Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Биогеография фанининг қисқача ривожланиш тарихи
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- А. Гумбольдт
- 1935 йили инглиз олими А. Тенсли экосистемалар , 1942 йилда эса биогеоценозлар
Биогеография фанининг қисқача ривожланиш тарихи.Тирик организмлар ҳаётининг ташқи муҳит билан боғлиқлиги ҳақидаги фикр қадимдан маълум бўлган. Антик даврда яшаган файласуфларнинг асарларида ҳайвонларнинг турли ғаризалари (инстинктлари), балиқлар ва қушларнинг миграциялари, ўсимликларнинг ташқи қиёфаси тупроқ ва иқлим шароитлари билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Уйғониш давридаги ишларда ўсимлик ва ҳайвонларнинг тузилишлари яшаш шароитлари билан боғлиқ ҳолда ўрганилади.
XVII—XVIII асрлардаги экологик маълумотлар тирик организмларнинг айрим гуруҳларини ўрганишга қаратилган эди. XVIII асрда Россия ўлкаси бўйлаб ўтказилган саёҳатлар натижаларига асосланиб, кўпчилик сайёҳлар (, , )ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси иқлимнинг ўзгаришига қараб ўзгариши ҳақидаги фикрларни ўз асарларида баён этганлар. Ж. Бюффон (1707—1778)нинг ишларида ҳайвонларнинг тузилишига ташқи муҳитнинг таъсири масаласи кўтарилган эди. (1774—1829) дастлабки эволюцион таълимотни ўртага ташлади ва ўсимлик ҳамда ҳайвонларнинг эволюцион ўзгаришларида энг муҳими— ташқи муҳит таъсири деб ҳисоблади. XIX асрдаги экологик маълумотлар (А. Гумбольдт,1769—1859) ўсимликлар географиясида янги экологик йўналишни келтириб чиқарди. Иқлим таъсири туфайли ҳайвонлар биологиясига ва тарқалишига бағишланган ишлар ҳам вужудга келди. (1814—1858) ўз тажрибасини ҳайвонларнинг атрофини ўраб олган ташқи муҳит ўртасидаги мураккаб муносабатларни ўрганишга қаратди. 1859 йилда Ч. Дарвин «Табиий танлаш йўли билан турларнинг келиб чиқиши» асарида табиатдаги яшаш учун кураш, яъни тур билан муҳит ўртасидаги ҳар қандай қарама-қаршиликларнинг кўринишлари табиий танлашга олиб келади ва эволюциянинг ҳаракатлантирувчи кучидир деб қарайди. XIX асрнинг иккинчи ярмида экология фани ўсимликлар ва ҳайвонларнинг иқлим омилларига мосланишларини ўрганиш билан машғул бўлди. , (1825—1902) ўсимликларнинг ички ва ташқи тузилишларидаги хусусиятлари, уларнинг географик тарқалиши билан боғлиқлиги ҳамда физиологик усулларнинг экология учун аҳамияти катта эканлигини кўрсатди. Ана шундай ишлар ҳайвонлар ҳаёти мисолида томонидан ўрганилди. 1877 йилда немис гидробиологи К. Мёбиус биоценозлар ҳақидаги у тасаввурларни асослаб берди. Жамоаларни ўрганиш турли услублар билан бойиди ва ўсимликлар жамоаси (фитоценология) ўсимликлар экологиясининг мустақил соҳаси сифатида ажралиб чиқди. Ўсимликлар жамоаси ҳақида ва батафсил фикр юритиб, бу соҳага асос солдилар. , , , , , хорижда Ф. Клементес, К. Раункиер, Т. ДюРие, И. Браун-Бланке ва бошқалар умумий биоценологиянинг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. 30-40-йилларда ҳайвонлар экологияси бўйича умумкй экологиянннг назарий масалалари билан биргаликда янги маълумотлар тўплана бошланди. Умумий экологиянинг ривожланишида 1933 йилда чоп қилинган «Муҳит ва жамоа» деган асари кейинчалик «Ҳайвонлар экологияси асослари» номи билан биринчи ёзилган дарслик бўлиб қолди. 30- йилларда экологиянинг янги тармоғи ҳисобланган популяцион экология вужудга келди. Унинг асосчиси инглиз олими Ч. Элтон ҳисобланади. Эволюцион ва экологик масалаларни ўз ичига қамраб олган экониша, яъни табиатда турнинг яшаши учун зарур бўлган муҳитнинг барча омиллари йиғиндиси ҳақидаги тушунчалар ғарб олимлари Ж. Гриннелл, Ч. Элтон, Р. Макартур, Д. Хатчинсон, хизмати туфайли фанга киритилди. Ҳайвонларнинг морфологик ва эволюцион экологиясини ривожлантиришда , катта ҳисса қўшдилар. томонидан гулли ўсимликларнинг ҳаёт шакллари таснифоти ишлаб чиқилди. 40-йилларнинг бошларида табиийсистемаларни ўрганиш жараёнида янги йўналиш келиб чиқди. 1935 йили инглиз олими А. Тенсли экосистемалар, 1942 йилда эса биогеоценозлар ҳақидаги таълимотни илгари сурдилар. 50- йилларнинг бошларида Г. Одум, Ю. Одум, Р. Уитеккер, Р. Маргалеф ва бошқалар биологик маҳсулдорликнинг назарий асосларини яратиш борасида иш олиб бордилар. Экосистемали таҳлилнинг ривожланиши биосферани янги, яъни экологик асосда ўрганиш имконини яратди. Биосфера ҳадидаги таълимот XX асрнинг йирик табиатшунос олими номи билан боғлиқдир. Ҳозирги вақтда «Инсон ва биосфера» мавзуидаги халқаро илмий-тадқиқот ишлари табиат билан жамият ўртасидаги асосий қонуниятларни янада чуқурроқ ўрганишга қаратилган. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling