Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- МАВЗУ-2. МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ МАРКАЗЛАРИ.
- I. Космополит ареаллар
- 2. Эндем ареаллар
Назорат учун саволлар
1. Биогеография фанининг ўрганиш объекти ва предметини тушунтиринг? 2. Биогеография фанини ўқитишдан мақсад ва мазмун нимада деб ўйлайсиз? 3. Биогеография фанини тадқиқот усулларини тушунтиринг? 4. Ерни пайдо бўлиши ҳақидаги назариялар мазмунини тушунтиринг? 5. Ареаллар нима ва уни узилиб қолиш сабабларини тушунтиринг? Таянч иборалар Биогеография, геоботаника, генетика, географик тарқалиш, тадқиқот усуллари, Опарин назарияси, Космополит, эндем, палеоэндем, неоэндем ареаллар, ареалларни узилиши, биомасса. МАВЗУ-2. МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ МАРКАЗЛАРИ. Режа: 1. Ареаллар ҳақида тушунча 2. Ареалларнинг узилиб қолиши 3. Ареалларнинг узилиб қолишига таъсир этувчи олимлар 4. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш маказлари. Ареаллар ҳақида тушунча - мавжуд организимларнинг турлари ер шарининг маълум бир нуқтасини ёки майдонини эгаллайди. Шу турнинг экологик шароитга чидамлилигига, биологик валентликнинг юқорилигига қараб айрим турлар катта майдонни, айримлари кичик майдонни эгаллайди, яъни имкониятларига қараб, яшаш учун кураш асосида хар-бир тур ўз майдонини кенгайтиришга ҳаракат қилади. Демак, хар қандай турнинг, туркумнинг, оиланинг ер юзида эгаллаган майдони унинг ареали дейилади. Ҳозирги замон фанига 500 минг ўсимликлар тури, 1,5 миллион ҳайвонлар турлари маълум бўлиб, улар ер шарининг турли географик нуқталарида литосфера, гидросфера ва атмосферада яшайди. Турларнинг тарқалган майдони, яъни ареалининг катта-кичиклиги тутаҳ ёки туташ бўлмаганлиги ва майдонининг шаклига қараб бир қанча группаларга бўлинади: I. Космополит ареаллар - космополит турлар ер шарининг жуда катта қисмини (ярмини ва ундан кўпини) эгаллаган ва тарқалган турлар ҳисобланади. Улар ҳозирги замон иқлим шароитига яхши мослашган турлар ҳисобланади. Масалан, шўра, жағ-жағ, қоқиўт, қамиш ва ҳоказолар. Ҳайвонлардан балиқлар, ҳашоратлар, айниқса чивинлар ҳамма жойда тарқалган. 2. Эндем ареаллар – бундай ареалга кирувчи турлар ер шарини жуда кичик нуқтасида учрайдиган турлар киради. Масалан, Эльдар қарағайи 50 гектар майдонда фақат Грузияда бор холос. Ёки Камчатка пихтаси фақат Камчаткада учрайди холос. Ўзбекистон ҳудудида тоғларда тоғ сағизи ўсимлиги бор, бу ҳам Ўзбекистон учун эндемикдир. Эндем турлар дунёнинг айрим нуқталарида, айниқса ороларда кўплаб учрайди. Масалан, Гавай оролида Ўсимликларнинг 90% эндем турлар. Мадагаскар оролида эса 87 % турлар, Янги Зеландияда 75 % турдаги ўсимликлар эндемик ҳисобланади. Бу ҳудудларда эндемизмнинг кучлилигига сабаб, иқлимнинг ўзига хослиги ва бу ороллар бошқа ороллардан кескин ажралиб қолганлигидадир. Бу ерда хосил бўлган янги турлар узоқ давр мобайнида бошқа жойларга тарқалиши қийин бўлган. Фақатгина айрим турларнинг бошқа жойларга тарқалишига антропоген таъсир ёки қушлар миграцияси орқалигина тарқалган. Масалан, қутуб крачлари 30 минг км. йўл босади. Эндем турлар ҳайвонларда ҳам кучли бўлади. Айрим тоғ шароитларида, баландлик минтақаларида мавжуд бўлгани учун жуда кичик масофада иқлим ўзгариб кетади. Шунинг учун у ердаги ўсимлик ва ҳайвонлар турлари ҳар-хил бўлади, буни викаризм дейилади. Эндем турлар ўз навбатида 2 группага бўлинади: Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling