Тасдиқлайман” А. К. Киргизбаев 2022 йил “ ” геоботаника


V. Таълим натижалари (шаклланадиган компетенциялар)


Download 139 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi139 Kb.
#1597193
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Геоботаника фан дастури 2022 танлов 16 авг

3.

V. Таълим натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Талаба билиши керак:
- ўсимлик жамоалари тўғрисида умумий тушунчаларни, флора билан ўсимликлар қоплами ўртасидаги фарқларни, ўсимликлар систематикаси билан фитоценология ўртасидаги фарқларни, систематик категориялар билан синтаксономик бирликлар ўртасидаги фарқларни, фитоценозларнинг шаклланиш қонуниятларини, уларни классификацияга солиш принциплари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; (билим)
- талаба ўсимликларнинг систематик ўрнини – қайси систематик бирликларга мансублигини мустақил аниқлай олиш, фитоценозларга илмий ном бериш, доминантлик методи ёки эколого-флористик усулда фитоценозларни классификацияга солиш, фитоценозлардаги яруслиликни, улардаги доминант ва эдификатор турларни аниқлаш; мутахассисликка оид замонавий тадқиқот услубларини билиши ва улардан фойдалана олиши; (кўникма).
- талаба фитоценозларни бир-биридан фарқлай олиш, геоботаник бланкаларни тўғри тўлдириш, гербарийлар йиғиш ва уларни тўғри, сифатли қуритиш, тажрибалар қўйиш, замонавий ГИС технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак. (малака)

4.

VI. Таълим технологиялари ва методлари:

  • интерфаол кейс-стадилар; (мантиқий фикрлаш, тезкор савол-жавоблар);

  • гуруҳларда ишлаш;

  • амалий машғулотлар

  • тақдимотларни қилиш;

  • индивидуал лойиҳалар;

  • жамоа ишлаш ва ҳимоя қилиш учун лойиҳалар.

  • ижодий ишлар яратиш

5.

VII. Кредитларни олиш учун талабалар:
Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаётган жараёнлар ва тушунчалар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариш, якуний назорат бўйича ёзма ишни топшириши зарур.


Download 139 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling