Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- МАЗУ-3. МУҲИТ ВА ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАР ·Экологик омиллар ҳақида тушунча. ·Абиотик омиллар.
Назорат учун саволлар
1. Ареаллар деганда нимани тушунасиз? 2. Ареаллар нима ва уни узилиб қолиш сабабларини тушунтиринг? 3. Ареаллар узилиб қолишнинг антропоген омил сабабларини тушунтиринг? 4. Ареаллар қандай шаклларда бўлади? 5. Ареаллар қандай турларга бўлинади? Таянч иборалар Биогеография, геоботаника, генетика, географик тарқалиш, тадқиқот усуллари, Опарин назарияси, Космополит, эндем, палеоэндем, неоэндем ареаллар, ареалларни узилиши, биомасса. МАЗУ-3. МУҲИТ ВА ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАР ·Экологик омиллар ҳақида тушунча. ·Абиотик омиллар. ·Ўсимликларни ёруғликка бўлган муносабати. ·Терморегуляция. ·Ўсимликлар сув билан таъминланиши. ·Сув муҳитидаги ҳаёт ва Океанларнинг экологик зоналари. ·Биотик омиллар. ·Антропоген омиллар. ·Организмларнинг ҳаёт шакллари. Ерда ҳаёт пайдо бўлганига 1 миллиард 700 миллион йил бўлган деб фараз қилинади. Шу давр ичида вужудга келган барча тирик организмлар ҳаёти доимо ташқи муҳит билан боғлиқ ҳолда қатор ўзгаришларга дуч келган. Ташқи муҳит кўпгина экологик омиллардан иборат. Бу омиллар одатда уч гуруҳга бўлиб ўрганилади: абиотик (ёки ўлик омил), биотик (тирик омил) ва антропоген (ёки инсон омили). Одатда экологик омиллар барча тирик организмларга бир вақтда комплекс равишда бевосита ёки воситали таъсир кўрсатади. Аммо бу омилларнинг ҳар бирининг таъсирини аниқроқ, яхшироқ тасаввур этиш учун улар алоҳида-алоҳида олиб ўрганилади. Организмнинг теварак атрофини ўраб олган ва воситали ҳамда воситасиз таъсир этувчи бу омиллар йиғиндиси шу организмнинг яшаш муҳитини ташкил этади. Демак, муҳит экологик тушунча бўлиб, кўпроқ география фанларида қўлланилади, экологик омил эса биологик тушунчадир. Экологик омил тушунчаси ташқи муҳит тушунчасига нисбатан бирмунча торроқ маънога эга бўлиб, муҳитнинг айрим унсури ҳисобланади, Экологик омил хиллари қуйидаги жадвалда кўрсатилган (1-жадвалга қаранг). Муҳитнинг айрим экологик омиллари ҳар бири биргаликда яшаётган организмларнинг барчаси учун ёки ҳар хил турлар учун турлича таъсир этиши мумкин ва турлича аҳамият касб этади. Масалан, тупроқдаги тузлар миқдори ва таркиби ўсимликларнинг озиқланишида муҳим аҳамиятга эга бўлса, ҳайвонлар учун унинг аҳамияти унча катта эмас. Ёки қишки кучли шамоллар очиқ ҳавода яшовчи йирик ҳайвонларга салбий таъсир кўрсатса, инида ёки қор остида яшовчи кичик ҳайвонларга деярли таъсир этмайди ва ҳоказо. Аммо шуни айтиш керакки, экологик омилларнинг организмга таъсир этиш характери қанчалик хилма-хил бўлмасин уларнинг барчаси учун қуйидаги бир неча умумий қонуниятларни кўрсатиш мумкин. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling