Зул кифл алайҳиссалом
Download 14.34 Kb.
|
ЗУЛ КИФЛ алайҳиссалом
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ва Исмоил, Идрис ва Зул Кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир
- Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир
ЗУЛ КИФЛ алайҳиссалом Баъзи тарихчилар бу зотни Айюб алайҳиссаломнинг ўғли дейишларини эслаб ўтдик. Бу зот ҳақларида Қуръони Каримнинг икки жойда қисқагина маълумот бор. Бошқа ҳеч қандай маълумот на Қуръонда ва на ҳадисда бор. Шунинг учун ўша маълумотларни келтирган Қуръони Карим оятларини ўрганиш ила кифояланамиз. Аллоҳ таоло Анбиё сурасида қуйидагиларни айтади: «Ва Исмоил, Идрис ва Зул Кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир» (85-оят). Ушбу оятда эслатилган зотлардан Исмоил алайҳиссаломнинг қиссалари бошқа сураларда батафсил келган. Бу оятда у зотнинг сабр-тоқатларига алоҳида урғу берилмоқда. Исмоил алайҳиссалом ҳақиқатда юқори даражада сабр намуналарини кўрсатганлар. У зот ўсимлик ўсмайдиган саҳроларда сабр қилиб ўсганлар. Байтуллоҳни қуришда оталари Иброҳим алайҳиссаломга сабр ва матонат билан ёрдам берганлар. Ўзларини қурбонлик учун сўйиш амри келганида ҳам сабр қилганлар. Идрис алайҳиссалом ҳақида маълумотлар оз. Марям сурасида ҳам зикрлари ўтди. Унда қавмларининг кирдикорларига сабр қилганлари ҳақида сўз кетган эди. Ушбу оятда ҳам у зотнинг сабр сифатлари ёд этилмоқда. Зул Кифл алайҳиссалом ҳақида маълумотлар яна ҳам оз. Ҳатто баъзилар у зотни пайғамбарлар сафига қўшмайдилар ҳам. Лекин Анбиё сурасида машҳур пайғамбарлар билан бирга зикр этилиши у зотнинг пайғамбарлардан бўлганини кўрсатади. Шу билан бирга, ушбу оятда у зот ҳам сабр қилгувчилар қаторига қўшилмоқдалар. «Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир» (86-оят). Сабрлари туфайли Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига киритди. Яхшиликлар ато этди. Улар аҳли солиҳлардан бўлдилар. Шунинг учун ҳам Қуръонда зикр қилинмоқдалар. Аллоҳ таоло Сод сурасида марҳамат қилади: «Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир» (48-оят). Бу уч пайғамбар ҳаётида ҳам эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида ахёрлардан–энг яхши бандалардан бўлганлар. Ана ўша пайғамбарларнинг ҳаётидан, дин йўлидаги фидокорликларидан, бало-офатларга, машаққатларга сабрларидан, турли синовларга бардош беришларидан, мушриклар ва мунофиқлардан келган озорларни кўтара билишларидан ибрат олиш керак. Download 14.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling