Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet5/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

1. Палеондем.
2. Неоэндем.
Палеондем - организмлари авваллари ёки қадимда жуда катта ҳудудни эгаллаб, гуллаб-яшнаган организмлар ҳисобланади. Кейинчалик, иқлим шароитлари ўзгариши туфайли қирилиб кетиб, ер шарини жуда оз қисмида сақланиб қолган организмлардир. Масалан, тисса, каштан, саговниклар, гинколар, магноиялар, ёнғоқ. ва х. Бундай эндем организмлар кейинги пайтда инсон таъсирида маданийлашиб кенгайтирилмоқда.
Неоэндем – эволюцион процессда янги пайдо бўлган организмлар бўлиб. Булар ҳали янги-янги нуқталарга энди тарқалаётган эндемлардир. Буларнинг имкониятлари катта, келажакда янги майдонларни эгаллаши мумкин. Бундай эндемларга наматак, атиргул ва бошқалар киради.
Ареалларнинг катта-кичиклигига қарамасдан жойланиш хусусиятига қараб узлуксиз ва узилган ареалларга бўлинади. Маълумки, яхлит майдонда ёки ораси катта бўлмаган бир неча майдонда учрайдиган турлар узлуксиз ареални ташкил қилади. Буларни шакли думалоқ, эллипс шаклида, узунчоқ лентасимон шаклда бўлиши мумкин. Масалан, дарёларни бўйидаги организмлар лентасимон шаклда, Фарғона водийсидаги ареаллар думалоқ шаклларда тарқалган.
Организмланинг маълум турлари ер шарининг қуруқлик қисмида яхлит бир жойида учрамасдан бўлиниб бўлиниб бир неча жойларда учраши мумкин. Улар оралғидаги масофалар айрим турларпга қисқа, айрим турларда узоқ масофаларни эгаллаши мумкин. Ҳатто, бутунлай бир қитъа билан иккин чи қитъанин маълум жойларида учраши мумкин. Турларни анна шундай бир бирдан узилиб бир неча жойларда учраши ареалларнинг узилиб қолиши деб аталади.
Ареалларнинг узилиб қолишига бир неча омиллар таъсир кўрсатиши мумкин, дастлаб яхлит бўлган ареаллар турли шароитларга кўра вақт ўтиши билан икки ёки ундан кўп қисмларга ёки ҳудудларга бўлиниб кетиши мумкин ва бу ҳудудлар вақт ўтиши билан мустақил ареалларга ажралади.
Ареаларнинг узилиб қолишига:
· иқлим шароитнинг ўзгариши. Масалан, шимолий қутбдаги ўсимликлар, экваториал ўсимликлардан фарқи.
· турли геологик жараёнлар натижасида қуруқликнинг айрим қисмлари денгиз тубига чўкиб кетиши натижасида яхлит ареаллар узилиб қолиши мумкин
Бу хақда Немис олими Вагенер (1912) ва АҚШ лик олим Тайлорлар ўзларининг Литосфера тўғрисида назариясини олга сурадилар. Бунга кўра қуруқлик дастлаб яхлит бўлиб сув остида бўлган . Паллазой эрасининг юра даврига келиб, номалум сабабларга кўра шу яхлит литосфера сув остидан кўтарила бошлаган. Натижада, атрофинисувлик ўраган қуруқлик вужудга келган, Ер шарининг ўзи ўқи атрофида айланиш ва марказдан қочма куч тасирида у аста секин бир неча бўлакларга ажраган. Шундай қилиб, бу жараён натижасида Тошкўмир даврига келиб, жанубда Австралия ва Антарктида, Америка эса ғарб томон узоқлашиб борган. Бундай бўлинишлар бир неча миллион йиллар давом этган. Натижада Евроосиё материгидан Шимолий Америка, Африкадан Жанубий Америка материклари ажралиб чиққан деб аталган назарияни яратади. Бу жараён ҳозирги кунда Гренландияда давом этаётганлиги юқоридаги назариясини маълум даражада тасдиқлайди.
· Антропоген таъсир. Инсон таъсирида кўплаб, тирик организмлар турлари онгли ва онгли бўлмаган ҳолда бир ҳудуддан, иккинчи ҳудудга олиб ўтилган. Хозирги вақтда фанга маълум бўлишича Европадан шимолий америкага 175 турб америкадан европага эса 50тур келиб қолганлиги маълум ёки австралияга европадан 58 тур, шимолий амеркадан 18, африкадан 42 тур жанубий америкадан 22 тур, осиёдан 2 тур ўсиликлар австралияга келтирилган. Демак, инсон фаолияти туфайли биринчи мамлакатдан иккинчисига ўсимлик ва ҳайвон турларини тарқалишига таъсир кўрсатилган. Инсоннинг онгли фаолияти натижасида хозирда Дуне мамлакатларида қўриқхоналар, ҳайвонот боғлари, тажриба станциялари, миллий боғлар, яъни махсус табиий ҳудудлар ташкил этилган. Масалан, Елустон, Корбет, Канна, Массаимари, Серингети.
· Ўсимлик ва ҳайвонларнинг табиатда ўзлари турли воситалар ёрдамида тарқалиши. Масалан, Автохтор, Анимахор, Гидрохор тарқалиши.
· Организмларнинг насл қолдириши ва яшовчанлик хусусияти. Организмларнинг қанчалик яшовчанлиги паст бўлса, бундай организмлар табиатда ниҳоятда кўп насл қолдириади. Масалан, шўра ўсимлиги, пашшалар, чивинлар, тараканлар. Организмларнинг яшовчанлиги қанчалик юқори бўлса, бундай организмлар табиатда ниҳоятда кам насл қолдиради. Масалан, фил. Ареалларнинг майдони қандай бўлишидан қатъи назар шу тур ўз ареалини имконияти даражасида кенгатиргач, маълум вақтгача у зонада ёки ҳудудда ўзгартирмай туради. Бундай ареаллар барқарор ареаллар деб аталади.
Хозирги замон биогеография фани турлар ареаллари ҳақидаги тушунчани мукаммал билиш учун уларнинг келиб чиқиш марказларини, яни шу турнинг ер шарида пайдо бўлган экологик жойини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Турлариннг келиб чиқиш марказларини кўплаб олимлар томонидан ўрганилган. Биринчи бўлиб рус олими Н. Вавилов 1926 йилда, кейинчалик унинг шогирдлари Жуковский ва Синскаялар томонидан ўрганилган.
Н. Вавилов классификациясига кўра етти марказга:
1. Жанубий Осиё тропик маркази- хинди-хитой, жанубий хитой, жанубий шарқИй осиё ороллари киради. Ушбу марказдан хозирги кунда фанга маълум бўлган мавданий ўсимликларнинг 1/3 қисми шу марказдан келиб чиққан. Улардан шоли, шакарқамиш, ғалладошлар ва сабзавотларнинг айрим турлари.
2. Шарқий Осиё маркази. ШарқИй хитой, кореа ярим ороли, Япония, тайван ороллари ва узоқ шарқ киради. Бу марказдан хозирги замон ўсимликларининг 20 %и келиб чиққан. Масалан, соя, тариқ, сабзавотлар.
3. Жанубий-Ғарбий Осиё: ҳиндистон, кичик осиё, покистон, афғонистон, эрон ҳудудлари киради. Бу марказда асосан бошоқли ўсимликлар буғдой, ловия, ток ва бошқа резавор ўсимликлар ватани. 14%и маданий ўсимликлардан кеслиб чиққан.
4. Ўрта ер денгизи маркази. Бунга ўрта ер денгизи атрофида жойлашган мамлакатлар киради. Барча маданий ўсимликларнинг 11%и шу марказдан тарқалган. Масалан, карам, лавлаги, зайтун ва ем-хашак экинлари.
5. Абиссиния маркази. Африканинг шимоли, арабистон ярим ороли, олд осиё киради. Маданий ўсимликлардан буғдой, жўхори, банан, тола берувчи нут каби ўсимликлар ҳисобланади. Масалан, финик палмаси.
6. Марказий Америка маркази. Америка қитъасининг маркази ва бир қанча вест индия ороллари киради. Бу марказ майдони кичик булишига қарамай кўплаб хозирги замон ўсимликлари, масалан, Ошқовоқ, помидор, ингичка толали ғўза, какао ва бошқалар.
7. Жанубий Америка маркази. Анд тоғ тизмаси ва унинг олди мамлакатлари киради. Бу марказда ерости туганакли ўсимликлар масалан, картошка, наркотик ўсимликлардан тамаки, бўёқ берувчи хинин дарахтининг маркази ҳисобланади. Айрим маданий ўсимликлар бирнеча марказларда келиб чиққан бўлиб улар кенг маданийлашган. Масалан, пахта, шоли, қовун ловия. Улар кўп томирли маданий ўсимликлар ҳисобланади.
Айрим ўсимликлар борки - улар кўп марказлардан келиб чиқмасдан, маълум бир марказлардан келиб чиққан ва энг муҳими уланинг ёввойи аждодлари йўқолиб кетган. Ҳозирги кунда фақат маданийлашганлари қолган. Маккажўхори, зиғир, анор, тарвуз каби ўсимликлар бир томирли ўсимликлар деб аталади. Жуковский ва Синскаялар 5 та марказ қўшиб жами 12 та марказ ажратишган.
1. Австралия
2. Потогания
3. Африка
4. Европа-сибир маркази
5. Ҳиндистон ярим ороли маркази
Олимлар индивидларнинг хозирги пайтда инсонга ҳизмат қилаётган турларини Яна бир қанча систематик гуруҳларга бўлиб ўрганадилар. Озиқ-овқат сифатида ишлатиладиган ўси мликларни энг қадимги экинлар қаторига буғдойғ арпа, тариқ, гилос, узум, ёнғоқ, ўрик, банан, маккажўхори киради. Кейинчалик ўзлаштирилган ўсимликларга помидор, турп, лавлаги, шолғом кабилар киради.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling