1-сон илова бухгалтерия баланси 1-сонли шакл 2-сон илова молиявий натижалар тўҒрисидаги ҳисобот 2-сонли шакл


Download 165.23 Kb.
bet1/15
Sana15.02.2023
Hajmi165.23 Kb.
#1202404
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Молиявий ҳисоботлар шакллари




РУС
ЎЗБ
O’ZB
ЎЗБ|РУС

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1-сон ИЛОВА
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ 1-сонли шакл

2-сон ИЛОВА
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ 2-сонли шакл

4-сон ИЛОВА
ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ 4-сонли шакл

5-сон ИЛОВА
ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ 5-сонли шакл

7-сон ИЛОВА
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ҚОИДАЛАРИ

1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
2-§. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ (1-СОН ШАКЛ)
2 1 -§. МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ РАСШИФРОКАСИ (БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИГА ИЛОВА)
3-§. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ(2-СОН ШАКЛ)
5-§. ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ(4-СОН ШАКЛ)
6-§. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ (5-СОН ШАКЛ)
8-§. ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 24.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1209
Кучга кириш санаси
03.02.2003
Қўшимча ахборот
Улашиш







ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1209]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Молиявий ҳисобот шакллари қуйидаги иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:
1-сонли «Бухгалтерия баланси» — 1-сонли шакл;
2-сонли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» — 2-сонли шакл;
4-сонли «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» — 4-сонли шакл;
5-сонли «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» — 5-сонли шакл;
2. Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидалари 7-сонли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғига (рўйхат рақами 1209-10, 15.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон)
4. Мазкур буйруқ билан тасдиқланган Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни барча хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар, аудиторлик ташкилотлари ва биржалар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун мулкчилик шаклидан қатъий назар — 2004 йил 1 январдан кучга киради, суғурта ташкилотлари ва банклар бундан мустасно.
5. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин биржаларга нисбатан қуйидагиларнинг амал қилиши бекор қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1117, 2002 йил 19 март — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси 2002 й., 6-сон);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 12 июлдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг 7-иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» буйруғи (рўйхат рақами 1117-1, 2002 йил 22 июль — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси 2002 й., 14 -сон).

Download 165.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling