1. Кетма –кет уланган занжирларни ҳисоблаш


Download 96 Kb.
bet1/2
Sana23.01.2023
Hajmi96 Kb.
#1113037
  1   2
Bog'liq
1403960217 49641


Кетма–кет, параллел ва аралаш уланган занжирларни ҳисоблаш.
Режа:
1. Кетма–кет уланган занжирларни ҳисоблаш.
2. Параллел уланган занжирларни ҳисоблаш.
3. Аралаш уланган занжирларни ҳисоблаш.
1. Кетма –кет уланган занжирларни ҳисоблаш.

Амалиётда электр занжирлари асосан r қаршиликли, L индуктив чўлғамли ва С сиғимли участкаларни бир–бирига уланиши орқали ҳосил қилинади. Охирги икки катталик X реактив қаршиликни беради. Занжир учаскаларини кетма–кет улашда (1–расм) бутун занжир зажимларидаги кучланиш ҳарбир алоҳида участкаларидаги кучланишлар пасайишларининг йиғиндисига тенг бўлади:


(1)
Синусоидал жараёнларда, комплекс услубдан фойдаланиб ва ток занжирининг барча участкаларида бир хил эканлиги учун ёзиш мумкин:
(2)
бу ерда:
Zk = rk + j x k (3)
(4.5.3) формула k - участканинг комплекс қаршилигини аниқлаш формуласи деб аталади. Кетма–кет уланишда бутун занжирнинг комплекс қаршилиги ҳарбир участка комплекс қаршиликларининг алгебраик йиғиндисига тенг:



4.5.1–расм


(4)
Z ни била туриб берилган комплекс кучланишдаги комплекс токни аниқлаш мумкин.
1 –расмда қаршилик ўзининг иккита ташкил этувчисига эга: актив ва реактив қўйидаги тенгликлардан:
(5)
келиб чиқадики, кетма–кет уланган алоҳида участкаларнинг ҳам актив, ҳам реактив қаршиликларининг алгебраик йиғиндилари ҳисобланиб чиқиши лозим.
Актив Р ва реактив Q қувватларни ҳисоблаш учун қўйидаги формулалардан фойдаланамиз:
(6)
(7)
Таъриф: Бутун занжирларнинг актив ва реактив қувватлари занжирнинг барча алоҳида участкаларининг актив ва реактив қувватларининг алгебраик йиғиндисига тенгдир.


2. Параллел уланган занжирларни ҳисоблаш.
2–расмда участкалари параллел уланган занжир схемаси келтирилган. Ушбу ҳолатда занжирга кириш нуқтасидаги умумий ток қиймати алоҳида участкалардаги токларнинг йиғиндисига тенгдир:

2 –расм
Комплекс услубдан фойдаланиб ва барча участкалардаги кучланишларнинг бир хил эканлигини назарда тутиб ёзамиз:
(.9)
бу ерда:
Уk = gk – j bk (10)
(10) формула участкалари параллел уланган занжир k – участкасининг комплекс ўтказувчанлиги формуласи ҳисобланади.
Параллел уланишда бутун занжирнинг комплекс ўтказувчанлиги занжир алоҳида участкалари комплекс ўтказувчанликларининг алгебраик йиғиндисига тенг:
(11)
У ни била туриб, берилган кучланиш учун токнинг комплекс қийматини аниқлаш мумкин. Қўйидаги
(12)
тенгликлардан участкалари параллел уланган занжирлар учун алоҳида участкалар актив ва реактив ўтказувчанликларининг алгебраик йиғиндилари алоҳида ҳисобланиши лозимлиги келиб чиқади.
Актив ва реактив Q қувватларни ҳисоблаш учун қўйидаги формулалардан фойдаланамиз:
P = U2 g = U2 gk = U2 gk = Pk (13)
Q = U2 b = U2 bk = U2 bk = Qk (14)
Таъриф: Бутун занжирнинг актив ва реактив қуввати ушбу занжир параллел уланган алоҳида участкаларининг актив ва реактив қувватларининг алгебраик йиғиндисига тенгдир.

Download 96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling