023 йил июнь “Маънавият ва маърифат дарси”


Download 12.57 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi12.57 Kb.
#1597954
Bog'liq
09.06.2023 й. Маърифат



t.me/qutqaruvchi_uz



2023 йил 9 июнь “Маънавият ва маърифат дарси”

23-мавзу: “Китобхонлик – улуғ фазилат”.


Ота-боболаримизнинг билимга, китобга бўлган меҳр-муҳаббати она диёримизда дунё тамаддунига, илму маърифат ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк инсонларнинг етишиб чиқишига сабаб бўлган. Халқимиз азалдан билимга саодатнинг калити, комилликка элтувчи кўприк, инсонни ёвузликдан, хурофотдан асровчи тумор сифатида қарашган. Билимли инсонлар эл орасида катта обрў-эътиборга эга бўлишган. Соҳибқирон Амир Темур дунёвий ва диний билимларни чуқур эгаллаган ҳукмдор бўлиш билан бирга илм аҳлини бағоят қадрлаган, уларга яқиндан ғамхўрлик қилган, саховатини аямаган. Буюк бобокалонимиз қайси мамлакатни маҳв этмасин, билимли инсонларни ўз ҳимоясига олиб, ардоқлаган, дурдона китобларни асраб-авайлаб, Самарқандга олиб келган ва жаҳонда тенги йўқ Темурийлар кутубхонасини барпо этган. Кейинчалик бу кутубхона Мирзо Улуғбек томонидан янада бойитилган.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон Қарори бу нозик ва ўта муҳим масалага шахсан давлат раҳбарининг эътибори қаратилганидан далолатдир. Қарорда китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш бўйича комплекс чора- тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Энди мутахассислар юртимизда аҳоли ўртасида, жумладан ёшлар орасида китобхонлик маданияти савиясининг пасайиб кетиш сабабларини чуқур таҳлил этиш асосида уни оширишга қаратилган аниқ ва пухта чора-тадбирлар белгилашлари талаб этилади.
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошланган сиёсий беқарорлик, иқтисодий танглик узоқ йиллик китбхонлик анъаналарига путур етказди. Дафъатан савдо расталарининг бўшаб қолиши, озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун узундан-узоқ навбатларнинг пайдо бўлиши китоб дўконларининг ёпилиб кетишига, кутубхоналарнинг ҳувиллаб қолишига сабаб бўлди. Устига-устак “қора қозони” қайнамай қолган ўқитувчиларнинг “бозор” томонга оғиб кетиши, шу даврда ота-оналарнинг ҳам “тирикчилик” йўлига ўтишлари китобхонлик маданиятига урилган зарба бўлганди. Мактабда, оилада назоратнинг сусайиши болаларга ўз таъсирини ўтказмай қолмади...
Китобхонликка яна бир “зарба”ни ҳаётимизга шиддат билан кириб келган телефон, интернет каби воқеликлар берди. Дастлабки пайтларда кўпчилик улар китобларнинг ўрнини босишга қодир, деган янглиш фикрда бўлиши оқибатида бу янгилик ёшларнинг катта қисмини ўз домига тортиб

кетишга улгурди. Бугун ёшларку майли, катта ёшдагилар, ҳатто отахон- онахонлар ҳам телефондан бош кўтара олмай қолишгани ҳеч кимга сир эмас. Оиланинг улуғлари қўлига китоб олмасдан, умрини компьютер ёнида ўтказса, олди-қочди сериаллардан бўшамаса, ёшлар китобхонликни кимдан ўргансин. Халқимизда қуш уясида кўрганини қилади, деган мақол бор.
Китобга нисбатан оилада муносабат шу аҳволда бўлгач, фарзандлардан нимани кутамиз? Бола 5-6 соат вақтини мактабда ўтказади. Қолган пайтда оила даврасида бўлади. Оилада китобхонлик муҳити бўлмас экан, болада китобга меҳр уйғонмайди. Ота-оналар, бува-бувилар ўзлари намуна бўлиб, қўлларига китоб олмас экан, фарзандлар ўз-ўзидан китобсевар бўлиб қолмайди.
Олимлар китоб мутолаасининг инсон ақлий, жисмоний ва маънавий камолотидаги аҳамиятини исботлаб бердилар. Маълумотларга кўра, китоб ўқиш ақлий қобилият пасайишининг олдини олади. Олти дақиқа китоб ўқиш билан машғул бўлиш стресс ҳолатини 60 фоиз камайишига олиб келиш билан бирга, китобхоннинг юрак уриши бир маромда бўлишини, мушаклар таранглигини бўшаштириш жараёнини ҳам секинлаштиришини таъминларкан. Китобсеварларнинг тан соғлиқлари бошқаларга нисбатан 33 фоиз яхшироқ бўларкан. Бундан ташқари, китоб мутолааси инсон қалбини юмшатиши, уйқусизликнинг олдини олиши, тушкунликдан қутқариши, ҳаётдаги мақсадни тўғри англаб, қийинчиликларни енгишга ёрдамлашиши, ижодкорлик қобилиятини ривожлантириши, сўз бойлигини ошириши ва бошқа фойдали жиҳатларга эгалиги исботланган. Шу билан бирга, компьютер ўйинларининг зарарли оқибатлари ҳам бугун ҳеч кимга сир эмас.
Шу ҳақиқатни ёшлар шуурига сингдириш мамлакатимизда китобхонлик маданиятини оширишда энг бирламчи омил бўлади. Китобнинг, илмнинг фойдаси, компьютер ўйинларининг зарарли томонлари телекўрсатувларда очиб берилиши, мультфильмлар мазмунига сингдирилиши, рекламалар моҳиятини ташкил этиши, газета-журналларда тарғиб қилиниши лозим. “Доновой” ва “Билмасвой”нинг саргузаштлари ёрдамида билимли инсонларнинг жамиятда улуғланиши ва аксинча илмсизларнинг шармандали башаралари ёрқин бадиий бўёқларда болалар тафаккурига сингдирилиши даркор. Уларнинг онгида кўча-куйда ҳурмат- эътибори ошиб бораётган, зафар чўққилари сари илдам одимлаётган “Доновой” ва эл-юрт ичида обрў-эътибори тушиб, кундан-кунга омадсизлик ботқоғига чўкиб бораётган “Билмасвой” сиймосини гавдалантириш лозим. Ана шунда ёшлар қалбида уларнинг бирига чексиз ҳавас, иккинчисига нисбатан нафрат шакллана боради. Китобга меҳри баланд янги авлод пайдо бўлади...
Комил Синдаров, юридик фанлари доктори


https://kun.uz/news/2017/04/13/jukolib-boraetgan-fazilat-kitobsevarlik


t.me/qutqaruvchi_uz



Download 12.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling