Мард ўғлон” Давлат мукофотига номзод Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Download 33 Kb.
|
03.Зокиров фикрномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф И К Р Н О М А
- Фойдали қазилма конлари геологияси
“Мард ўғлон” Давлат мукофотига номзод Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Геология – қидирув ва кон – металлургия” факультети “Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (қаттиқ фойдали қазилмалар)” йўналиши 4 – босқич талабаси Тўраев Шохрухбек Бахтиёр ўғлига Ф И К Р Н О М А Тўраев Шохрухбек Бахтиёр ўғли 1999-йил 4 апрелда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган, миллати ўзбек, уйланмаган. Ш.Б.Тўраев университетимизнинг илмга чанқоқ, жамоат ишларида фаол, талабалар орасида шахсий тарбиявий намунага эга бўлган ёшларимиздан бири саналади. У университет, факультет ва кафедра миқёсида ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирлар, турли ҳил танловлар ҳамда спорт мусобақаларида фаол иштирок этади. Шу билан бир қаторда у республика миқёсида ташкил этилган фан олимпиадаларида мунтазам равишда иштирок этган ва бунда фахрли ўринларни қўлга киритган. Жумладан: Университет миқёсида “Геология” фанидан ташкил этилган онлайн олимпиаданинг 2019-2020 ўқув йилида 2-ўрин ва 2020-2021 ўқув йилида 3-ўрин соҳиби ва республика босқичи иштирокчиси. Ш.Б.Тўраев дарслардан бўш вақтларида, геология, фойдали қазилма конларини қидириш ва уларнинг захираларини кўпайтириш соҳасини чуқур ва мукаммал ўрганиш учун малакали профессор-ўқитувчиларнинг умумкасбий ва мутахассислик фанлари бўйича олиб бораётган маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларида доимий қатнашиб келмоқда. Унинг, профессор-ўқитувчилар билан биргаликда олиб бораётган илмий изланишлари ва уларнинг асосий натижалари республика ва хорижий нуфузли илмий журналларда, ҳамда юртимиз ва халқаро миқёсида ташкил этилган илмий-техник семинар ва конференция тўпламларида чоп этилган ҳамда муҳокама қилинган. Ш.Б.Тўраев ўз соҳасида фаолият олиб бориш билан бир қаторда бадиий адабиёт, шеърият йўналишида ҳам самарали ижод қилиб келмоқда. У ёш умидли шоир сифатида ажойиб шеърлар битган ва унинг битиклари университетдаги “Техника маскани” газетаси сонларида доимий равишда чоп этиб келинмоқда. Бундан ташқари у университет миқёсида “Тиллар” кафедраси томонидан хар йили (2019-2022 ўқув йиллари) ташкил этиладиган “Иншолар” танловида иштирок этган ва унда хайат аъзолари томонидан бир неча бор ғолиб сифатида тан олинган. 2022-йил 25-сентябрда Самарқанд шаҳрида МДҲ давлатлари ёш тадқиқодчилари ўртасида бўлиб ўтган “Ташаббускор ислоҳотчи” халқаро танловда илмий йўналишдаги ютуқлари ва илмий мақолалари билан иштирок этиб, “Ташаббускор ислоҳотчи” кўкрак нишони, гувоҳномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланган. Тўраев Шохрухбек Бахтиёр уғли ўз олдига аниқ мақсад қўйган ва бу мақсади сари олға интиладиган, мустақил фикрга эга бўлган, дунёқараши кенг талабаларимиздан биридир. Ш.Б.Тўраев келажакда Ватанимизни, ўз сохасида ривожлантирадиган, унинг шон-шуҳратини дунёга танитадиган умидли ёшларимиздан бири эканлигига ишонч билдираман. “Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (қаттиқ фойдали қазилмалар)” кафедраси доценти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фахрийси кўкрак нишони соҳиби, полковник Б.И.Мирходжаев Download 33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling