1. Қаттиқ жисмлар улардаги молекула ва атомларнинг боғланишига қараб қандай турларга бўлинади?


Download 375.1 Kb.
bet1/2
Sana28.04.2020
Hajmi375.1 Kb.
#101964
  1   2
Bog'liq
Yarimo'tkazgichlar fizikasi


1.    Қаттиқ жисмлар   улардаги    молекула    ва   атомларнинг боғланишига қараб қандай турларга бўлинади?

2.  Кристалл   панжарасининг  нуқавий  ва  трансляцион  симметрияси деганда  нимани тушунасиз?

3.  Миллер индекслари  нима?

4. Браве  панжаралари  ва  кристалл  сингониялари  фарқини  тушунтириб беринг?

5. Ёкий  ва  хажмий  марказлашган  ҳамда  содда  кубик  кристалл панжарасининг элементар катагида нечта атом жойлашган бўлади?


Жавоблар
1. Боғланишга қараб Кристалларнинг атом структураси 4 та — ион (гетерополяр), ковалент, молекуляр ва металл боғланишли кристаллар гуруҳига бўлинади.

А) Ион боғланишда масалан, ош тузи ва бошка бир зарядли ионларнинг ўзаро таъсири натижасида кристалл панжаралари ҳосил бўлади.

Б) Ковалент боғланишда қўшни атомларнинг  валент  электронлари умумлашиб кетиб иккиёқлама, учёқлама ва бир неча каррали боғланишлар ҳосил бўлади. Бунга олмос, кремний каби элементларлар мисол бўлади.

В) Молекуляр боғланишда молекула атомлари орасида мустаҳкам ковалент боғланишлар мавжуд бўлиб, кристаллардаги молекулалар орасидаги боғланиш бирмунча кучсизроқ бўлади. Бунга, асосан, органик бирикмалар, Н2, N2 ҳамда инерт газларнинг кристаллик ҳолатлари мисол бўла олади.

Г) Металл боғланишда эркин электронлар кристалл панжараларнинг барча қисмларида электрон газ ҳолатида тақсимланади ва улар мусбат зарядли тугунлардаги ионларни маълум масофаларда тутиб туради. Бунга металл ва интерметалл бирикмалари мисол бўла олади.
2. Симметрия гурухлари ҳам икки тоифага бўлинади: нуқтавий ва трансляцион. Нуқтага нисбатан акслантириш (инверсия), ўқ атрофида буриш ва текисликка нисбатан акслантириш билан боғлиқ бўлган симметрия амаллари нуқтавий симметрия гуруҳини ташкил қилади. Кристалнинг ташқи симметриясини аниқловчи бундай нуқтавий симметрия rypyxларининг сони 32 та бўлиб

Трансляцион симметрия — бу кристални маълум бир вектор бўйича кўчирганимизда ўзи билан устма-уст тушишидир. Ҳар бир кристаллар сингониясида фақат маълум бир турдаги Браве панжараси бўлиши мумкин.


3.



(h, k, ℓ) сонлар ABC текисликнинг Миллер индекслари деб аталади

Миллер индекслари h=l, k=2, 1=3 бўлса ва мазкур текислик (123) кўринишда белгиланади. Агар текислик бирор координата ўқига параллел бўлса, шу ўққа мос индекс 0 га тенг бўлади. Агар текислик ўқни манфий қисмида кесиб ўтса, ўша ўққа мос индекс манфий бўлади, лекин ишора соннинг олдига эмас тепасига қўйилади, h=-1, k=2, l=2 бўлса, текислик (122) кўринишда белгиланади.
4. Кристалл панжарасининг мумкин бўлган 14 хил трансляцион симметрия амали мавжуд. Ҳар бир трансляцион симметрия амалига битта элементар катакни мос қўйиш мумкин. Натижада 14 хил элементар катак ҳосил бўлади, бу элементар катаклар Браве панжаралари деб аталади. Демак, Браве панжаралари геометрик жиҳатдан мумкин бўлган содда панжаралар бўлиб, уларнинг сони 14 та. Браве панжарасини ифодаловчи параметрлар сони 6 та: уч қирра ва учта бурчак

Кристаллар элементар катакнинг ташкил этувчиларини, яъни трансляцион векторларнинг узунлигига ва улар орасидаги бурчакларнинг қийматига қараб 7 та катта гуруҳга бўлинадилар. Бу гурухларнинг ҳар бири ўз номига эга бўлиб, кристалл сингониялари деб аталади


5. Агар кристалл панжара тугунлар ён ёқлар марказларида бўлса, бундай кристалл панжара ёқий марказлашган дейилади.

ёқий марказлашган панжарада – 4 та;


Download 375.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling