Ўзгарувчан ток машиналарининг статор чулғами қисмлари, схемалари ва эюк. Режа
Download 390.51 Kb. Pdf ko'rish
|
8-maruza Ўзгарувчан ток машиналарининг статор чулғами қисмлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статор чулғами қисмлари.
Ўзгарувчан ток машиналарининг статор чулғами қисмлари, схемалари ва ЭЮК. Режа: Статор чулғами қисмлари. Статор чулғами схемалари. Статор чулғами ЭЮКлари. Статор чулғами қисмлари. Ўзгарувчан ток машиналарида статор чулғами пўлат ўзак пазларига маълум тартибда жойлаштирилади. Бир хил пазларда жойлашган ўрамлар бир-бири билан кетма-кет уланиб ғалтак (секция)ларни ҳосил қилади. Қўшни пазларда жойлашган ғалтаклар кетма-кет уланиб ғалтаклар гуруҳини ҳосил қилади. Улар машинанинг битта фазаси ва жуфт қутбига тўғри келади. Чулғамнинг ҳар бир фазаси АХ, ВУ, СZ бир неча параллел (фаза токи катта бўлган ҳолларда) ёки кетма-кет уланган ғалтаклар гуруҳидан таш-кил топади. Ўзгарувчан ток чулғамларини тушунтиришда методик мулоҳазалар нуқ-таи назаридан китобда фазавий чулғам учларининг бошлари А,В,С, охирлари эса Х,Y, Z лотин ҳарфлари билан белгиланади. Таъкидлаш лозимки, бундай услубий ёндашиш чулғамларни назарий ўрганишда яққолликни таъминлайди (амалда эса стандартда белгиланганларга риоя қилинади). Илгари уч фазали статор чулғамининг учлари қуйидагича: С1–С4 (1-фаза), С2–С5 (2-фаза), С3–С6 (3-фаза) белгиланган. Халқаро стандартга мос-лаштириб ишлаб чиқилган стандарт (ГОСТ 26772-85)га мувофиқ 1.01.1987 дан бошлаб МДҲ мамлакатлари электр машинасозлиги заводларида ишлаб чиқарилаётган ўзгарувчан ток машиналари статор чулғами фазаларининг боши ва охирларига очиқ схема учун янгича белгиланиш жорий қилинган, яъни: U1–U2 (1-фаза), V1–V2 (2-фаза), W1–W2 (3-фаза). Статорнинг фазавий чулғамлари юлдуз (Y) ёки учбурчак ( ) усулида уланиши мумкин, шу мақсадда клеммалар қутичасида чулғам учларининг боши ва охири маълум тартибда жойлаштирилади. Чулғамнинг энг оддий элементи ўрам ҳисобланади. Ўрам бир-биридан якорь айланасида чулғам қадами «y» га тенг бўлган масофадаги пазларда жойлашган иккита ўтказгич (сим)нинг кетма-кет уланишидан ҳосил бўлади. Бу масофа тахминан қутб бўлинмаси у = D/(2р) га тенг бўлади (бу ерда: D – статорнинг ички диаметри; 2р – қутблар сони). Қутб бўлинмаси ни пазлар сони Z орқали ҳам аниқлаш мумкин, бу ҳолда чулғам қадами: y = = Z / (2p), Агар у = бўлса, чулғам диаметрал ёки тўла қадамли, y < бўлса – қисқартирилган қадамли, y > бўлганда эса узайтирилган қадамли чулғам дейилади. Қўшни пазларда жойлашган битта ғалтак гуруҳидаги ғалтак томонлари q та пазларни эгаллаб фазовий силжиш бурчаги = 2 р q / Z билан фаза зонасини ҳосил қилади q = Z / (2р m), бу ерда m – фазалар сони. Download 390.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling