Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet1/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари


MАВ3У-1. БИОГЕОГРАФИЯ фАНИНИНГ МЕтОдолОГИК Aсослари ва Ўрганиш объекти
·Фаннинг ўқитилишининг аҳамияти ва предмети. ·Биогеография фанининг қисқача ривожланиш тарихи. ·Ернинг пайдо бўлиши ҳақидаги назариялар. ·Ареаллар ҳақида тушунча.
Ҳозирги Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан мамлакатнинг ижтимоий-иктисодий ва табиий географик жиҳатдан ўрганиш объектив заруриятдир. Шу нуқтаи-назардан Биогеография фани ҳам ўқитилиши ва ўрганилиши керак. Биогеография фани – ўсимликлар, ҳайвонлар географиясини умумлаштириб ягона биогеография фанини, яъни ҳаёт географиясини вужудга келтирди. Биогеография фани ер шари юзасида ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг умумий тарқалиш қонуниятларини ўрганади. Бу фан типик организмларнинг ер юзасидаги географик имконларини ўзгаришига қараб уларнинг тарқалиши ҳамда ўзгариб боришини бир-бирига боғлиқлигини ва ҳар бир географик районни (ўзгаришига қараб) турларни мослашиш хусусиятларини ўрганади.
Ўсимлик ва ҳайвонлар гурухи бир-бири билан доимий алоқада бўлади. Ўсимликлар дунёси ёки жамоаси (флора) ёки ҳайвонлар (фауна) шу муҳит учун органик оламни ташкил қилади. Шунинг учун биогеография фани жуда кўпгина фанлар билан алоқада бўлади. Жумладан, табиий география, табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти, экология, биценология, геоботаника каби фанлар бевосита узвий алоқада бўлади.
Биогеография фани тирик организмларни мухитда жойлашиши, структураси, динамикаси, классификацияси ва келажакдаги ахволини аниқловчи фандир.
Ҳозирги замон биогеография фани бошқа фанларга нисбатан жуда ёш фан бўлиб, у биология ва география фанлари базасида вужудга келади. Фақат биогеография фани методлари билангина органик оламни ер шарида тарқалиш қонуниятларини хамда ўзаро муносабатларини ўрганиш мумкин. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдалании улар популяциясини сақлаб колиш ва инсоният учун ҳаётий зарурият озиқ-овқат уларнинг базасини яратиш учун зарур.
Ҳаёт шакллари биосфера қисмларида хар-хил таркалган. Биосфера - атмосферада, литосферада, гидросферада жойлашган бўлиб, унинг умумий диаметри 20-30 км. ни ташкил қилади. Лекин ҳаётни энг қайнаган зарур жойи ер шарини 100 м диапазонини ташкил қилади. Ер шаридаги тирик организмлар 2,4 триллион тоннани ташкил қилади. Ер шарининг бошқа қисмлари билан солиштирадиган бўлсак атмосфера массасига нисбатан 2150 марта кам. Атмосферанинг оғирлиги 10. 515 кватриллион тоннани ташкил қилади. Пароход қандай босимда сузса, самолёт хам зич ҳавода шундай сузиб юради.
Ер шарининг гидросфера қисми 1,5 квинтриллион тонна, тирик организимга нисбатан 600 мартага кўп. Масса жиҳатдан қуруқликнинг асосий массасини ўсимликлар ташкил қилади, 99,2%, яъни 2,37 триллион тонна ўсимликлар ҳисобига, 0,02 триллион тоннаси ҳайвонлар ҳиссасига, яъни 0,8% ни ташкил қилади.
Океанда биомасса қуруқликдагидан фарқ қилади. Океанда ўсимликлар 0,0002 триллион тонна 3,3%, ҳайвонлар 0,0030 триллион тонна 93,7 % ни ташкил қилади. Океанда 160 минг тур ҳайвонлар ва 10 минг тур ўсимликлар учрайди. Океанда энг йирик ҳайвон сут эмизувчиларга (mamalia) синфига кирувчи кўк китлардир. Уларнинг оғирлиги 150 тонна бўлиб, узунлиги 35 м. га тенг бўлади. Қуруқликдаги энг катта ҳайвон Африка фили бўлиб, оғирлиги 5 тонна 700 кг. Энг баланд сут эмизувчи жирафа 5,86 метрни ташкил қилади. Энг тез чопадиган ҳайвон геопард бўлиб, 1 соатда 170-180 кмни ташкил қилади. Энг оғир тухум 1 кг, узунлиги 20 см, диаметри 15 см. га тенг туяқуш тухумидир. Дунёдаги энг баланд дарахт секвоядендрон 155 м. Эвкалинт-120 м.
Биогеография фанининг ўрганиш методи асосан ўсимликлар флораси ва ҳайвонлар фаунасини ўрганиш методларига асосланган. Хар иккаласи биргаликда биододлар дейилади, хосил қилинган масса биота дейилади. Демак, биогеографиянинг асосий мақсади биотанинг тарқалиш қонуниятлари ва уларни рационал фойдаланиш экологик ҳаётни яхшилашдан иборат.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling