Ўзгартирувчи қурилмалар турлари


Download 66.61 Kb.
Sana13.11.2023
Hajmi66.61 Kb.
#1770635
Bog'liq
Ўзгартирувчи қурилмалар турлари (1)


Ўзгартирувчи қурилмалар турлари

Ўзгартирувчи (айлантирувчи) қурилмалар АБТ ларда жуда кўп хилдаги функцияларни (вазифаларни) бажарадилар. Шулардан тўрт хилини кўриб чиқайлик.


1.Биринчи хил ўзгартиргичларда сигинални эквивалент ҳолатда ўзга-риб уни энергия тури ва физик табиати ўзгармай қолади; мисол учун паст частотали сигнал юқори частотали сигналга ўзгартирилади (бундай ҳолатларда ўзгартиргичлар модуляторлар деб аталади) ёки юқори часто­тали сигнал паст частотали сигналга айлантирилади (демодуляторлар).
2.Иккинчи хил ўзгартиргичларда узлуксиз сигинал амплитуда бўйича квантларга айлантириб, уни кучайиши ортади (кучайтиргич-ўзгартиргичлар, реле).
З.Учинчи хил ўзгартиргичларда бошланғич ўлчаш асбобларини кейин-ги узлуксиз бошқариш қуриллмалари билан мослаштириш вазифаси бажари-лади (код-аналог, ўзгартиргичлар).
4.Тўртинчи турдаги ўзгартиргичда узлуксиз сигналлар узуқ-узуқ (дис­крет) сигналларга айлантиридади (аналог-код ўзгартиргичлар).
А) Кучайтиргич — ўзгартиргичлар (Модуляторлар (М) ва демоду­лятор (ДМ). Мда ўзгармас ток датчикдан олинаётган секин ўзгарувчи сигналларнинг ўзгарувчан токнинг кучли сигналларига айлантирилади. Бун­дай кучайтиргич — ўзгартиргичларнинг чиқишига ўзгарувчан ток элект-родвигателлари уланиши мумакин.
ДМ ўзгармас токли бошқарувчи сигналларни фаққат ўзгарувчан токка айлантириб берибгина қолмай, уни қувват жиҳатидан ҳам кучайтиради. ДМ лар электрон лампалар транзисторлардан тайёрланади.
Б) Реле узлуксиз нам қувватли сигнални дискрет ҳолдаги кучли сигналларга айлантириб, двигателларни бошқаришни таъминлайди. Бу ҳолда реле сигнал кучайтиргич ва ўзгартиргич вазифасини бажаради.
В) Функционал ўзгартиргичлар кириш ва чиқишдаги катталиклар ўртасида маълум бир математик боғлиқликни тадбиқ этади.
Г) Аналог-электрон функционал ўзгартиргичлар булар компораторлар, логарифмик кучайтиргичлар, купайтиргичлар, импульсли кучайтиргичлар, дифференциал қурилмалар, интегралловчи асбоблар ва ҳоказо.
Д) Аналог электр функционал қурилмали булар сумматорлар каби-лардир.
Е) Аналог-код ўзгартиргич берилган маълумотни (аналог маълумотли) кодга (иккиламчи, иккиламчи — циклли) айлантириб беради.
Ё) Код-аналог ўзгартиргичи дискрет сигналларни кучланиш, бурчак бурилиши, вақт интервали кабиларга айлантириб беради.


§ 9.2. Бажариш элементлари (БЭ)

БЭ лар АБТ охирги бўғинларидан бири бўлиб, механик узатишлар орқали бошқариш аъзоларини ишлатиш учун хизмат қилади. БЭларга серводвпгателлар ва энергия манбалари киради.


Серводивигателларнинг турига қараб БЭлар электрик, гидравлик, пневматик ва механик БЭ ларга бўлинади.
БЭ лар доимо КЭ лар билан кўпинча биргадир. Шундай ҳолларда уларни ягона динамик элементлар сифатида қабул қилмоқ жоиз.
Серводвигателлар конструктив тузилишларига қараб поршенли кетма-кет ва айланма ҳаракат қилувчи, электромагнит, мембранали, электрома-торти, мужассамланган бўлиши мумкин.
Сервадвигетелларнинг ростлаш кўрсатгичи бўлиб, асосан қувват бўйича кучайтиртиш коэффициента, айланиш часготаси, юзага келаётган куч, айланганлик ва чиқишдаш чизиқли ҳамда бурчак силжиши хизмат қилади.
Бажариш элементлари серводвигателнинг айланиш частотасига қараб иккита асосий гуруҳга бўлинади: доимий ўзгармас тезликка эга бўлган бажариш элементларига ва пропорционал ўзгарувчан тезликка эга бўлган. Биринчи гуруҳга деярли барча ўзгарувчан механизмлари киради. Бунинг учун уларнинг схемалари махсус равишда уланмаган бўлиши керак. Иккинчи гуруҳга эга гидравлик ва пневматик бажариш элементлари киради. Автоматик бошқариш тизимларида бажариш элементларига қуйидаги талаблар қўйилади:
- ҳар қандай иш режимида ҳам серводвигателнинг қуввати созловчи аъзони керакли тезликка ўзгартира олиш имкониятини таъминлаши лозим;
- чиқишдаги чизиқли ёки бурчак силжиши созловчи аъзонинг керак­ли даражадага силжиши билан мослашган бўлиши керак;
- серводвигателнинг тавсифиси киришдаги сигналга пропорционал бўлиши керак;
- ҳаракатдаги қисмларнинг кинетик энергиясининг серводвигател қувватига нисбати минимал қийматда бўлиши лозим;
- созловчи аъзолар ёрдамида созланаётган катталиклар, серводвига­телнинг бурчак оғишга мос ҳолда чизиқли ўзгариш қонуниятига бўйсунмоғи даркор.
Бажариш элементларини қуйидаги асосий кўрсатгичлари бўйича ўзаро солиштириш мумкин:
1. серводвигателнинг озиқланувчи энергияси бўйича;
2. серводвигателнинг чиқишдаги ва унинг максимал бурчак тезлиги бўйича;
3. серводвигателнинг тезликни созлаш оралиғи бўйича;
4. бажариш механизмининг чиқишдага қуввати оралиғи бўйича ва ниҳоят,
5. ишончлилиги бўйича.
Қўшимча тавсифилар қаторига қувват бўйича кучайтириш коэф-фицентини олиб кўрса бўлади. Бу коэффицент гидравлик ва пневматик серводвигателларда муҳимдир, чунки улар таркибида гидравлик ва пнев­матик кучайтиргичлар бордир. Электр сервоюритгичлар ўзининг кўптурли имкониятларга эга эканликлари билан кўпинча етакчи ўриндадир.
Назорат саволлари:
1.Ўзгартириш тушунчаси нима?
2.Ўзгартиргичларнинг вазифаси нима?
3.Сигнални физик табиатини ўзгартириш дейилганида нимани тушунасиз?
4.Шифратор нима?
5.Рақам-аналог ўзгартиргичи нима?
6.Функционал ўзгартиргич нима?
7.Релели ўзгартиргич нима?
8.Серводвигатель ва сервомотор нима?
9.БЭлар қандай турларга бўлинади?
10.Серводвигателларнинг асосий кўрсаткичи нима?
Download 66.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling