«КЕЛИШИЛДИ»
|
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
|
Ўзгидромет
Касаба уюшмаси раиси
____________ З.М. Алиева
«____»__________ 2022 йил
|
|
Ўзгидромет
Бош директори ўринбосари
И.А.Каримов
«____»__________2022 йил
|
Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси
1 тоифали техник-агрометеорологининг
лавозим йўриқномаси
I. УМУМИЙ ҚИСМ:
1.1. Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси 1 тоифали техник-агрометеорологи тўғридан-тўғри Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси бошлиғи ҳамда ўринбосарига бўйсунади ва ўз ишида Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси Низоми ва ушбу йўриқномага амал қилади.
1.2. Тошкент шағар гидрометеорология бошқармаси 1 тоифали техник-агрометеорологи Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси бошлиғи ўринбосари тақдимномасига кўра Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси бошлиғи буйруғи билан лавозимига қўйилади ва вазифасидан озод этилади.
II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ:
2.1. Тошкент шаҳар станцияларидан келиб тушадиган, барча агрометеорологик материалларни танқидий ва техникавий назоратини олиб бориш.
2.2. Тошкент шаҳар бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини кузатиш текширувларида қатнашиш.
2.3. Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармаси бошлиғининг кўрсатмалари ва фармойишларига асосан режадан ташқари ишларни бажариш.
2.4. Илмий-техника адабиёти билан мустақил иш ва малака ошириш курсларида тажриба йўли билан малакасини ошириш.
2.5. Тошкент шаҳар станция ва автомфера хавосини ифланишини кузатув постларида текширув назоратини ўтказишда қатнашади.
2.6. Кузатув тармоқларида сифатни яхшилаш учун таклиф киритиш.
III. БИЛИШИ ЗАРУР:
3.1. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳамда меҳнат қонунчилигини.
3.2. Бошқарма фаолиятига тегишли бўлган Ўзгидромет қарорлари, фармойишлари ва буйруқларини, техник ва меъёрий ҳужжатлар талабларини.
3.3. ММ ва ТХ қоидалари, ёнғин хавфсизлиги ва ички меҳнат интизоми қоидаларига.
3.4. Бошқарма ва таркибий бўлинмалар ишларини.
IV. МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР:
4.1. Ўрта махсус. Компьютер ишларини билиши.
V. МАСЪУЛИЯТИ:
5.1. Тошкент шаҳар гидрометеорология тармоқларида сифатли иш бажарилиши.
5.1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ушбу йўриқномада назарда тутилган лавозим вазифаларини лозим даражада бажариш ёки бажармаслик борасида шахсий жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Тошкент шаҳар
гидрометеорология бошқармаси
бошлиғи ўринбосари в.в.б. Х.Тошпўлатов
КЕЛИШИЛДИ:
Етакчи юристконсуль А.Исламов
Лавозим йўриқномаси билан танишишни қайд этиш варағи
Do'stlaringiz bilan baham: |