1. Ҳисоблагичлар ва уларнинг классифакацияси


Download 495.5 Kb.
bet1/3
Sana05.11.2023
Hajmi495.5 Kb.
#1750014
  1   2   3

Ҳисоблагичлар


Режа:
1. Ҳисоблагичлар ва уларнинг классифакацияси

  1. Жамловчи ҳисоблагич

  2. Айирувчи ҳисоблагич

  3. Реверсив ҳисоблагич

  4. Ҳисоблагичларни триггерлар асосида синтез қилиш


1. Ҳисоблагичлар ва уларнинг классифакацияси
Ҳисоблагичлар- кетма-кет қурилма бўлиб, кириш йўлига берилган импульслар сонини ҳисоблаш ва сақлаш учун хизмат қилади.
Ҳисоблагичлар бир нечта белгалар бўйича классификацияланади. Уларни алоҳида кўриб чиқамиз.

    1. Ҳисоб йўналиши бўйича:

а) йиғилувчи;
б) айирувчи;
в) реверсив.
2. Ўтиш (перенос) схемаларини ташкил этиш йўли бўйича:
а) кетма-кет переносли ҳисоблагичлар;
б) тўғридан тўғри (сквозной) переносли ҳисоблагичлар;
в) Параллел переносли ҳисоблагичлар;
г) Комбинирлашган переносли ҳисоблагичлар.
3. Перенос коэффициенти бўйича:
а) иккилик;
б) иккилик-ўнлик;
в) ихтиёрий доимий қайта ҳисоблаш коэффициенти;
г) ҳисобнинг ўзгарувчан коэффициенти билан ва ҳ к.
4. Ҳисоблагичнинг синхронизация асосида ҳолатини ўзгартириш
бўйича:
а) асинхрон;
б) синхрон.
2. Жамловчи ҳисоблагич

Жамловчи ҳисоблагичда барча разрядлар учун умумий синхронизация мавжуд эмас. Разрядларнинг янги ҳолатга ўтиши импульслар бериладиган кириш йулидан бошлаб кетма-кет ва разрядма –разряд амалга оширилади.


Жамловчи ҳисоблагичларда барча разрядлар учун синхронизация мавжуд эмас, разрядларнинг янги ҳолатга ўтиши кириш разрядига бериладиган импульсдан бошлаб бирин кетин разрядма-разряд бажарилади.
Унинг схемаси қуйигаги кўринишга эга:



Кетма-кет переносли асинхрон жамловчи ҳисоблагич

Кетма-кет переносли асинхрон жамловчи ҳисоблагичнинг
вақт диаграммаси

Диаграммадан кўриниб турибдики, ҳисоблагични исталган разрядининг ҳолатини ўзгариш белгиси –бу олдинги разряднинг (ёки кириш сигналининг) “1” ҳолатдан “0” ҳолатга ўтишидадир. Шунингдек, агар барча олдинги разрядлар “1” ҳолатдан “0” ҳолатга ўтган тақдирдагина катта разряд “1” ҳолатга ўтади.


Вақт диаграммасидан кўринадики, ҳисоблагични ўрнатиш вақти t кетма-кет ўтаётган разрядлар сонига боғлиқдир ва N-разрядли ҳисоблагич учун қуйидаги оралиқда ўзгаради:

Импульслар келишининг максимал частотаси (fmax) биринчи триггер уланишининг чегаравий частотаси билан аниқланади. Ҳисоблагичнинг асосий ютуғлари-микросхемаларнинг сони минимал бўлганида ва электр алоқаларнинг сони камлигидадир. Унинг камчилиги-тезлигининг пастлигидир.

Download 495.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling