2 5249427291095696356

Sana01.01.1970
Hajmi
#100624
Bog'liq
2 5249427291095696356


Ўсимлик мойларини қайта ишлаш.

Режа:


  1. Хом мойларнинг хамрох моддалари.

  2. Ёғ ва мойларни рафинациялаш кимёвий, адсорбцион ва термик усулларининг моҳияти.

  3. Мойларни гидратлаб тозалаш.

  4. Ишқорий рафинациялаш, ювиш ва қуритиш технологияларининг принципиал схемалари.

  5. Мойларни нохуш таъм ва хид берувчи моддалардан тозалаш технологияларининг принципиал схемаси.

  6. Рафинацияланган мойларнинг сифат кўрсаткичлари.

Саноат усулида олинган ўсимлик мойлари учглециридлар аралашмаси ҳамда ёғсимон моддалардан ташкил топган. Ёғсимон моддалар ўсимликнинг ёғли тўқималарида йиғилиб боради ва ёғ бирга ажратиб олинади ва улар ҳамрох моддалар дейилади.
Бу моддалар ёғ ва мойлар таркибида оз миқдорда бўлса хам унинг хусусиятларига сезларли таъсир кўрсатади. Буларга таркибида фосфор бўлган моддалар (фосфолипидлар), пигментлар (каротин, ксантофилл, госсипол, хлорфилл), мумлар (мумсимон моддалар), токофероллар ва ёғда эрувчи витаминлар,стероллар (стеридлар), эркин ёғ кислоталар, таъм ва хид берувчи бошқа органик моддалар, сульфолипидлар, гликолипидлар, гликопротеидлар, фосфопротеид бирикмалар.
Ҳамрох моддаларнинг айримлари ёғнинг ранги, хиди ва таъмини бузиб, унинг озуқавий ва товар сифатига салбий таъсир қилса, айримлари кейинги қайта ишлаш жараёнларини қийинлаштиради.
Рафинация деб ёғларни ҳамрох моддалардан тозалаш жараёнига айтилади.
Рафинация турли физик ва кимёвий жараёнларнинг мураккаб комплекси бўлиб, уларни қўллаш ёғдан ҳамроҳ моддаларни ажратиб олишга имкон беради. Бу жараёнларнинг характери, ёғнинг табиати ва тозаланган ёғнинг қўлланиш мақсади билан аниқланади. Ёғ-мой саноатида мойларни рафинациялаш жараёнларини қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: гидратация – ишқорий рафинация – оқлаш – дезодорация.
Рафинация усулини шундай танлаш керакки, бунда ёғнинг триглицерид қисми ўзгаришсиз қолсин, ёғдан максимал миқдорда қимматли ҳамрох моддалар (фосфатидлар) ажралиб олиниб, заҳарли моддаларнинг тўлиқ йўқотилиши таъминлансин.
Рафинацияланадиган мойларга, уларнинг қайси мақсадда қўлланилишига қараб бир нечта талаблар қуйилади. Озиқ-овқат учун ишлатиладиган ёғлар тўлиқ цикл билан рафинацияланиши керак: фосфатидлар ва мумсимон моддаларни ажратиш, эркин ёғ кислоталарини, пигмент моддаларни йўқотиш керак. Техник мақсадлар учун ишлатиладиган ёғлар қисқа цикл билан рафинация қилинади. Масалан, гидрогенизацияга бериладиган мой дезодорация қилинмайди.
Ҳамма ҳамрох моддаларни битта усул ёрдамида йўқотиш мумкин эмас. Шунинг учун амалда битта технологик схемага бирлашувчи бир нечта усуллар қўлланилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling