Ўзму кимё факультети Умумий ва нефт-газ кимё кафедрасининг 023 йил февралдаги навбатдан ташқари -сонли мажлиси баённомасидан
Download 15.93 Kb.
|
Қизилўрда маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУН ТАРТИБИ
- ЭШИТИЛДИ
- ҚАРОР ҚИЛИНДИ
- Умумий ва нефт-газ кимё кафедраси мудири в.б. А.Э.Янгибаев Котиба С.Х. Муратова
ЎзМУ кимё факультети Умумий ва нефт-газ кимё кафедрасининг 2023 йил 6 февралдаги навбатдан ташқари -сонли мажлиси баённомасидан КЎЧИРМА ҚАТНАШДИ: Кафедра мудири в.б. А.Э.Янгибаев, проф. С.Э. Нурмонов, проф. в.б. И.Абдугафуров, проф. Ш.С.Арсланов, доц. Н.Н.Маматқулов, доц. в.б., Ф.Суюнова, катта ўқитувчилар: РhD. А.М.Хамидов, Х.Б.Мусаев, РhD. С. Абдурахмонова, ўқитувчилар: Ж. Мамажонов, Ж. Абдуллаев, С.Х. Муратова, Г. Шадиева, докторантлар: ф.ф.н. Ш.Қодиров, PhD. А.Б. Пармонов, таянч докторантлар: Ш. Турсунов, О. Ҳалимова, С.З. Худайберганова, Ф. Худойназаров, стажёр-тадқиқотчи У.Нуралиев. КУН ТАРТИБИ: Кимё факультети Умумий ва нефт-газ кимё кафедрасига Қозоғистон Республикаси Коркит Ата номидаги Қизилўрда университети профессори М.Файзуллаева ҳамда доцент К.Дармагамбетларнинг Мобиллик дастури бўйича университетлар ўртасидаги илмий ва ўқув фаолияти бўйича меморандум тузиш муҳокамаси. ЭШИТИЛДИ: Кафедра мудири в.б. А.Э.Янгибаев сўзга чиқиб кун тартиби билан таништириб ўтди ва Қизилўрда университети профессори М.Файзуллаевага сўз навбатини берди: проф. М.Файзуллаева: Қизилўрда университетининг илмий фаолияти ва ўқув жараёнларининг ташкил этилиши билан қисқача таништириб ўтди, сўнгра ҳозирги кунда ўзи раҳбарлик қилаётган илмий жамоа ва уларнинг олиб бораётган илмий ишларининг янгиликлари ва долзарблиги ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, ушбу университетда ташкил қилинган илмий ва ўқув лабораториялар, улрда мавжуд бўлган замонавий приборлар, ишчи ходимлар ҳақида ҳам маълумотлар айтиб ўтди. Сўз охирида университетлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун Мобиллик дастури бўйича меморандум имзолашни ва ЎзМУ кимё факультети Нефть ва газ кимёси йўналиши 2-курс талабаларига Нефть ва газ кимёсида каталитик жараёнлар фанидан очиқ маърузалар ўтишни таклиф қилди. Кафедра мудири в.б. А.Э.Янгибаев Қизилўрда университети доценти К.Дармагамбетга сўз навбатини берди: доц. К.Дармагамбет: ҳозирги кунда кимёда янги йўналиш бўлиб ҳисобланаётган Нанотехнологиялар ва наноматериаллар соҳасига тўхталиб ўтди. Хусусан, ўзининг илмий-тадқиқот ишлари ҳам айнан наноматериаллар ва наноплёнкалар соҳасида бўлганлиги сабабли ушбу соҳада дунё олимлари томонидан олиб борилаётган энг сўнгги янгиликлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Нанотехнологиялар соҳаси Япония давлатида яхши тараққий этганлигини айтиш билан бирга, Scopus базасига кирувчи илмий журналларда ҳамкорликда мақолалар чоп этиш ва Академик мобиллик дастури бўйича меморандум имзолашни ва ЎзМУ кимё факультети Нефть ва газ кимёси йўналиши 2-курс талабаларига Нефть ва газни қайта ишлашнинг кимёвий асослари фанидан маърузалар ўтишни таклиф қилди. Сўз тугагандан сўнг кафедра мудири в.б. А.Э.Янгибаев муҳокама учун сўз навбатини кафедра профессори С.Э. Нурмоновга берди: т.ф.д., проф. С.Э. Нурмонов: ҳозирги кунда Республикамизда Таълим сифатини яхшилаш ва ўқув ишларини замон талабларига мос равишда ташкиллаштиришга алоҳида эътибор берилаётганлиги ҳақида гапириб ўтди. Сўнгра Академик мобиллик, мобиллик дастури ва кредит-модул системаси Миллий университетда ташкил этилганлиги ва олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Меҳмонлар томонидан берилган саволларга ҳам жавоб берди. Улар томонидан билдирилган таклифларни қўллаб қувватлашини таъкидлаб ўтди. к.ф.д., проф. И.А.Абдугафуров: университетимизда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, уларнинг илм олишга бўлган қизиқишлари ва интилишлари, эришилаётган ютуқлари ҳақида таништириб ўтди. Шунингдек, ушбу дастур доирасида ўқув дарсларининг ташкил этилиши талабалар учун фойдадан ҳоли бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб, юқоридаги таклифларни қўллаб қувватлашини билдирди. ҚАРОР ҚИЛИНДИ: ЎзМУ кимё факультети Нефть ва газ кимёси йўналиши 2-курс талабаларига Нефть ва газ кимёсида каталитик жараёнлар ҳамда Нефть ва газни қайта ишлашнинг кимёвий асослари фанларидан 12 соатдан маъруза ўтишига рухсат берилди. Умумий ва нефт-газ кимё кафедраси мудири в.б. А.Э.Янгибаев Котиба С.Х. Муратова Download 15.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling