Электрик ёй ёрдамида пайвандлаш. Физик асослари


Download 1.85 Mb.
Sana09.08.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1666113
Bog'liq
22-мавзу


22– Мавзу: Ёй пайвандининг махсус усуллари. Газ ёрдамида пайвандлаш. Химояловчи газлар мухитида электр ёйи ёрдамида пайвандлашни физик асослари
Режа
Электрик ёй ёрдамида пайвандлаш. Физик асослари.
Ёйнинг иссиқлик ҳарактеристикаси.
Пайвандлаш ёйини таъминловчи манбалар.
Пайвандлаш электродлари.
Паявандлаш режимини белгилаш.
Пайванд жойларни тайёрлаш.
Пайванд чоки тузилиши.
Флюс қатлами остида электрик ёй ёрдамида автоматикавий пайвандлаш.
Химоя газлари мухитида электрик ёй ёрдамида пайвандлаш.
Электро-шлак усулида пайвандлаш.
Газовий пайвандлаш аппаратлари ва ускуналари.
Пайвандлаш алангаси.
Газовий пайвандлаш технологияси.
Металларни газ-кислород ёрдамида кесиш.
Плазма-ёй ёрдамида кесиш.
Таянч сўз ва иборалар:

Электрод -

Электр её пайвандлашда электр ейини хосил килиб, эриб пайванд чокини тулдириб, котиб бирикма хосил килади.

Шлак пўсти -

Электр ейи пайвандлашда чок устида эриган флюснинг қотиб қолган пўстлиғи

Эримайдиган электрод -

Қийин эрийдиган металлдан ясалган, асосан волфрамдан.



Пайвандлаш токи -

Электр ейинихосил қилиб, электродни эритиб пайванд бирикмасини олишга етарли ток катталиги.

Электронлар эмиссияси-

Электр ейини хосил қилиш давридаги электронлар ва ионлар оқими



Чокни кертиш -

Пайванд чоки қалинлигига қараб қиррлар форма ва ўлчамларини шакллантириш.

Горелка -

Газовий пайвандлашда газ аралашмасини тайёрлаб, учида у ёнадиган ускуна.

Электрик ёй ёрдамида пайвандлаш моҳияти

Иссиқлик манбаи бўлиб электр ёйи хизмат қилади, қайсиқи электрод билан заготовка орасида ёнади. Электродларнинг сони ва уларнинг материалига қараб, уларни ҳамда заготовкани электр занжирига уланишига қараб, ёй пайвандлаш қуйидаги турларга бўлинади.
1. Эримайдиган электрод (графитли ёки волфрамли) билан ёй тўғри таъсир қилади (расм, а):
Бунда бирикма асосий металлнинг эриши ҳисобига ёки қўшиладиган металл эриши ҳисобига бўлади.
2. Эрийдиган электрод (металл) билан, ёй тўғри таъсир қилади (расм, б). Бунда ҳам электрод ҳам асосий металл эрийди ва бирикма пайвандлаш ваннасини тўлдиради.
3. Бавосита (косвенно) ёй ёрдамида пайвандлаш (расм, в). Кўпинча электродлар эримайди.
4. Уч фазли ёй ёрдамида пайвандлаш (расм,г).


25.1-расм. Электрик ёй пайвандлаш схемалари: а-еримайдиган электрод билан; б-ерийдиган; в-бавосита ёй ёрдамида; г-уч фазли ёй ёрдамида; 1-электрод; 2-электрик ёй; 3-асосий металл; 4-қўшиладиган металл; 5-бевосита ёй; 6-уч фазали ёй.
Электр ёйи ҳақида тушунча ва унинг хусусиятлари

Иккита электрод орасидаги газ мухитида атмосфера босими остида маълум вакт утиб турадиган электрик разряд пайвандлаш ёйи дейилади.




25.2-расм. Металл электрод билан пайвандланувчи металл орасида электр ёинни ёндириш схемаси: а-електроднинг қисқа; б-суюқ металл юпқа пардасининг ҳосил бўлиши; в-буйин ҳосилбўлиши; г-електр ёйининг ҳосил бўлиши.

Ёй металл электрод билан пайвандланаётган металл орасида ениб металл ваннасини ҳосил қилади. Ёй устунида температура 6000°С га, анод ва катод уяларида 2000-3000°С га етади. Ёй ҳосил қилиш учун электрод учини асосий металлга бир он қисқа тўташтириб, 3-бмм узоқлаштириш керак. Бу жараёнии тушуниб олиш учун ёй ҳосил қилиш кетма-кетлигини кузатамиз. Электродни металлга тегизишда унинг тегиб турган нуқталаридаги зичлиги нихоятда катта: 20-100 Қ/мм2. Бу ток айрим-айрим контакт нуқталардан утиб уларни шу ондаек суюқлантириб юборати. Натижада электрод билан металл орасида металлнинг юпқа пардаси ҳосил бўлади. Кейинги дакикада, яъни пайвандчи электродни янада узоқлаштиришида суюқ металлда буйин ҳосил бўлади. Буйинда ток зичлиги, бинобарин, металл температураси янада ортади. Бу суюқ металлни буғланишга олиб келади ва натижада буйин ўзилади ва оралиқ газлар буғларга тўлади.


Електроднинг қизиган юзасидан электронлар (електрик маён таъсирида) катта тезликда учиб чиқиб асосий металл (анод) томон ҳаракатда оралиқдаги газ молеқўлалари (металл буғи атомлари) билан урилиб, уларни ионлаштиради. Натижада ёй оралигидаги мухит электр утказгич мухит бўлиб қолади ва у оракли электр токи ўтаверади (разряд мавжуд).
Газда электронлар, мусбат ионлар, манфий ионлар бўлганда бундай газ ионлашган газ деб аталади. Моддаларнинг электр токи билан зарядларган заррачалари ионлашган газ мухитида электр энергиясини ташийди.



25.3-расм. Газнинг ҳажмий ионлаш жараёни схемаси; 1-катод; 2-катод доги; 3-ёй уступи; 4-анод доги; 5-анод; э1, э2-катта тезликда ҳаракатланувчи электронлар; А1, А2-нейтрал атомлар; эъ2-кичик тезликда ҳаракатланувчи электронлар; - И-манфий ион; + И-мусбат ионлар.
Расмда кўрсатилганидек, катод газидан эркин электронлар учиб чи^а бошлаган булсин. Бу ходиса электронлар эмиссияси деб аталади. Электр майдони таъсирида катод зонасида электронлар ҳаракати кескин суратда тезлашади. Катта ҳаракат энергиясига эга бўлган электронлар газнинг нейтрал атомларига келиб урилганида нисбатан оғир ва шунинг учун ҳам унчалик ҳаракатчан булмаган атом кобигидан бир ёки бир неча электронни уриб чиқаради. Ана шу электронлар мусбат зарядланган аноднинг электр майдони таъсирида нисбатан еекинроқ тезликда анодга томон ҳаракатланади. Манфий электр заряднинг бир қисмини йўқотган атом эса мусбат ионга айланиб, манфий зарядланган катодга интилади. Мусбат ион катод юзасига келиб урилиб, ундан электронларни уриб чиқаради ва бу электронлардан бир қисмини олиб, яна нейтрал атомга айланади. Электронларнинг қолган қисми эса ёй устун орқали анодга боради.
Манфий ионлар нейтрал атомлардан, уларнинг эркин электронларини тортиб олиш натижасида ҳосил бўлади. Ҳамма кимёвий элементлар ҳам манфий ионларни ҳосил қила олиши мумкин булмагани учун ионлашган газларда манфий ионлар мусбат ионларга Караганда камроқ бўлади.
25.2. Ёйнинг иссиқлик характеристикаси

Ёй устунининг ҳарорати электрод материалига ва ёйдаги газ таркибига боғлик. Анод ва катод догларининг ҳарорати электрод материалининг қайнаш ҳароратиға тўғри келади. Бу металл электроди (усти қопланган) учун катодда - 6000°К ва анодда 3000°К бўлади. Бунда ёйнинг анод областида, катод областиға нисбатан кўпроқ иссиқлик энергияси ажралиб чиқади.


Ё йнинг тўла иссиқлик қуввати:Дж/с.

К - коеффисиент, кучланишнинг ва токнинг синусоидал эмаслигини ҳисобга олади. Доимий ток учун К = 1, ўзгарувчан ток учун К = 0,7 - 0,97.


Инаув - пайвандлаш токи, А;
Вёй- ёй кучланиши, В.
Б у иссиқликнинг ҳаммаси электрод ва асосий метални қиздириш ва эритиш кетмайди. Бир қисми ташқи мухитга тарқалади. Ёй қувватининг заготовкани қиздириш учун кётган қисмига пайвандлаш ёйининг эффектив иссиқ қуввати дейилади:
Дж/с.
η - фойдали иш коеффитсиенти. Бу ёй эффектив иссиқ қувватининг гула қувватиға нисбати сифатида топилади. Унинг қиймати пайвандлаш усулига, пайвандлаш материаллари турларига ва таркибига боғлик. Флюс остида автоматик пайвандлаш учун η=0,9. Электрошлак пайвандлаш учун η=0,7. Дастаки ёй пайвандлаш қопланган электрод билан учун η=0,8. Мухофаза газ мухитида пайванд учун η==0,6. Пайвандлаш ёйи баркарор ёниши учун ток кучи, кучланиш ва ёй узунлиги орасида маълум нисбат булмоги лозим ва нисбат токнинг хилига, кучига, электродларнинг материалига, ташқи мухитнинг ҳарактерига боғлик. Ёй ёндирилганда ва ёй баркарор енаётган пайтда кучланиш билан токнинг ўзгариши унинг волт-ампер ҳарактеристикаси билан ифодаланади (расм).

25.4-расм. Ёйнинг волт ампер ҳарактеристикаси (а) ва ёй кучланишининг (Вд) унинг узундлиги (Лд)лигига боғлиқлиги.
Енг кўп тарқалгани - бу ИИ ва ИИИ участкаларида ишлаш. Ҳар бир зонада эриган электрод материалининг пайвандлаш ваннасига тушиши ҳар хил бўлади. И ва ИИ да йирик томчи; Ш-майда томчи ёки майда оқимли бўлади.
Қаттиқ ҳарактеристика ёйи ток кучланиши ёй узунлигига пропорпионал:
Уёй=α+βЛёй
Л - ёй узунлиги: 0 < Лёй <: 8лш
α, β - тажриба коеффисиентлари. Материал турига ва ҳ.к. га боғлик. Пўлат электродлар учун α =10В, β =2В/мм.
Пайвандлаш ёйини таъминловчи манбалар 
Пайвандлаш ёйини таъминловчи ток манбаълари махсус ташқи ҳарактеристикага эга бўлиши керак. Бу манбаънинг чиқиш нуқталаридаги ток кучланишининг ток кучига боғликлигидир: В = /(/).
Ташқи ҳарактеристикалар қуйидаги турларга бўлинади (расм., а). Электр ёйининг ҳарактеристикасига қараб, ток манбаъси
Қаттиқ ҳарактеристикали ёйни олиш учун ток манбаъсиннинг гашки ҳарактеристикаси камаювчи ёки қия камаювчи бўлиши керак. Бу дастлабки ёй пайванд учун, флюс остида автоматик пайванд учун, мухофаза газ мухитида эримайдиган электрод билан пайвандлашда ишлатилади (расм., б).


25.5-расм. Пайванд токи манбаъларининг ташқи ҳарактеристикаси (а), ва пайвандлашда ток манбаъси пасаювчи ҳарактеристикаси ва ёй ҳарактеристикаси нисбати (б): 1-камаювчи; 2-қия камаювчи; 3-қаттиқ; 4-кўпаювчи; 5-идеал; 6-ёй ҳарактеристикаси.
Ёйнинг ёниш режими икки ҳарактеристиканинг кесишган нуқтаси билан аниқланади. Нуқта С ёйнинг тургун ёниш режимига тўғри келади. А нуқта кўрўқ (холостой) юриш режимига тўғри келади: манбаъ ишлаб туради, ёй енмаган, пайванд занжири ўзўқ. Бу нуқта юқори кучланиш билан ҳарактерли: В = (60-80)В.
Нуқта Д қисқа тўташув режимига тўғри келади: бу ёйни ёқиш ва ёйнинг су1оқ электрод материали томчилари билан тўташув режими. Қисқа ггўташувда кучлани кам ва нолга интипади; ток ортади, лекин чегарали. <амаювчи ҳарактеристикали ток манбаълари ёйни ёқишни осонлаштиради кўрўқ юриш даврида кучланиш катта бўлганидан), ёйни тургун ёнишини гаъминлайди ва ёйнинг эритиш қобилятини доимий ушлайди, чунки ёйнинг узунлиги ва кучланишлиги (айниқса дастаки пайвандлашда катта бўладиган) пайвандлаш токини кўп ўзгартирмайди. Бу манбаълар ишлатилганда қисқа гўташув даврида ток кучи чегарали бўлади, натижада ток утказувчи симлар ва ток манбаълар ўта қизиб кетмайди.
Арап ёй ҳарактеристикаси Ш-участкага-кўтарилувчига тўғри келса, ток манбаъсининг ҳарактеристикаси қаттиқ ёки кўпаювчи бўлиши керак. Бу химоя гази мухитида эрийдиган электрод билан пайвандлашда ва флюс остида автоматик юқори зичликдаги ток билан пайвандлашда ишлатилади. Пайвандлаш ёйини таъминлаш учун 2 хил манбаъдан фойдаланилади.
1. Ўзгарувчан ток манбаълари: ҳар хил пайвандлаш транформаторлари.
2. Доимий ток манбаълари: пайвандлаш тўғрилагичлари ва генераторлари.
Транформаторларнинг ҳарактеристикаси:
1. Ишлатиш тан нархи паст.
2. Эксплуататсия қилиш осон.
3. Ишлаш даври кўпроқ - умри узунроқ.
4. Фойдали иш коеффитсиенти юқори.
5. Лекин, ёй тургун енмайди, айниқса кичик токда усти қопланган электрод билан ва флюс остида пайвандлаганда.
Ўзгармас ток манбаъларининг ҳарактеристикаси:
л. Пайванд ёйи тургун ёнади.
2. Пайвандлаш шароити ҳар хил фазовий жойланишида ҳам яхшиланади.
3. Тўғри ва тескари кутбларда пайвандлаш мумкин. Тескари қутиб билан ёмон эрийдиган қопламалар ва флюс билан пайвандлаш имконини беради.

Пайвандлаш трансформаторлари

Асосан ташқи характеристикаси камаювчи бўлган трансформаторлар ишлатилади: дастак ёй пайвандлашда ва флюс остида автоматик пайвандлашда, булар ичида энг кўп тарқалгани ТС ва ТД типидагилари.

25.6-расм. ТС ва ТД типидаги пайванд трансформаторларининг схемалари: а-ўраманинг кичик токдаги ҳолати; б-катта токдаги ҳолати.

Пайванд токини ўзгартириш учун масофа Лни ўзгартириш керак. Л қисқартирилганда ФС1 ва ФС2 лар бир-бири билан ёйилиб кетади (улар карама-қарши томонга йўналганлиги учун). Натижада, иккинчи чулгамадаги ийдўқтив қаршилик камайиб, пайванд токи ортади. Энг кам пайванд токи Лмах тўғри келади.


Булардан ташқари В.П. Никитин ихтиро қилган трансформаторлар ҳам қўлланилади. (Булар эски). Уларнинг типлари: СТН-500; СТН-1000; СТН-2000; бу ерда 500, 1000, 2000 лар ток кучлари А; В=220-380Б ёндириш учун В==60-80Б қилиб берилади.
Уч фазали ёй билан пайванд қилинганда ташқи ҳарактеристикаси камаювчи махсус трансформаторлардан фойдаланилади: ТТС ва ТТСД гипидаги бир фазали 2 трансформатордан йиғилади. Электрошлак пайвандлаш учун эса ТШП ва ТШС типидаги трансформатор қўлланилади.


25.7-расм. ТСК – 500 трансфарматорини қурилиши.

Пайвандлаш тўғирлагичлари

Токни пасайтирувчи уч фазали трансформатордан ва тўғриловчи блоқдан иборат, қайсиқи, кремнийли ярим ўтказгичли вентилдан йиғилган.

25.8-расм. Токни пасайтирувчи уч фазали трансформатор.
Тўғрилагич товушсиз, фойдали иш коеффитсиенти юқори, ишлатиш осон ва енгил. Тургун ёй таъминлайди, айниқса, кичик токларда. Лекин ярдмутказгичларни совўтиш керак, вентилятор билан, чунки улар қизийди.

25.9-расм. Намунавий пайвандлаш тўғрилагичи; а) тўғрилагич системаси; б) ташқи занжирдаги тўғриланган ток; 1 2 3 4 5 ярим ўтказгичли диодлар.

Пайвандлаш ўзгартигичлари


Ўзгарувчи ток электродвигатели ва пайвандлаш доимий ток генераторидан иборат, Генераторлар конструксиясига қараб ҳар хил ташқи ҳарактеристикаси бўлиши мумкин. Генераторларнинг фойдали иш коеффитсиенти яримутказгичли тўғрилагичларникидан кам. Ишлатиш ҳам қийинроқ, чунки айланадиган қисмлари бор. Шунинг учун дастаки ва яримавтомат пайвандлашда, очиқ ҳавода, монтаж ишларида ишлатилади.

Пайвандлаш агрегаторлари

Ички ёниш двигателидан ва пайвандлаш доимий ток генераторидан тузилган. Монтаж, дала ишларида, дастак пайвандлашда ишлатилади.
Пайвандлаш электродлари
Икки хил бўлади:
1. Суюқланмайдиган материаллардан тайёрланган электродлар. Булар-графит, кўмир, волфрам.
2. Суюқланувчан материаллардан тайёрланган электродлар. Булар-камуглеродли пўлат, чўян, рангли металл ва уларнинг қотишмалари.Суюқланувчи электрод материаллининг кимёвий таркиби, пайвандланувчи асосий металл таркибига яқин бўлиши керак, эриш температуралари ҳам яқин бўлиши керак. Электрод материалида зарарли қўшимчалар оз бўлиши керак.
Дастаки пайвандлашда пайванд чоки материали асосан электрод материали ҳисобига бўлади.
Электрод симдан ясалиб, устиға қоплама қопланади. Қоплама қалинлиги т =1-3 мм; электрод узунлиги Л = 250-450мм. Бир учи / = 30-40 мм тоза туради, гоқ ушлагич учун.

Пайвандлаш пайтида электрод қопламаси эриб, шлак ва газ ҳосил қилади, қайсиқи, пайванд ваннасини ташқи ховодан асрайди. Бундан ташқари қоплама таркибида ёйни тургун (стабил) ёнишини гаъминловчи, чок материалини легирловчи ва қайтарувчи (расқисляюшие) элементлар ҳам бор.


Қоплама материалларини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
1. Шлак ҳосил қилувчи моддалар: таркибида металлоксидлари бўлган минерал моддалар: титан рудаси, табиий титан (ИИ) оксид; марганес рудаси, дала шпати, бур, гранит, мрамор ва ҳ.к.
2. Газ ҳосил қилувчи моддалар: крахмал, ёгоч уни, селлйўлоза, писта кўмир, ун ҳ.к.
3. Оксидсизланувчи моддалар: ферромарганес, ферросилисий, ферротитан, алюминий.
4. Легирловчи моддалар: ферромарганес, ферросилисий, феррохром, ферротитан.
5. Богловчи моддалар: суюқ шиша, камдан-кам ҳолда декстрин.
Агар қоплама таркибига 40-60% темир порошоги қўшилма, меҳнат унуми 1,5-2 марта ошади.
ГОСТ 9466-75 билан электродлар учун шартли белгилаш жорий этилган (расм).
Стандарт бўйича пайвандлаш электроди симлари 77 хил пўлат симдан ясалади; диаметри д = 0,2-12 мм. Таркибига қараб 3 гуруҳга бўлинади:
1. Кам углеродли: Св-08А; Св-08ГС ва ҳ.к.
2. Легирланган: Св-18ХМА;Св-10Х5Мва ҳ.к.
3. Юқори легирланган: Св- 06Х19Н10МЗТ; Св- 07Х25Н13.
Констрўқсиёй пўлатларни пайвандлашда ишлатиладиган электродлар (гуруҳ У ва Л) электродлар типлари: э38, э42, э42А, э46,...,Е150гача.
Рақамлар чок металининг вахтинча қаршилигини (ов) 10-1МПа бирлигида кўрсатади. А - унинг юқори пластиклигини ва уюшкоқлигини кўрсатади.
Иссиқка чидамли ва юқори легирланган пўлатларни (гуруҳ Т, В, Н) пайвандлаш учун алоҳида электрод ишлатилиб, э ҳарфи билан белгилаб, қолгани легирланган пўлатларни кимёвий таркибини кўрсатганидек кимёвий таркибини кўрсатади: э-28Х24Н16Г6 (расм).

Пайвандлаш режимини белгилаш

Металларни дастаки усулда пайвандлаш режимининг асосий параметри пайвандлаш токи бўлади. Унинг қиймати электроднинг диаметри вахилига қараб топилади:
И=кд; А
к- коеффисиент тажрибадан олинган;
к = 40-60 агар электрод сими кам углеродли пўлатлардан ясалган бўлса, иА/мм;
к = 35-40 агар электрод сими юқори легирланган пўлатлардан бўлса А/мм;
д - электрод симининг ўзаги диаметри. Бу пайвандланаётган пўлат қалинлигига қараб топилади:
6.3-жадвал


Қалинлиги, мм

1-2

3-5

4-10

12-24 ва
юқори

[Диаметри, д, мм

2-3

3-4

4-5

5-6

Металларни электрик ёй ёрдамида дастаки усулда пайвандлаш

Пайвандлашдан олдин пайвандланадиган жойлар кирдан, оксид пардалардан тозаланиши керак, учма-учланиши лозим. Агар қалинлиги δ > 6 мм бўлса, учлари кертилиши керак:

25.10-расм. Металлни электр ёй ёрдамида учма-уч қилиб дастаки пайвандлашда четларининг қалинлигига кўра тайёрланиши: а-четлари кертилмаган; б-четлари В-симон қилиб кертилган; в-четлари Х-симон қилиб кертилган; г-четлари У-симон қилиб кертилган.

Пайвандлаш даврида қўл орқали электрод ҳам сурилади ҳам берилади. Қуйида қопланган металл электрод билан пайвандлаш семасини кўрамиз.


25.11-расм. Қопламали металл электрод билан пайвандлаш схемаси: 1-асосий металл; 2-шлак пости; 3-чок материали; 4-суюқ ванна; 5-газ мухити; 6-електрод қопламаси; 7-електрод; 8-електр ёйи; 9-суюқ металл ваннаси.

Электрод эриб, суюқ металл ваннасини ҳосил қилади, бу қотиб чокни ҳосил қилади. Электрод қопламаси электрод билин бирга эриб, химоя гази (5) ни ҳосил қилади, бир ела шлак ваннаси (4) ҳосил бўлади, қотгач шлак пусти (2) ҳосил бўлади. Ўта қизиган пайвандлаш ваннасида қатор металлургия жараёнлар кетади:


1. Баъзи легирловчи элементлар: углерод, марганес, кремний хром ва ҳ.к. буғланади ёки оксидланади.
2. Эриган металл кислород, азот ва водородни ташқи ҳаводан олиб, улар билан туйинади. (Газ ва шлак мухофаза қилса ҳам). Натижада пайванд чокининг таркиби асосий металл ва электрод материали гаркибидан фарқ қилиб қолади. Бу чок материалининг механикавий хоссаларини пасайтиради, айниқса кислород. Керак таркибни ва хоссаларни таъминлаш учун қопламага легирловчи элементлар қўшилади.
Пайванд чокининг чўзилиши
Буни металл конструксияларида кўп ишлатиладиган кам углеродли (С < 0,25%) пўлатлар мисолида кўрамиз.


25.12-расм. Кам углеродли пўлатларни ёй ёрдамида дастаки усулда пайвандлашда иссиқлик таъсир этадиган зонанинг структуравий ўзгариши.

0-1-чок металл узунчок дендритавий (дарахтсимон) кристалларданиборат, чунки бу ерда металл секин қотади.


1-2-чок металига тўташган чала суюқланиш зонаси. Йирик доналардан иборат структура, чунки анча юқори температурагача қиздирилган.
2-3-ўта қизиш зонаси. Янада каттароқ доналар ҳосил бўлган. Аустенит доналари хаддан ташқари қизиб, ҳавода совуганда йирик феррит-перлит доналари ҳосил бўлган.
3-4-нормалланиш зонаси. Майда кристаллар дан иборат.
4-5-чала қайта кристалланиш зонаси. Металл структураси қисман майдалашади.
5-6-рекристалланиш зонаси. Структура ўзгармайди, чунки т<727 ˚С.
Шуни айтиш керакки, дендритли ликватсия натижасида икқиломчи қўшимчалар (примеси) кристалл чегаралари буйлаб жойлашиб, тез эрийдиган эвтектика ва металл эмас киримлар ҳосил қилади. Бу чокнинг механикавий хоссаларини пасайтиради. Баъзан иссиқ ҳолда дарз кетиши ҳам мумкин.
Дастаки ёй пайвандида чок сифати анча яхши олинади, лекин ишчининг малакасига боғлик.
Иш унуми паст. Иш унумини токни кўпайтириб кўтариш мумкин. Лекин электрод қопламаси қизиб, қатлам-қатлам бўлиб кучиб кетади. Бунда эриган металл сачраши ҳам мумкин.
Флюс қатлами остида электрик ёй ёрдамида автоматикавий пайвандлаш

Бунда электродда қоплама йўқ. "Флюс ёйни ва пайванд ваннасини ҳародан мухофаза қилади.




25.13-расм. Флюс остида автоматикавий ёй пайвандлаш жараёни схемаси.

Флюс остида электрик ёй ёрдамида автоматикавий пайвандлаш


1-ток утказгич; 2-узатиш механизми; 3-электрод сим; 4-суюқ шлак ваннаси; 5-флюс қатлама; 6-шлак пости; 7-пайванд чоки; 8-асосий металл; 9-суюқ металл ваннаси; 10-электрик ёй.
Асосий яхши томонлари:
1. Юқори иш унуми: дастаки пайвандга нисбатан 5-20 марта кўп, чунки ток куч катта: 300-2000А.
2. Чок сифати юқори-механикавий хоссалари юқори.
3. Тан нархи ҳам паст; қопламасиз электрод-сим ишлатилиши ҳисобигаҳам.
4. Эритиш имконияти етарли чуқур бўлгани учун, қалин заготовкаларни ҳам пайвандлаш мумкин: δ= 15-20 мм.
Камчиликлари:
1. Жараёни (жараёнии) кўз билан кузатиб булмайди, флюс |остида кўринмайди.
2. Вертикал ва қия чокларни пайвандлашда ишлатиб булмайди, флюс туқилиб кетади.
Флюс вазифалари:
1. Ёйни тургун ениб туришини таъминлаш.
2. Чокни ташқи ҳавонинг ёмон таъсиридан саклаш.
3. Чок кимёвий таркибини интенсив қайтариш ва структурасини яхшилаш (расқисление).
4. Флюс остида чок секин совийди, натижада чокнинг механикавий хоссаси яхшиланади: термик кучланиш камаяди.


25.14-расм. Электрод схемаси.

Ҳимоя газлари мухитида электрик ёй ёрдамида пайвандлаш


Бунда ёй зонаси ва пайванд ваннаси химоя гази оқими билан химояланади (расм.). Химоя газ сифатида инерт газлар (аргон, гелий) ва актив газлар (углерод ИИ оксиди, азот, водород, ва ҳ.к.) қўлланилади. Баъзан уларнинг аралашмалари ишлатилади.
Бизда энг кўп қўлланиладиганлари: аргон - Ар ва углерод ИИ оксиди СО2. Аргон ҳаводан 1,38 марта оғир, рангсиз. Углерод ИИ оксиди, рангсиз, ҳаводан 1,52 марта оғир, озгина ҳиди бор. Булар балонларда
Аргон ёрдамида-мухитида пайвандлаш
Мис ва унинг қотишмаларни пайвандлашда аргон таркибидаги кислород 0,02%дан ошмаслиги керак (О2<0,02%) Кам легирланган ва хромникелли пўлатлар учун тоза аргон (99,992% тозаликдаги ишлатилади). Алюмин, магний ва уларнинг қотишмалари учун, аргон таркибидаги ҳамма кущимчалар 0,05-0,1% дан ошмаслиги керак.

25.15-расм. Ҳимоя газларда пайвандлаш схемаси.
Аргон остида икки хол пайвандлаш қўлланилади:
1. Эрийдиган электрод билан пайвандлаш.
2. Эримайдиган (волфрамли) электрод билан пайвандлаш.

25.16-расм. Ҳимоя газларида пайвандлаш турлари: 1-қўшиладиган чивиқ; 2-сопло; 3-ток уткзувчи мундштўқ; 4-горелка танаси; 5-эримайдиган волфрамли электрод; 6-горелка ушлагич; 7-химоя гази мухити; 8-пайванд ёйи; 9-эриган металл ваннаси; 10-сим кассетаси; 11-суруш механизма; 12-эрийдиган пайванд электроди.



Эрийдиган электродлар билан пайвандлашда ток юқори зичликда бўлади:
100 А/мм2 ва ундан юқори. Электрод сими диаметри д = 0,6-3 мм, лек тез берилади.
Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling