1. Туташ балкаларни хисоблашни уч момент тенгламаси
Download 0.5 Mb.
|
7-ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Туташ балканинг бир учи консолли бўлса, бу консолдаги ташқи юкдан ҳосил бўлган таянч моменти маълум деб, асосий системага қўйилади. (2-расм, б).
- YUklanish turlari 6 AS 6 VS
- Маърузани мустаҳкамлаш учун саволлар.
TUTASH BALKANI HISOBLASHDA UCH MOMENTLAR TENGLAMALARI VA BERILGAN KESIM UCHUN KO’NDALANG KUCH, EGUVCHI MOMENT VA TAYANCH REAKSIYA KUCHLARI TA’SIR CHIZIQLARINI QURISH. 1. Туташ балкаларни хисоблашни уч момент тенгламаси. Туташ балкаларда ортиқча номаълумлар сифатида таянч моментлари қабул қилиниб асосий система танланса, у ҳолда асосий система оддий балкалардан иборат бўлади. Ҳар бир оддий балка ўзига қўйилган юк ва таянч моментлари билан юкланган бўлади. (1-расм, а). Асосий системанинг n таянчидан чапда ℓn ва ўнгда ℓn+1 оралиқларни қарасак, бу оралиқлар фақат ўзига қўйилган юкдан ва номаълум (Хn-1, Хn, Хn+1) Мn-1, Мn, Мn+1 таянч моментларидан деформацияланади. У вақтда шу таянч учун каноник тенглама тузсак, бу тенглама 3 номаълумли бўлади. (1) Бирлик моментлардан ва ташқи юкдан қурилган эпюраларни (1-расм, б, в, г ва д) Верешчагин усули ёрдамида кўпайтириб, δn,n-1; δnn; δn,n+1; Δnp ларни аниқлаб (1) тенгламага қўямиз. Озод ҳадни ўнг томонга ўтказиб, 6EIо га кўпайтириб, қуйидаги тенгламани оламиз. (2) –оралиқларнинг келтирилган узунлиги; оралиқдаги ташқи юкдан қурилган эпюра юзаси сохта (фиктив) юк ωn ва ωn+1 дан ҳосил бўлган ўнг ва чап таянчдаги сохта реакция кучлари; оралиқдаги Мр эпюра оғирлик марказидан (сохта юкдан) (n-1) ва (n+1)-таянчларгача бўлган масофалар; Iо – оралиқларнинг келтирилган инерция моменти. Агарда ЕIn-1=EIn=EIn+1=EI0= const бўлса, у вақтда (2) (3) (2) ва (3) тенгламада учта қўшни таянч моментларининг ўзаро боғланганлиги сабабли, бу тенглама уч момент тенгламаси деб аталади. Туташ балкада қанча оралиқ таянчлар бўлса, шунча уч момент тенгламалари тузилади. Демак, уч моментлар тенгламаларининг сони туташ балканинг статик ноаниқлик даражасига тенг экан. Уч момент тенгламасини ёзишда қуйидаги ҳолларни ҳисобга олиш керак. Уч момент тенгламасини ёзишда қуйидаги ҳолларни ҳисобга олиш керак. 1. Туташ балканинг бир учи консолли бўлса, бу консолдаги ташқи юкдан ҳосил бўлган таянч моменти маълум деб, асосий системага қўйилади. (2-расм, б). 2. Туташ балканинг бирор учи қистириб маҳкамланган бўлса, асосий система танлашда балканинг қистирилган учини фикран давом эттириб, яна бир оралиқ қўшилади. Бу оралиқнинг узунлигини тенглама тузилгандан сўнг 0 га тенг деб олинади ва бу оралиқнинг бикрлиги чексиз деб ҳисобланади. (2-расм, б).
(4) Uch moment tenglamalari sistemasini birgalikda echib, noma’lum tayanch momentlari aniqlangandan so‘ng tutash balkalar uchun eguvchi moment va ko‘ndalang kuch epyuralari quyidagi formulalar yordamida quriladi. Tutash balkalar oraliqlarining har xil yuklanishlari uchun, 6 ga ko‘paytirilgan holda soxta tayanch reaksiyalarining qiymatlari 1-jadvalda berilgan. Маърузани мустаҳкамлаш учун саволлар. 1. Туташ балкалар деб нимага айтилади? 2. Туташ балкани статик ноаниқлик даражаси қандай аниқланади? 3. Уч момент тенгламасини ёзинг? 4. Уч момент тенгламасини ёзишда қандай ҳоллар ҳисобга олинади?. 5. Уч моментлар тенгламаларининг сони нимага боглиқ? 6. Туташ балкани сохта таянч реакцияларининг қандай аниқланади? 7. Туташ балканинг ихтиёрий кесимидаги Мx , Qx ва эпюраларини чизишни ва уларни текширишни айтинг? 8. Туташ балканинг эгувчи момент эпюраси қурилгандан сўнг деформацион текшириш қандай ўтказилади? Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling