Дунёни ўзгартирган 17 та тенглама
Инглиз математиги Ян Стюарт ўзининг «Номаълумни излаб: дунёни ўзгартирган 17 та тенглама» номли асарида (Ян Стюарт, "17 equations that changed the world" - Лондон, 2012), илм-фан тарихидан энг муҳим 17 та математик тенгламаларнинг кашф этилиши тарихи ва уларнинг инсоният учун келтирган амалий аҳамияти ҳақида сўз юритади. Олим шунингдек мазкур тенгламаларнинг ҳозирги кундаги амалий долзарблиги ҳақида ҳам аниқ мисоллар келтириб ўтади. Ушбу мақоламизда, Ян Стюарт наздида энг юксак математик тенгламалар деб топилган ўша 17 тенглама ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Математика ихлосмандлари учун қизиқ бўлиши аниқ. Демак бошладик:
1. Пифагор теоремаси
Ушбу теорема мактаб геометрия курсидан ҳаммага маълум ва машҳур. Унга кўра, тўғри бурчакли учбурчакнинг гипотенузаси узунлигининг квадрати, унинг катетлари квадратлари йиғиндисига тенг эканлиги таъкидланади.
Аҳамияти: Пифагор теоремаси - геометриянинг енг муҳим тенгламаси бўлиб, у геометрия ва алгебрани ўзаро боғлайди ва тригонометрия фанининг асоси саналади. Ушбу тенгламасиз, аниқ картография ҳамда навигацияни тасаввур қилиб бўлмайди.
Бугунги кун учун долзарблиги: Ушбу формула ҳозирда ҳам, ГПС тизимларида муайян обйектларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувини белгилаш учун триангуляция усули таркибида қўлланилади.
2. Логарифмлар ва логарифмик айният
Логарифм бу - аргументни олиш учун асосни кўтариш керак бўлган даража кўрсаткичидир.
Аҳамияти: Логарифмлар ўз даври учун ҳақиқий илмий инқилоб ўлароқ намоён бўлган еди. Логарифмлардан фойдаланиш - муҳандисларга ҳамда мунажжимларга ҳисоб-китобларни янада тезкорроқ ва аниқ бажариш имконини берган. Логарфмик чизғични еса, дастлабки тезкор ҳисоблаш техникаси дейиш мумкин. Компютерларнинг пайдо бўлиши билан логарифмлар ўз аҳамиятини бироз йўқотгандек гўё. Лекин уларнинг илмий аҳамияти заррача камайган емас.
Бугунги кун учун долзарблиги: Логарифмлардан ҳозирда радиоактив йемирилиш (парчаланиш) жараёнларини тадқиқ қилишда муҳим математик восита сифатида қўлланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |