Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet2/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Опарин назарияси - Ҳаёт дастлаб сувда пайдо бўлиб, буни лабораторияда аниқлаш мумкин. Сувни тapкибидa CA2O, S, N, O2, H, C каби элементлар бўлади, булар юкори температурада ўзаро бирикиб H2O, H2S, NA3, CO3, CH ҳосил қилган. 2 босқичда H2CO3, HNO3 моддалари ҳосил бўлади. Булар яна ўзаро бир-бири билан бирикади.
Биогеография ва экология асослари фанида фойдаланиладиган услублар
Биогеографик ва экологик илмий-тадқиқот ишларда кўпинча тасвирий, таққослаш, тажриба ҳамда экосистемаларни моделлаштириш услубларидан фойдаланилади. Тасвирий, таққослаш ва тажриба услублари деярли барча биологик фанлар фойдаланадиган услублардир. Аммо моделлаштириш услуби биология ва экологияга энди кириб келаётган услублардан ҳисобланади. Шунинг учун ушбу услуб ҳақида бир оз маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Биологияда моделлаштириш тузилишларни, физиологик функцияларни ҳамда эволюцион ва экологик жараёнларни ва шунга ўхшашларни соддалаштириш йўли билан ўхшатиш маъносида умумлаштириш, динамик ёки статик ҳолатларда намойиш этувчи ёки тасаввур ҳосил қилувчи тадқиқот услубидир.
Биз популяциялардаги мураккаб ҳодисаларни математик моделлар ёрдамида ўрганмоқчимиз, яъни популяцияларнинг динамик назарияси билан танишмоқчимиз. Бу ерда популяциянинг миқдорий динамикаси унинг жинсий ва ёш тузилмаси, ташқи муҳит таъсири, эволюциянинг ҳар хил омиллари таъсирида ўтадиган генетик шакл ва одамзод фаолияти натижалари билан боғлаб ўрганилади. Жонсиз оламда динамик жараёнлар жуда кўп учратилади. Уларни моделлаштириш ҳам осон. Аммо тирик организмлар учун динамик моделлар яратиш нисбатан анча қийин. Шунинг учун динамик моделлар яратишдан аввал статик моделлар билан шуғулланилган. Ўсимлик баргларининг жойланиш тартиби ёки моллюска чиғаноқларининг бурма (спираль) чизиқлар қонунияти ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилиш статик моделлаштиришга мисол бўлади.
Динамик моделлар шахснинг ўсишига оид бўлиб, уларни 1831 йилда бельгиялик олим Адольф Кетлс тузган эди. Модель воқеликни аниқ акс эттириши, унинг келиб чиқиш қонуниятларини сақлаб қолиши керак. Модель тузилгандаги мушоҳада, олинган моделларнинг бир-бирига ўхшаши жуда кўп ҳодисаларнинг маъносини очишга, уларни таҳлил қилишга имкон берадиган даражада бўлиши лозим. Модель тузганда биз индивидларнинг туғилиш ва тирик қолиш механизмларини популяциялардаги ички алоқаларга боғлашимиз, популяция кўрсаткичларини эса биотик ва абиотик муҳит орқали аниқлашимиз керак. Бундан ташқари, индивидларнинг генетик хусусиятлари ҳам муҳим роль ўйнайди. Маълумки, табиатда бир жинсли популяция йўқ. индивидлар генотипи насллар сонига, кўпайиш жараёнига катта таъсир кўрсатади. Демак, популяциянинг ҳар бир гуруҳи ўзига хос кўпайиш кўрсаткичларига эга бўлади. Бу омилларни ҳисобга олмай туриб тўғри модель тузиш мумкин эмас. Математик моделлаш биологик ҳодисаларни аниқ шарҳлаш ва келажак тадқиқотлар режасини тузишда қудратли омил сифатида катта аҳамиятга эга.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling