1. Ёруғлик дифракциясининг физик асослари. Дифракция ҳодисасини тасаввур қилишда


Download 1.9 Mb.
bet1/6
Sana02.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1147475
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
15-- -¦-è-Ç-â- -¦

ХV. Мавзу: Ёруғлик дифракцияси. Гюгенс- Френель принципи. Френель зоналари. Машғулот режаси

1. Ёруғлик дифракциясининг физик асослари.

2.Дифракция ҳодисасини тасаввур қилишда

Гюгенс-Френель принципи.

3.Дифракция манзарасининг амплитудасини

ҳисоблашда Френельнинг зоналар усули.

4.Асосий хулосалар.

5.Таянч сўзлар.

6.Назорат саволлари.

1.Ёруғлик дифракциясининг физик асослари

1.Ёруғлик дифракциясининг физик асослари

Ёруғликнинг дифракция ҳодисасини кўз олдимизга келтиришимиз учун қуйидаги мулоҳазага эътибор қаратамиз (1ва 2-расмлар).

 

 

 

1 ва 2- расмларнинг таҳлили:

1 ва 2- расмларнинг таҳлили:

  • S -ўзидан параллел нурлар дастасини тарқатувчи ёруғлик манбаи (ҳозирги ёруғлик манбаига талаб қўймаймиз).
  • S1 – маълум бир ўлчамга эга бўлган тирқичли экран (ҳозирги тирқичнинг ўлчамлигига талаб қўймаймиз, чунки дифракция ҳодисасини кузатиш учун тирқич ўлчамига маълум шартларни бажариши лозим).
  • S2 – Дифракция манзараси кузатиладиган экран (2-расмдаги қонуниятлар шу экранда кузатилади).

2-расмдаги а ҳол учун: S1 тирқичли экран S2 экранга ёпишган ҳолда бўлса (S1 тирқичли S2 экранга теккунча яқинлаштирамиз) экранда тирқичнинг тасвири ҳосил бўлиб, ёритилганлиги бир хилда тарқалган тирқичнинг тавири ҳосил бўлади (2-расмнинг а кўринишида. Чизмада тирқич кенглиги бир неча бор катталашган кўринишда тасвирланган).

  • 2-расмдаги а ҳол учун: S1 тирқичли экран S2 экранга ёпишган ҳолда бўлса (S1 тирқичли S2 экранга теккунча яқинлаштирамиз) экранда тирқичнинг тасвири ҳосил бўлиб, ёритилганлиги бир хилда тарқалган тирқичнинг тавири ҳосил бўлади (2-расмнинг а кўринишида. Чизмада тирқич кенглиги бир неча бор катталашган кўринишда тасвирланган).
  • 2-расмдаги ҳол учун: Агарда S2 экран S1 тирқичли экрандан тахминан бир неча миллиметр масофага узоқлаштирилса (чизмада тахминан 0,5 мм) тирқичнинг четларида кучсиз ёритилганлик ҳосил бўлиб, тирқич кенглиги бўйича ниҳоятда кичик амплитудага эга бўлган максимум ва миниумларни кузатиш мумкин (2- расмнинг қисми).
  •  

2-расмдаги в ҳол учун: Агарда S2 экран S1 тирқичли экрандан бир неча сантиметр масофага узоқлаштирилса (чизмада тахминан 400 мм) тирқичнинг марказида максимум ва унинг чап ва ўнг томонларида ҳам қўшимча максимумлар ҳосил бўлади.
Ушбу тажриба ёруғликнинг ёки электромагнит тўлқиннинг дифракция ҳодисасига таъриф беришга асос бўлади.

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling