2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – ўсимлик жамоалари, уларнинг горизонтал ва вертикал структураси, уларнинг ташқи мухит шароитларига мослашиш қонуниятлари, ер юзида тарқалиши, ўсимлик жамоаларининг шаклланиши, фитоценоздаги жараёнлар ва бошқа биологик ва фитоценотик хусусиятлари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Фаннинг вазифалари – талабаларда ўсимлик ассоциациялари, формациялари ва типларини аниқлай олиш усулларини, экологик омиллар ва уларнинг ўсимликларга ва фитоценозларга таъсирини, фитоценозлар классификацияси (синтаксономия) принципларини амалда қўллай олишни ўргатишдан иборат.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
I – МОДУЛЬ. Геоботаника фанининг мақсад ва вазифалари, тарихи ва фитолсенозлар тузилиши.
1-мавзу: Геоботаника фанининг мақсад ва вазифалари, уни ўрганиш методлари. Геоботаникани ўрганиш тарихи. Фандаги инновацион янгиликлар.
2-мавзу: Ўсимликларнинг ҳаётий шакллари. Фитоценознинг тузилиши, таснифи, динамикаси (ўзгариши) ва доимийлиги.
3-Мавзу Ўсимлик қоплами классификасияси
4-мавзу: Фитоценознинг тузилиши, таснифи, динамикаси (ўзгариши) ва доимийлиги. Ўсимлик жамоалари, жамоа ҳосил қилувчи ўсимликларнинг ўзаро ва биоценозларнинг бошқа компонентлари билан алоқаси, фитоценология фитоценозларнинг ташкил топиши, алмашиниб туриши, ер юзасида тарқалиши.
5-Мавзу Фитоценозга антропоген таъсирлар
II-МОДУЛЬ. Ценопопуляция ва дунёнинг флористик областлари
6-мавзу: Ценопопуляция. Ценопопуляция типлари ва таркиби. Ценопопуляциянинг асосий турлари ичида сезиларли миқдордаги кичик типлар ажралиб туриши, жамоларнинг ценопопуляция таркибини таҳлил қилиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эгали, уруғлар ва ёш индивидларнинг ёш спектрининг кескин устунлиги (ёш гуруҳлари нисбати, %) ценопопуляциянинг эркин ҳудудларда тез тарқалиш қобилияти.
7-мавзу: Флорогенез ва фитоценогенез. Альфа ва Бетта хилма-хиллик. Флорогенез ўсимлик дунёси ривожланишининг ўзига хос шаклларидан бири эканлииг, филогенез ва ўсимликларнинг тарқалиши ҳодисалари, ўсимлик дунёсининг филогенетик ривожланиши ва турлар оралиғининг ривожланиши.
8-мавзу: Сукцессиянинг экологик-флористик классификацияси. Сукцессиянинг ўзгарувчанлиги, классификацияси. Сукцессияли алмашинувнинг икки асосий типи фарқ килиниши, автотроф ва гетеротроф организмлар иштирокидаги сукцессия, гетеротроф организмлар иштирокидаги сукцессия.
9-мавзу: Дунё флористик областлари. Синдинамика. Флористик областлар, палеогеофафик омиллар (асосан, бўр давридан бошлаб) ҳамда тупроқ ва иқлим шароитлари, флористик областларнинг ажралиши, флористик бирликлар (флора областлари, провинция, округ, район ва бошқалар) ҳақида маълумот.
10-мавзу Фитотопологик ва фитоценотик классификасия
11-мавзу Ўсимликларга экотопларнинг таъсири (эдафик омиллар: тупроқнинг химик, физик ва механик) хусусиятлари
|