Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедрасининг № -18 сонли йиғилиши баённомасидан


Download 38.84 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi38.84 Kb.
#1585299
Bog'liq
Kafedra yig\'ilishi Ўткир 3 chii

Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедрасининг

№ -18 сонли йиғилиши баённомасидан


КЎЧИРМА

“2 10 “05” 2023-йил

Термиз тумани





Қатнашганлар: доцент қ.х. ф.н. Ш. А. Каримов, котиб М.Зиёбуддинова
Факултьтетнинг барча аъзолари жами 15 нафар катнашди.

104- хонаси, соат 1600
К У Н Т А Р Т И Б И:


1.Ҳар хил масалалар.
1.Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедраси доценти ветеринария фанлари номзоди, Тангиров Каюм Жураевич, ва мустакил илмий изланувчи Мухриддин Маллаевлар томонидан “ Ветеринария акушерлиги ” фанидан тайёрланган дарслик учун гриф олишга рухсат бериш тўғрисида.
Эшитилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш раиси қ.х. ф.н. Ш. А. Каримов сўзга чиқиб, Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедраси доценти, ветеринария фанлари номзоди Тангиров Каюм Жураевич, ва мустакил илмий изланувчи Мухриддин Маллаевлар томонидан “ Ветеринария акушерлиги ” фанидан тайёрланган дарслик учун гриф олишга, рухсат беришни сўраган.
Ушбу дарсликга Самарқанд Давлат ветеринария медицинаси,чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Ветеринария жаррохлиги ва акушерлик кафедраси профессори, ветеринария фанлари доктори Хаким Ниёзов, ҳамда Ветеринария илмий-тадқиқот институти Директори, ветеринария фанлари доктори, профессор, Бозорбой .Элмуродовлар томонидан ташқи тақриз
Самарканд Давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Нукус филиали “Ветеринария медицинаси ва Озик-овкат хавфсизлиги” кафедраси мудири ветеринария фанлари номзоди, доцент вазифасини бажарувчи Шавкат Авезимбетов ташқи ижобий тақриз берган. гриф олишга рухсат беришни сўраган
Сўзга чиқдилар: к.х.ф.н доцент в.б Ў. Сайдалиев, сўзга чиқиб мен ҳам ушбу ўқув дарслик билан танишиб чиқдим. Фан бўйича долзарб муаммолар жуда яхши ёритилган. Ўқув дарсликда Республикамизда четдан келтирилган зотли қорамоллар, эчкилар ва бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонларни суньй уруғлантириш натижасида кўпгина юқумли каслликларнинг олди олиниб улар оқибатида келиб чиқадиган иқтисодий зарар бартараф этилади.Дарслик таркибига кириш қисми,3 та бўлим, 10 та боб, фан бўйича глоссарий, хуласалар, адабиётлар рўйхати бўлиб, 696 бетни ташкил этиб у жадвал ва турли рангли расмлар билан бойитилган. маълумотлар илмий равишда асосланганлиги келтирилган ва тажрибаларнинг натижалари ва инновацион ишланмалар ҳақидаги маълумотлар баён қилинган.
Мен ўқув дарсликни ижобий баҳолайман.
факультет илмий кенгашидан гриф олишга тавсия беришларини сўрайман.
Кафедра мудири дотеснт Ш. А. Каримов, ушбу ўқув дарслик бўйича сўзга чиқиб Ветеринария акушерлиги фани қишлоқ хўжалик ҳайвонлари организмининг жинсий ва физиологик етилиши, уруғланиш,оталаниш, буғозлик,туғиш ва туғишдан кейинги даврда кечадган физиологик ва патологик жараёнлари ҳамда янги туғилган ҳайвонлар ва сут безларининг касалликларини ўрганадиган фан хисобланади. Бугунги кундаги долзарб муоммалардан бири бўлиб келаётган бепуштликларнинг сабаблари, диогностикаси, замонавий даволаш ва олдини олиш усуллари ҳамда акушер-гинекологик ва андрологик диспансерлаш усуллари келтирилган. Ёзилган ўқув дарсликда муаллифлар томонидан олиб борилган кўп йиллик илмий изланишлари баён этилган.
Ўқув дарсликни ижобий бахолайман, мен ушбу ўқув дарсликни факультет илмий кенгашидан гриф олиш учун рухсат беришини сурайман.
Ушбу масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчилари ўртасида савол жавоблар бўлиб йиғилиш қарор қабул қилади.
Қ А Р О Р:
1.Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедраси доценти ветеринария фанлари номзоди Тангиров Каюм Жураевич, ва мустакил илмий изланувчи Мухриддин Маллаевлар томонидан “Ветеринария акушерлиги” фанидан тайёрланган дарслик учун гриф олишга рухсат бериш тўғрисида тавсия берилсин.
2. Ушбу қарорни тасдиқлаш факулътет Кенгашидан сўралсин.


Йиғилиш раиси Ш. А. Каримов
Котиба М.Зиёбуддинова
Download 38.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling