10-мавзу: генлар изчиллигини идентификация қилиш ва ажратиш


Download 372 Kb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi372 Kb.
#1471114
  1   2   3
Bog'liq
8 хайвон хужайралари биотехнологияси

Хужайралар культураси

  • In vitro шароитида прокариот ва эукариотларнинг алоҳида хужайралари сунъий равишда назорат қилинаётган шароитда ўстириш ҳужайралар культураси дейилади. Культураларда хужайралар кўпайиб, катта миқдорда хужайралар массасини олиш имконини беради, сўнг мақсадга қараб ишлатилади
  • хайвон хужайраларини культуралаш 2 хил йўналишда бўлади :
  • -хужайралар культураси;
  • - орган ва тўқималар культураси (органлар культураси). .

Хужайраларни культуралаш шароити

  • Хужайралар махсус озиқа мухитларда , доимий хароратда ўстирилади, сут эмизувчилар хужайралари учун инкубатордаги хужайралар бўлинишини амалга ошириш учун махсус хаво мухити зарур. Хаводаги углекислота ва сув буғлари концентрацияси бошқарилади.
  • Турли хужайралар культураси учун озиқа мухити турлича бўлиб, улар рН, глюкоза миқдори ва ўсиш факторлари таркиби билан фарқ қилади. Ўсиш факторлари озиқа мухитига қон зардоби билан бирга қўшилади. Хужайраларни культуралашда стерилликга қатъий эътибор бериш зарур.

Хайвон хужайралар культурасидан фойдаланиш

  • Хужайралар культурасидан саноат асосида ферментлар, гаромонлар, моноклонал антителолар, интерлейкинлар, лимфокинлар, ракга қарши препаратлар олинади. Кўпчилик оддий оқсилларни бактериялар культураларидан олиш мумкин бўлса ҳам мураккаб оқсиллардан масалан гликопротеинлар хозирги кунда фақат хайвон хужайраларидан олинади. Сут эмизувчилар хужайралар культурасини ўстириш анча кўп маблағ талаб қилгани учун хозирги кунда мураккаб оқсилларни ишлаб чиқаришда хашоротлар ёки юксак ўсимликлар хужайралар культурасидан фойдаланишни тақозо этади.

Химер хайвонлар яратиш усуллари

  • 1. Агрегацион- бу усулда хомиладор урғочи хайвоннинг бачадонидан 8та бластомер босқичидаги муртак олинади. Турли генотипга эга бўлган иккита хайвондан олинган бластомерлар махсус шароитда агрегацияланиб 16та хужайрали муртак хосил қилади.бундай таркибдаги муртаклар in vitro бластоциста босқичигача ривожлантирилади, ёлғон хомиладорлик белгисини махсус гормонлар таъсир эттирилган урғочи хайвоннинг бачадонига юборилади. Натижада аллофен хайвонлар пайдо бўлади.

Download 372 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling