3. Математика анализнинг асосий тенгламаси, ёки, Нютон-Лейбниц формуласи
Нютон-Лейбниц формуласи аниқ интегрални ҳисоблаш ҳамда бошланғич функсияни аниқлаш операциялари орасидаги муносабатни беради.
Аҳамияти: Бу теоремани амалда замонавий дунёдаги барча илғор техника ва технологияларнинг асосини ташкил қилувчи тенглама дейиш мумкин. Бунга асосланиб бажариладиган ҳисоблашлар, майдонларни, егри чизиқ, ёки жисмларнинг ҳажми ва ҳо казолар бўйича ҳисоблашларда асосий ўрин тутади. Кўплаб табиат қонунларини ифодалашда ҳамда дифференсиал тенгламалар манбаси сифатида олимлар уч қадрлидир.
Бугунги кун учун долзарблиги: Энг оптимал ечим талаб қилинадиган ҳар қнадай математик масала учун ушбу формула марказий ўрин тутади. Тиббиёт, иқтисодиёт ҳамда информатикада ҳам ўрни беқиёс.
4. Нютоннинг Бутунолам тортишиш назарияси
Нютоннинг бутун олам тортишиш назарияси тенгламаси гравитацион ўзаро таъсирларни яққол ифодалаб беради.
Аҳамияти: Ушбу назария ва унинг асосий тенгламасига кўра, иккита обйект орасидаги гравитация кучини ҳисоблаш мумкин. Гарчи ушбу назария кейинчалик Алберт Ейнштейн томонидан фандан сиқиб чиқарилган бўлса ҳамки, лекин унинг асосий тенгламаси обйектларнинг бир-бири билан қандай ўзаро таъсирлашаётганини амалда ифодалаш учун зарурдир. Чунончи муҳандислар ушбу формуладан бугунги кунда ҳам, сунъий йўлдошларнинг орбиталарини ҳамда трайекторияларини ҳисоблашда кенг фойдаланишади.
Бугунги кун учун долзарблиги: Нютонга мансуб ушбу мумтоз формула, сунъий йўлдошларни ҳамда, космик зондларни орбитага чиқариш амалиётида енг мақбул, енерго-самарадор йўлни топиш учун қўлланмоқда. Бу орқали еса, биз сунъий йўлдош теканалларидан фойдаланамиз, уяли алоқа воситасида бошқа қитъалардаги инсонлар билан суҳбатлашамиз, коинот қаърини кузатамиз ва ҳо казо.
5. Комплекс сонлар
Комплекс сон деб з = а + би кўринишдаги ифодага айтилади, бунда а ва б - ихтиёрий ҳақиқий сонлар, и - мавҳум бирлик
Аҳамияти: Комплекс сонларсиз аксарият замонавий ноу-хауларни, жумладан рақамли фото- ва видеокамераларни ихтиро қилишнинг имкони бўлмас еди. Бундан ташқари, комлекс сонлардан фойдаланиб, муҳандислар авиасозликка оид қатор мураккаб масалаларни ҳал етишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |