Ўзму хабарлари вестник нууз


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana28.02.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1235862
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
SCIENTIFIC AND THEORETICAL FOUNDATIONS OF PROFESSIONAL TRAINING OF SPECIALISTS IN THE FIELD OF AGRICULTURE IN TECHNICAL UNIVERSITIES

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA 
1/6/1 2022 
- 169 -
Нукус, Термиз, самарқанд филиалларини институтга 
айлантириш вазифаси қўйилган[7]. 
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ ва сув 
ҳўжалиги бўйича мутахассисларни тайёрловчи яна бир 
ОТМ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) 
алоҳида ўрин эгаллайди. ТИҚХММИ 1923 йилда 
Туркистон давлат университети техника факультетининг 
гидротехника 
бўлими 
мелиорация 
муҳандислиги 
факультетининг очилган. 1929 йилда факультет негизида 
Ўрта Осий пахтачилик институти ташкил этилган. 2004 
йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
маҳкамасининг Қарори билан ТИҚХМИИ Тошкент 
ирригация 
ва 
мелиорация 
институти 
(ТИМИ)га 
айлантирилган. 
ТИМИ 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли 
Қарорига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ 
хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 
(ТИҚХММИ) деб қайта номланган. 
Ҳозирги кунда университетда Гидромелиорация, 
Гидротехника, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, 
Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти, Ер 
ресурсларини бошқариш, Сув хўжалигини ташкил этиш 
ва бошқариш факультетлари фаолият юритмоқда[8]. 
Қишлоқ хўжалиги соҳасида олий таълимнинг 
умумий сифатини таҳлил қилиб, шуни таъкидлаш 
керакки, иккинчи жаҳон урушидан олдин барча таълим 
муассасаларида ўқув жараёни беқарорлик билан ажралиб, 
қисқа 
вақт 
ичида 
фан 
дастурлари, 
фанлар, 
мутахассисликлар ўзгариб турган. Талабалар аудиторияси 
ва баъзи ҳолларда ўқитувчиларнинг тайёр эмаслиги 
сабабли 
дарсларнинг 
сифати 
юқори 
бўлмаган. 
Абитуриентларнинг аксарияти олий таълимда ўқиш учун 
етарли даражада билимга эга эмас эди. Аммо, кўриб 
чиқилаётган 
тарихий 
даврда 
барқарор 
таълим 
тузилмалари бўлмаганига қарамай, бу босқич қишлоқ 
хўжалиги таълимини ривожлантириш учун катта 
аҳамиятга эга эди. Минтақанинг табиий-иқлимий, 
ижтимоий ва ташкилий хусусиятлари тўлиқ ўрганилди, 
илмий кадрлар тайёрланди[9]. 
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги ОТМларининг 
мақсади 
минтақада 
қишлоқ 
хўжалигини 
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, моддий 
базасини 
кенгайтириш, 
мутахассисликлар 
номенклатурасини кенгайтириш, маҳаллий қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришни ривожлантириш юқори 
малакали мутахассисларни тайёрланмоқда[10]. 
Қуйидагиларни таъкидлаш муҳимдир: Қишлоқ 
хўжалиги ОТМлари минтақани замон талабларига жавоб 
берадиган зарур мутахассислар билан таъминлайдилар, 
аммо қишлоқ хўжалигини ривожлантириш муаммолари 
бутун давлатнинг муаммоси ҳисобланади (иқтисодий, 
ижтимоий, сиёсий ва бошқалар). Иккинчи жаҳон 
урушидан 
кейин 
давлат 
қишлоқ 
хўжалигини 
ривожлантириш учун барча зарурий маблағларни 
ажратди, аммо мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий 
ҳаётининг тарихий беқарор жараёнлари қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришини янада марказлаштиришга олиб келди. 
"Натижада аграр соҳани ривожлантиришда салбий 
тенденциялар кузатилди" [11]. 
Миллий ва минтақавий лойиҳада белгиланган 
вазифалар, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш 
зарурати 
қишлоқ 
хўжалиги 
мутахассисларининг сифат кўрсаткичларини ўзгартириш 
ва такомиллаштиришни талаб қилади. Шу муносабат 
билан 
қишлоқ 
хўжалиги 
раҳбарлари 
ва 
мутахассисларининг касбий тайёргарлик даражасига 
қўйиладиган талаблар сезиларли даражада ошиб 
бормоқда. Иқтисодий мустақиллик ва масъулият 
шароитида қишлоқ хўжалиги фаолияти қишлоқ хўжалиги 
мутахассиси касбий малакали мутахассис бўлиши, 
ташкилий ва коммуникатив қобилият, мустақиллик, 
ташаббускорлик, масъулият, рақобатбардошлик каби 
шахсий хусусиятларга эга бўлиши зарурлигини тақозо 
этади[12]. 

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling