Ўзсаноатқурилишбанк


ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 37.9 Kb.
bet6/8
Sana19.06.2023
Hajmi37.9 Kb.
#1608649
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pmnz9a016j5j5bdp0dgidiic026wb4m7

5.ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1.МИЖОЗНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
5.1.1.Банк картасидан фойдаланишда шартнома шартларига, банк картасидан фойдаланиш қоидасига ва йўриқномаларга риоя қилиш;
5.1.2.Банкнинг талабига биноан мижозни тегишли равишда текширишни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни тақдим этиш;
5.1.3.Чиқарилган Банк карталарини банк ходимларидан ёки курьерлик хизмати ходимларидан қабул қилиб олишда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;
5.1.3.Банк Тарифига кўра барча тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўлаб бориш;
5.1.4.Банк картаси хавфсизлигини таъминлаш, банк картасини ПИН-кодини
ва телефон қўнғироқлари ва/ёки тўлов тизимларига кириш учун паролларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик;
5.1.5.Банк картаси йўқотилганда, ўғирлатиб қуйилганда, мижоз томонидан
ўз картасини техник ишлаш фаолиятини тўхтатиб қуйиш (стоп лист) бўйича Банк эмитентни қисқа муддатларда хабардор қилиш. Бунда, банк картасини тўхтатиб қўйиш ҳақида хабар берилгунига қадар амалга оширилган транзакциялар учун жавобгарлик Мижоз зиммасида бўлади.
5.1.6.Йўқолган/шикастланган банк картасини қайта расмийлаштиришда, банк Тарифларига мувофиқ тўловларни амалга ошириш.
5.1.7.Банк картасидан фақат банк карта ҳисобварағидаги қолдиқ маблағ доирасида фойдаланиш. Агарда банк карта ҳисобварағида салбий қолдиқ хосил бўлган тақдирда, қарз суммасини, қарз вужудга келган санадан бошлаб 1 ойдан кечиктирмасдан қоплаш.
5.1.8.Банк картасини олиш бўйича тўлдириб берилган аризада акс эттирилган маълумотлар ўзгарганда бу ҳақида, 5 банк иш кунида ёзма равишда хабардор қилиш;
5.1.9.Банк картаси ҳисобварағига нотўғри кирим қилинган маблағлар ҳақида банкни 2 (икки) банк иш куни ичида хабардор қилиш ва ушбу маблағларни 3 (уч) банк иш куни ичида қайтариш;
5.1.10.Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ бўлган ҳисоб- китобларни мустақил тарзда бажариш;
5.1.11.Банкнинг интернет тармоғидаги www.sqb.uz саҳифалари/ахборот стендлари орқали банкнинг бошқа тўлов тизими хизматлари билан доимий равишда танишиб бориш.
5.2.БАНКНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
5.2.1.Шартнома шартларига кўра, мижозга банк картасини муомалага чиқариш, унга хизмат кўрсатиш ҳамда банк картаси ҳисобварағи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва унинг тўғрилигини таъминлаш;
5.2.1.Мазкур шартнома шартлари, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва тўлов тизими Қоидалари доирасида банк картасига хизмат кўрсатиш;
5.2.3.Банк карта ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини 1 (бир) банк иш куни давомида кирим қилиш;
5.2.4.Мижознинг ёзма аризасига кўра 1 (бир) банк иш кунида банк картаси ҳисобварағи бўйича қўшимча кўчирмаларни тақдим этиш;
5.2.5.Шартнома бекор қилиниб, банк карта ҳисобварағи ёпилганидан кейин банк картаси ҳисобварағида мавжуд бўлган пул маблағларини 1 (бир), халқаро банк картаси ҳисобварағида мавжуд бўлган пул маблағларини 15 (ўн беш) календарь кундан кечиктиримаган ҳолда, минимал баланс қолдиғи (суғурта депозит) билан мижоз томонидан кўрсатилган тегишли ҳисобварағига ўтказиб бериш;
5.2.6.Банк карта ҳисобварағи бўйича амалга оширилган банк сирини ташкил этувчи маълумотларни сир сақлаш ва бундай маълумотларни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиш.
5.2.7.Банк картаси шикастлаган/йўқотилган ҳолларда, мижознинг ёзма ёки масофавий каналлар орқали қабул қилинган аризасига асосан, Банк Тарифларида белгиланган тўлов амалга оширилганидан кейин, мазкур шартноманинг
3.4-бандида кўрсатилган муддатларда банк картасини қайта чиқариб бериш.



Download 37.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling