Нефт махсулотларини тозалаш

Sana01.01.1970
Hajmi
#103647
Bog'liq
Нефт махсулотларини тозалаш

  • Мавзу: НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТОЗАЛАШ
  • РЕЖА:
  • 1.Тозалашнинг мақсади ва усуллари.
  • 2. Кимёвий тозалаш усуллари.
  • 3. Ишқор билан тозалаш.
  • 4. Ютувчи эритмалар билан тозалаш.
  • Нефтни қайта ишлашнинг турли хил жараёнларида олинадиган фракциялар кўпгина ҳолларда тайёр товар маҳсулотлари бўлиб ҳисобланмайди. Уларнинг таркибида турли хил қўшимчалар бор,уларнинг борлиги бу фракцияларни белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бермайдиган, ишлатиш учун ярамайдиган қилиб қўяди. Кераксиз қўшимчаларни чиқариб юбориш учун нефт маҳсулотлари тозаланади.
  • Қуйида нефт маҳсулотларининг табиати ва унинг кейинги ишлатиш йўналишларига боғлиқ бўлган мақсадлари ва тозалаш усуллари баён
  • этилган:
  • 1. Бирикмаларни ишқорли тозалаш йўли билан чиқариб юборилади.
  • 2. Суюқ фракцияларни водород сульфид ва меркаптанлардан тозалаш учун ишқорий усул ва оксидловчи меркаптанизациянинг ҳар хил турини қўлланилади.
  • 3. Паст қотиш ҳароратига эга бўлган ёқилғи ва мойларни олиш учун депарафинлаш жараёнини қўлланилади.
  • Сульфат кислота билан тозалаш. Тозалашнинг сульфат кислотали усулини қўллаш полимерланадиган ёки кислотада эрийдиган маҳсулотларнинг анча йўқолиши билан ҳамда фойдали тарзда ишлатилиши қийин бўлган чиқиндилар-нордон гудронларнинг ҳосил бўлиши билан амалга ошади.
  • Нордон эфирлар нибатан паст ҳароратда ҳосил бўлади; улар кислотали характерга эга, сувда эрийди, ишқор билан нейтралланганда тегишли тузларни ҳосил қилади.
  • Нефт фракцияларининг сульфат кислотали тозаланишида ҳосил бўлган нордон эфирлар нордон гудронда тўпланади, бу эфирларнинг қолдиқлари эса тозаланган маҳсулотлардан қўшимча ювиш билан чиқариб юборилади.
  • Ўрта эфирлар юқорироқ (40 С дан юқори) ҳароратларда ва нордон эфирларни қиздирганда ҳосил бўлади. Ўрта эфирлар сувда эримайди, аммо углеводородлар ва органик эритувчиларда яхши эрийди.
  • Сульфат кислотали тозалашда ўрта эфирларнинг ҳосил бўлиши кераксиз ҳолдир. Уни олдини олиш учун сульфат кислотали тозалашни пастроқ ҳароратда олиб борилади.

  • Download

    Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling