Шахс типлари

Sana01.01.1970
Hajmi
#102391
Bog'liq
Шахс типлари


Шахс. Темерамент. Характер бобига (охирига, яъни шахсни текшириш усулларидан олдинга)


ШАХС ТИПЛАРИ
Леонгард шахснинг 10 тоифасини ажратиб ўрганди. Уларнинг таърифини келтирамиз.
1.Намойишкор шахс. Бу тоифага мансуб шахсларнинг ҳулқ-атворида намойишкорлик доимо сезилиб туради, улар барча хатти-ҳаракатларни намойишкорона бажаришни ҳуш кўришади. Атрофдагилар билан тез ва осонликча мулоқотга киришади, ишчан ва ҳаракатчан бўлишади. Хийла ва найрангга уста, ёлғон гапиришга мойил, олифта, маккор, хаёлпараст, ўз шахсини бўрттириб кўрсатувчи ва шу билан бирга бошқа бировларни бир-бирига тўқнаштириб жанжалли вазиятларни юзага келтиришни хуш кўришади. Мақтовталаб, манман бўлишади.ҳар қандай ишга таваккал қилиб қўл уриб кўришади, раҳбарчиликка интилишади, атрофдагиларнинг эътиборида бўлишга интилиб яшашади. Одамлар билан тез тил топишиб кетишади, ҳар қандай вазиятга тез мослашиб олишади,агар уларнинг хатти-ҳаракатлари атрофдагилар томонидан тан олинмаса ёки эътибор қилинмаса,уларнинг кайфияти тез бузилади ва суҳбатни бошқа йўналишга ўзгартириб юборишади. Мана шундай пайтларда улар ўз фойдасига жанжалли вазиятларни юзага келтиришга уриниб кўришади ва бунга эришишади ҳам. Улар жудаям эгоист бўлишади, доимо диққат-эътиборда бўлишни ҳоҳлашади, мақтовга чанқоқ бўлишади,агар атрофдагилар уни мақтамаса, у ўзини мақтаб бошлайди, ёнидаги суҳбатдошини ҳайратда қолдиридиган уйдирмалар ўйлаб топади, ўзининг сўзамоллигидан фаҳрланиб юришади. Унинг олдида бировни мақташнинг фойдаси йўқ, чунки бу уларнинг кайфиятини тушириб юборади, бундай пайтларда у суҳбатни яна ўз фойдасига буришга интилиб кўради ёки диалогни тўхтатиб қўя қолади. Мабодо у билан аввал оғирроқ вазиятлар рўй берган бўлса,суҳбат чоғида бу воқеани бўрттириб сўзлаб беради, атрофдагиларда унга нисбатан ҳамдардлик ва ачиниш ҳиссини пайдо қилишни хуш кўришади. Агар унинг сўзларига эътибор қилинмаса,тез жаҳли чиқади,бироқ буни сездирмасликка ҳаракат қилади. Улар доймо атрофида одамларни тўплаб ваъзхонлик қилишни, жамоага етакчилик қилишни ёқтиришади ва ўзи алоҳида кўзга ташланиб туришни истайди. Улар ёлғизликни ёқтиришмайди.Шунинг учун ҳам улар доймо мансабга интилишади,уларнинг ички туйғуларини рўёбга чиқарувчи,ўзини кўз-кўз қилишга катта имкониятлар яратиб берувчи ягона вазият-бу мансабдир. Шунинг учун ҳам улар қандай бўлмасин бирор бир мансабни эгаллашни орзу қилиб яшашади. Аслида унинг ҳатти-ҳаракатлари доймо ҳам ҳақиқатга мос келавермайди, агар кичикроқ бир фавқулотда вазият юзага келса, жамоани йиғиб жуда катта шов-шув кўтаради, йиғин пайтида атайлаб зиддиятли вазият яратади,жамоа аъзолари ичидан айбдорни излаб бошлайди, топа олмаса бировни-бировга тўқнаштириб айбдорни топиб олади ва унинг обрўсини ҳамманинг олдида ерга уриб ташлайди, ўзини эса фаол ҳимоя қилишга интилади. Жанжални ҳам ўз фойдасига ҳал қилиб,вазиятдан “қаҳрамон” бўлиб чиқишга уринади ва аксарият ҳолларда бунга эришади ҳам.­ Унда сиқиб чиқариш хусусияти (психоанализда Фрейд томонидан таклиф қилинган “сиқиб чиқариш”атамаси бор) кучли бўлади,яъни ўзига ёқмаган воқеа ва ҳодисалар тафсилотини хотирасидан ўчириб ташлаш қобилиятига эга бўлишади. Ёлғон гапириш унинг учун одатий холдир, унинг ҳаёт тарзида ёлғон ва ҳақиқатлар шу даражада чалкашиб кетадики, кейинчалик гапирган гапларининг қайси бири ёлғону, қайси бири ҳақиқатлигини ўзи ҳам англай олмай қолади. Шунинг учун ҳам уларга кейинчалик бўлиб ўтган воқеалар айтиб берилса эслай олишмайди, бироқ ҳақиқатдан ҳам эслай олмаяпдими ёки эслашни ҳоҳламаяпдими, билиб олиш ўта мушкулдир.Бундай одамларни псевдолог, яъни ёлғончи деб ҳам аташади.Шу аснода уларнинг фикрлаш доираси кенглигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим,баъзан инсон хайратда қоладиган ишлирга таваккал қилиб қўл уришади ва ишчанлик қобилияти юқорилиги учун анча ютуқларга эришишади ҳам.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling