№
|
Сайловолди дастуридаги вазифалар
|
Вазифа ижросига оид ЎзМТДП томонидан амалга оширилган ишлар
|
Вазифа ижросига оид ЎзМТДПнинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар ҳамда депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар
|
Вазифа ижросига оид ЎзМТДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан амалга оширилган ишлар
|
Вазифа ижросига оид қабул қилинган қонунлар, қарорлар, фармон ва фармойишлар
|
|
Партиянинг барча даражадаги вакиллик органлари депутатларининг биргаликда узвий иш олиб бориш тизимини яратиш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан давра суҳбати ташкил этиш, таклифларини ўрганиш.
|
Маҳаллалар кесимида хонадонларга бориб, уюшмаган, тайинли бир машғулотга эга бўлмаган, ишламайдиган ва чет элга чиқиб кетган ёшлар ва хотин-қизларга тааллуқли мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил этиш ва аҳолига амалий ёрдам беришга қаратилган “Уйма-уй” лойиҳасини амалга ошириш.
|
Туман Кенгаши депутатлари билан келишилган ҳолда аҳоли билан учрашувлар (сайёр қабуллар) график-ларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда сайёр қабулларни ташкил этиш.
|
Сайловолди учрашувларида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш.
|
|
|
Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгаши сессиясида туман Халқ таълими бўлимининг узлуксиз миллий тарбия тизимини такомиллаштириш, юксак маънавиятли ватанпарвар авлодни тарбиялашда амалга оширилган ишлар юзасидаги ҳисоботини эшитиш:
- туманда миллий, маданий ва маънавий қадриятларни, бой тарихий меросни ёшлар онгига сингдиришдаги асосий чора-тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
|
“Январь – “Ватанга садоқат ойлиги”; Февраль – “Миллий маданият ва санъатни, ҳунармандчиликни ривожлантириш ойлиги”; Март – “Миллий урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш ойлиги”; Апрель – “Туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш ойлиги”; Май – “Оилани мустаҳкамлаш, оилавий қадриятлар ва анъаналарни ардоқлаш ойлиги”; Июнь – “Хориждаги ватандош ойлиги”; Июль – “Маданий меросни муҳофаза қилиш ойлиги”; Август – “Миллий мустақилликни мустаҳкамлаш ойлиги”; Сентябрь – “Узлуксиз таълим ва тарбия ойлиги”; Октябрь – “Ўзбек тили ва адабиёти ойлиги”; Ноябрь – “Тиббий маданиятни ошириш ойлиги”; Декабрь – “Ҳуқуқий, сиёсий онг ва маданиятни ошириш ойлиги” доирасида туман партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳи томонидан амалий тадбирларни амалга ошириш.
|
Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида “Президент Мурожаатномаси ижросини таъмин-лашда партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этиш.
|
Давлат идоралари раҳбарлари ва ҳокимларнинг мурожаатларни қай даражада ҳал этаётгани бўйича ҳисоботини халқ депутатлари туман Кенгашида мунтазам эшитиб бориш тизими йўлга қўйиш.
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлисидаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори юзасидан аҳоли орасида кенг тушунтиришлар олиб бориш, давра суҳбатлари, учрашувлар, очиқ мулоқотлар ва тадбирлар ташкил этиш.
|
Аҳоли ўртасида юқумли касалликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида туман Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари, бозорлар ва савдо-хизмат кўрсатиш ташкилотларида мониторинг ишларини ташкил этиш ва аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш бўйича самарали тарғибот тадбирларини ташкил этиш.
|
|