Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод


Download 1.3 Mb.
Sana19.06.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1608831
Bog'liq
У.Рашидов аннотация


«Мард ўғлон» давлат мукофотига номзод
(фан йўналиши)



Рашидов Учқун Рўзимурод ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ташқи иқтисодий фаолият йўналиши 1-босқич магистранти

1997 йил 9 январда Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек.


Иқтисодиёт йўналиши бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. Ўзининг иқтидори, юксак салоҳияти ва изланувчанлиги билан вилоят ёшлари орасида катта ҳурмат қозонган.
2019 йилда илмий изланишлари натижасида ер ишларини бажариш учун бир чўмичли экскаваторларни ва грунтни ташиш учун транспорт воситаларини танлаш бўйича электрон дастур яратиб, Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномасини қўлга киритган.
2018-2021 йилларда республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда иқтисодиётнинг долзарб муаммоларига бағишланган 20 та илмий мақола
ва тезислари чоп этилган.

2018 йилда Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган халқаро илмий конференцияда «Преобразователи влажности на основе кремния
с наноразмерными структурами» мавзусидаги мақоласи билан қатнашиб, сертификат билан тақдирланган.

2018 йили Украинанинг Хмельницкий шаҳрида ўтказилган халқаро конференциянинг мақолалар тўпламида унинг «Роль метрологической экспертизы в повышении качества и конкурентоспособности продукции» мавзусидаги мақоласи нашр қилинган.
2019 йилда Беруний номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлган.
2019 йили «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ўтказилган Марказий Осиё ёшлар конгрессида фаол қатнашиб, сертификат билан тақдирланган.
2020 йилда Қозоғистоннинг «Марказий Осиё: глобал илм-фан ва инновациялар» халқаро илмий журналида «Дон маҳсулотлари намлигини ўлчашда диэлькометрик усул қўллаш афзалликлари» мавзусидаги мақоласи чоп этилган.
«Кам таъминланган оила фарзандларига бепул ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўргатишни ташкил этиш» мавзусидаги лойиҳаси билан «Euroasia Foundation of Central Asia» жамоат фондининг 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги халқаро грантини қўлга киритган.
Ҳозирда ушбу лойиҳа доирасида Жиззах шаҳрида 65 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзадлари бепул ўқитилмоқда.
Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling