1. Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги


Download 118.33 Kb.
bet1/3
Sana12.03.2023
Hajmi118.33 Kb.
#1265131
  1   2   3
Bog'liq
ПҚ-299 29.06.2022




[ОКОЗ:

1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг);

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.12.00 Жазони ўташдан озод қилиш. Жазони ўташдан озод қилинган шахсларга ёрдам кўрсатиш ва уларни назорат қилиб бориш]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий мослашувига ҳамда келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ҳар бир туман (шаҳар)да туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигида Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссиялар (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссиялар) тузилсин.
3. Қуйидагилар:
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Идоралараро комиссиялар озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳаларини ўрганиб чиқиш ва молиялаштириш бўйича асослантирилган хулосаларни тайёрлашга масъул ҳисобланади;
озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан биринчи навбатда туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдорида берилади;
«дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиб-таомиллари Молия вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилади.
5. Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашинувини таъминлаш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тегишли маълумотлар базасини интеграция қилиш чораларини кўрсин.
6. Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш бўйича техник имкониятларни назарда тутувчи алоҳида модуль яратилишини ва ишга туширилишини таъминласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022 йил 1 сентябрга қадар Идоралараро комиссиялар фаолиятини ташкил этиш учун уларни зарур мультимедиа материаллари, мебель, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
8. Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари 2023 йил ва кейинги йиллар учун тегишли бюджетлар параметрларини шакллантиришда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш билан боғлиқ харажатларни назарда тутиб борсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4797-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси «эҳтиёжмандлик даражасини» сўзларидан кейин «, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқаролар томонидан тақдим этилган тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларни» сўзлари билан тўлдирилсин.
10. Мазкур қарорнинг ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 июнь,
ПҚ-299-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-299-сон қарорига
1-ИЛОВА
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг (кейинги ўринларда — кўмак олувчилар) ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни (кейинги ўринларда — ёрдам пули) бериш тартибини белгилайди.
2. Ёрдам пули ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш мақсадида бир марта берилади.
3. Ёрдам пули меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдорида берилади.
4. Ёрдам пули:
2022 йилда — туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари қўшимча маблағлари ҳисобидан ажратилади;
2023 йил ва кейинги йиллар учун — туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисми бўйича эса — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан ажратилади.
5. Ёрдам пули «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
6. Кўмак олувчиларга ёрдам пуллари туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигида ташкил этилган Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссиялар) қарорлари асосида берилади.
2-боб. Идоралараро комиссиялар қарорларини қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш
7. Туман (шаҳар) ҳокими Идоралараро комиссияга раислик қилади ва Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлайди.
8. Идоралараро комиссия раиси бўлмаганда ёки унинг топшириғига кўра Идоралараро комиссия йиғилишларига туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раислик қилади.
9. Ички ишлар органлари пробация хизмати Идоралараро комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
Ишчи орган:
Идоралараро комиссия йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;
Идоралараро комиссия аъзоларига Идоралараро комиссия йиғилиши ўтказиладиган сана ва жой тўғрисида хабар беради;
кўмак олувчиларнинг аризалари билан ишлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Идоралараро комиссияга тақдим этади.
10. Идоралараро комиссия қарорлари унинг йиғилишида (сайёр йиғилишида) иштирок этадиган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Идоралараро комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарор юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақли.
11. Қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Идоралараро комиссия раиси алоҳида масалалар юзасидан Идоралараро комиссия аъзолари ўртасида сўровнома ўтказиш орқали қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
12. Идоралараро комиссия йиғилишларида (сайёр йиғилишида) баённома юритилади.
Идоралараро комиссия йиғилишларида қабул қилинган қарорлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда хулоса билан расмийлаштирилади ва раис томонидан тасдиқланади.
13. Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган қарордан норози бўлган унинг аъзоси тегишли қарор қабул қилинган куннинг ўзида таклиф ёки фикрларини ёзма равишда ишчи органга тақдим этишга ҳақли.
14. Идоралараро комиссия қарорларининг бажарилиши Идоралараро комиссия раиси томонидан назорат қилинади.
3-боб. Ёрдам пулини бериш
15. Кўмак олувчилар жазони ўтаб бўлганидан кейин уч ой муддатда ўз хоҳишига кўра ишчи органга ўзининг тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳасини илова қилган ҳолда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза тақдим этади.
Ишчи органга лойиҳа билан биргаликда ёрдам пулини олиш йўналиши, қайси мақсадларда сарфланиши ҳамда лойиҳа натижаси бўйича кутилаётган тахминий даромад ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.
16. Ишчи орган уч иш куни мобайнида аризани Идоралараро комиссияга киритади.
Идоралараро комиссия томонидан ўн иш куни мобайнида ариза ўрганиб чиқилади, кўмак олувчилар тақдим этган лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан хулоса тайёрланади ҳамда ариза тасдиқланади.
17. Кўмак олувчиларнинг лойиҳасини молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлаш қуйидаги мезонларга асосланади:
бошламоқчи бўлган тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармандчилик фаолиятининг натижадорлиги ва даромадли эканлиги;
маҳалла фуқаролар йиғинининг ижобий тавсияси;
кам таъминланган ёки ёлғизлиги;
қарамоғида ногиронлиги бўлган ёки вояга етмаган фарзанди борлиги;
кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзанди борлиги ва моддий кўмакка муҳтожлиги;
нотурар жойларда истиқомат қилаётганлиги.
Идоралараро комиссия кўмак олувчиларнинг лойиҳасини ушбу мезонларга қатъий риоя этган ҳолда холисона баҳолайди.
18. Идоралараро комиссия кўмак олувчилар лойиҳасини молиялаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулосага келганда, кўмак олувчиларга тақдим этилган лойиҳани такомиллаштириш ёки янги лойиҳа тақдим этиш бўйича тавсиялар беради.
19. Кўмак олувчилар уч ой муддатда Идоралараро комиссиянинг тавсиялари асосида дастлабки тақдим этилган лойиҳани такомиллаштирган ҳолда ёки янги лойиҳани тақдим этиши мумкин.
Бунда, қайта тақдим этилган лойиҳаларга ушбу Низомнинг 15 — 17-бандлари татбиқ этилади.
20. Идоралараро комиссиянинг кўмак олувчилар тақдим этган лойиҳани молиялаштириш юзасидан киритган хулосаси Идоралараро комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан сўнг ишчи орган бир иш куни мобайнида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритади ва хулосани туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимларига юборади.
21. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига тегишли маълумотлар киритилгандан сўнг уч иш куни мобайнида мазкур тизим орқали кўмак олувчиларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон почта манзилига ёрдам пули ажратилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
Ёрдам пулини бериш бўйича электрон тўлов қайдномалари тизимда автоматик равишда шакллантирилади ва АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлимига (филиалига) юборилади.
22. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари уч иш куни мобайнида ёрдам пулини бериш учун тегишли маблағларни АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлими (филиали) махсус ҳисобварағига ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтказиб боради.
23. АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) бўлими (филиали) бир ой муддатда:
кўмак олувчиларга ёрдам пулини тўлайди;
ёрдам пули тўланганлиги тўғрисида Идоралараро комиссияга маълумот тақдим этади;
тўланмаган маблағларни тегишлилигига кўра туман (шаҳар) бюджети ёки Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қайтаради ҳамда тегишли молия бўлимларига электрон маълумот тақдим этади.
АТ «Халқ банки»га Молия вазирлиги билан тузилган шартномага асосан кўмак олувчиларга бериладиган ёрдам пулининг бир фоизи миқдорида банк хизмат ҳақини тўлаб беради.
24. Ишчи орган ёрдам пули берилган вақтдан бошлаб бир йил давомида кўмак олувчилар лойиҳасининг амалга оширилиш ҳолатини (шу жумладан, ёрдам пулининг мақсадли сарфланишини) ҳар чоракда бир марта мониторинг қилади, мониторинг натижаси бўйича маълумотнома тайёрлайди ҳамда уни Идоралараро комиссияга киритади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
25. Кўмак олувчиларга ёрдам пулини бериш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш
СХЕМАСИ


Download 118.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling