9-seminar

Sana01.01.1970
Hajmi
#100360
Bog'liq
9-seminar


ФУҚАРО, ФУҚАРОВИЙЛИК ВА ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ


Режа:
1.Фуқаро ва фуқаровийлик тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва асосий хусусиятлари
2.Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари
3.Фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни

1.Фуқаровийлик бир давлатга мансубликни англаш, давлатга содиқлик ҳамда ватанпарварлик ҳисси сифатида ҳам талқин этилиши мумкин. Бунда давлатни, конституция ва қонунларни, давлат рамзларини ҳурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишга тайёр туриш фазилатларига эга бўлган шахс назарда тутилади.


Ўзбекистон Республикасида фуқаролик қуйидаги тамойилларга асосланади:
-ягона фуқаролик, яъни икки ва кўп фуқаролик тан олинмайди;
-фуқароликда тенглик принципи мавжуд;
-фуқароликка эга бўлиш, фуқароликдан чиқиш ихтиёрийликка асосланади;
-фуқароликдан мажбурий чиқаришга йўл қўйилмайди;
2.Фуқаровийлик бир давлатга мансубликни англаш, давлатга содиқлик ҳамда ватанпарварлик ҳисси сифатида талқин этилиши мумкин. Бунда давлатни, конституцияни, давлат рамзларини ҳурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишга тайёрлик назарда тутилади. Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини ҳис этишни таъминловчи ва жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин.
Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан ўзининг лаёқатли эканлигини ҳис этишни ўзида сезадиган шахснинг белгилари сифатидаги тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин. В.Далнинг луғатида қайд этишича, “фуқаровийлик фуқаролик жамиятини қарор топтириш учун жамиятнинг онги ва билими даражасини ифода этадиган ҳолатдир” Қуйидагилар фуқаровийликни ифода этувчи муҳим жиҳатлардир:

  • фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаб етиши ва уни амалиётда қўллай олиш кўникмаси;

  • бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини эътироф этиш ва ҳурмат қилиш;

  • фуқаронинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий масъуд эканлиги;

  • шахснинг давлат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатлардан масъуллгини англаш;

  • фуқароларнинг бир-бирлари билан ўзаро тенглиги;

  • юксак маънавий-ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда ижтимоий воқеликларга нисбатан объектив ва танқидий ёндашувларга эга эканлиги;

  • ҳокимият органлари, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан ижобий мулоқот юритиш ва ҳамкорлик қобилияти;

  • бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли бўлган ҳуқуқий, маданий ва тилни ўзида намоён қилган, ўзини ўзи англаб қобилиятини эгаллаган шахс.

Фуқаровийликни шахснинг фаоллиги даражаси нуқтаи назаридан шартли равишда қуйидаги даражаларга ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • фуқаро масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса, уни дастлабки поғонада, яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторида баҳолаш мумкин;

  • агар фуқарода атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан маълум бир муносабат билдира олиш қобилияти шаклланган бўлса, уни ўз фуқаровий нуқтаи назарига эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин;

агар фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва бурчи, улардан амалда фойдаланиш ёки бажариш кўникмаларини эгаллаган бўлса, уни фаол фуқаро сирасига қўшиш мумкин

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling