1-savol Foiz va stavkalar
Download 22.6 Kb.
|
savoljavob (1)
1-savol Foiz va stavkalar- Оммавий ахборот воситаларида банклар томонидан таълим кредитлари ажратилиши билан боқлиқ турли саволларга жавобан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади: Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир (8-модда). Шунингдек, кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари банк томонидан мустақил белгиланади (62-модда). Шу ўринда кўпчиликни қизиқтираётган “Банклар кредит фоизи нимага қараб белгиланади?” “Фоизларнинг пасайишининг имкони йўқми?” каби саволларга жавоб бериб ўтсак: Мамлакатимизда тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг фоиз ставкалари кредитлаш манбаси бўлмиш депозитларнинг фоиз ставкаларига боғлиқ. Депозитлар бўйича фоиз ставкалари аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари асосида шаклланади. Кредитларнинг фоиз ставкалари инфляция даражасининг ва инфляцион кутилмаларнинг ҳамда банклар жалб қилган ресурсларнинг фоизларига бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг инфляцион кутилмалари 16 фоиз атрофида бўлиб, банкларнинг муддатли депозитлари фоизлари ҳам шунга мос равишда 17-19 фоиз атрофида шаклланмоқда. Банк жалб қилган депозит ставкасида ёки ундан паст ставкада кредит бера олмайди албатта. Бунда тижорат банки операцион харажатлари (шунингдек кредит риски) ҳамда ички сиёсатидан келиб чиқиб, депозитлар фоиз ставкасига банк маржасини (фойда) қўшиб кредитларга фоиз белгилайди. Бундан кўринадики, тижорат банклари таклиф этаётган кредитлар фоизи жалб қилинган депозитлар фоизига бевосита боғлиқ. Буфер- (инг. buffer, byff — зарбани юмшатиш) — транспорт воситалари (локомотивлар, вагонлар ва б.) да пайдо бўладиган зарбаларни юмшатувчи мослама. Мае, вагонлар орасида ҳосил бўладиган бўйлама зарбаларни ўзига қабул қилади ва юмшатади. Бундай Буфер вагоннинг олд ва орқа томонига иккитадан ўрнатилади. Одатда, Буфер учи сферик шаклда бўлади, пишиқ пўлатдан тайёрланади. Автомобиль Б. автомобиль бехосдан бирор тўсиққа урилганда пайдо бўладиган зарбаларни юмшатади. Бундай Буфер бампер деб аталади. Резина ёки пластмасса (баъзан, пўлат) дан тайёрланади. Download 22.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling