HBA-93 Jamolov J.(Savol-javob)

Sana01.01.1970
Hajmi
#104832
Bog'liq
HBA-93 Jamolov J.(Savol-javob)


HBA-93 Jamolov Jurabek
Тошкент молия институти 4-босқич талабалари учун “Фуқаролик жамияти. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фанидан
саволлар

Ушбу саволларга ҳар бир талаба қисқача изоҳ бериб ўтиши зарур?

  1. Республикамизда фуқаролик жамиятини шакллантиришда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга берилаётган эътибор.


Ҳар бир даврнинг ўз тараққиѐт омили, эҳтиѐжи, талаби ва ҳаѐтий тамойиллари мавжуд. Табиийки, уларни шакллантириш ва ривожлантириш, уларга алоҳида маъно-мазмун бағишлаш, бу даврда давлат, жамият ҳаѐти, ижтимоий-сиѐсий институтлар фаолиятининг аниқ йўналишларини белгилаб берувчи улкан тарихий воқеалар бўлади. Бугунги кунда диѐримизда хотин-қизларга катта эътибор қаратилмоқда. Жамиятимизнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Мамлакатимизда аѐлга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга, аждодларимиз доимо аѐлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда бўлишга даъват этишган. Республикамиз БМТнинг ―Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларини йўқ қилиш ҳақида‖ги конвенцияси, Халқаро меҳнат ташкилотининг ―Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида‖ги, ‖Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида‖ги конвенцияларига МДҲ давлатлари орасидан биринчилар қаторида қўшилди. Бу ҳужжатлар хотинқизлар манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг оила ва умуман жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар комплексининг таркибий қисмидир. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиѐев раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ―Хотинқизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5325- сонли Фармони қабул қилинганлиги бунинг ѐрқин ифодасидир. Мазкур Фармон билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиѐсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўѐбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу Фармонни қабул қилишдан асосий мақсад хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, салоҳиятини тўла намоѐн этиши, оилалардаги ижтимоиймаънавий муҳитни янада соғломлаштиришга хизмат қилади. Ўзбекистон аѐллари давлат ва жамият ҳаѐтида фаол иштирок этмоқда, уларнинг оиладаги мавқеи мустаҳкамланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаѐтган ижтимоий йўналтирилган сиѐсат хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшаши учун, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларни таъминлаш, 4 интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун зарур имкониятлар яратаѐтир. Бундай эркин фаолият мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар туфайлидир. Бинобарин, мазкур илмий-амалий анжуманда ҳам узоқ йиллар давомида тўпланган хотин-қизлар ҳаѐтидаги тажрибалар, эришилган ютуқлар билан бир қаторда бугунги кунда хотин-қизлар ижтимоийсиѐсий фаоллигини ошириш борасидаги мавжуд масалалар юзасидан фикр алмашиш мақсад қилиб қўйилган.


  1. Демократик жараёнлар ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг устувор йўналишлари тўғрисида фикрингизни билдиринг

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 2 март куни имзоланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармон жамиятнинг барча соҳалари қатори суд-ҳуқуқ тизимини ҳам ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос ҳисобланади. Фармон билан тасдиқланган Давлат дастурида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Бу борада амалга оширилиши кўзда тутилган вазифалар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан ғоят аҳамиятлидир.
Маълумки, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминламасдан туриб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Бунинг учун биринчи навбатда, бу борадаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш зарур.
Шу нуқтаи назардан, Давлат дастурида 2020 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги каби идоралар зиммасига «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини тайёрлаш юклатилган. Мазкур қонун лойиҳасида:
судлар раисларининг судьялар фаолиятини баҳолаш, уларга нисбатан интизомий иш қўзғатишдаги иштирокини қайта кўриб чиқиш;
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилиш механизмини такомиллаштириш;
судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш ҳамда тугатиш асослари ва тартибини халқаро стандартларга мослаштириш;
судьяларнинг мақомини белгиловчи нормаларни такомиллаштириш ва истеъфодаги судьянинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
судьяларни ротация қилишнинг аниқ ва шаффоф механизмини жорий этиш;
судлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш;
суд мустақиллигига дахл қилиш боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзасидан судья томонидан бевосита ва тезкор хабар бериш имкониятини кўзда тутувчи тизим яратиш;
ушбу масалаларни қонуности ҳужжатлар билан тартибга солиш тартибини бекор қилиш назарда тутилиши белгиланган.
Қайд этиш лозимки, амалдаги «Судлар тўғрисида»ги қонун ана шу масалаларни тартибга солиш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга муҳтож эди.
Шунингдек, эндиликда қонунчилигимиз учун муҳим янгилик «истеъфодаги судья» тушунчасини жорий этиш ва унинг ҳуқуқий мақомини белгилаш кўзда тутилмоқда. Фикримизча, судьяга истеъфо эълон қилиш ҳуқуқини бериш ва истеъфодаги судья судьянинг барча ҳуқуқларидан, шу жумладан, дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланиши тартибини белгилаш суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.
«Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 67-моддасига мувофиқ, судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш судьялар мустақиллигининг асосий кафолатларидан биридир. Бинобарин, судьяларни юқори даражада моддий ва ижтимоий таъминлаш зарурияти мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас.
Мазкур Фармоннинг энг аҳамиятли жиҳатларидан яна бири ушбу Фармон билан тасдиқланган Давлат дастурида судьяларнинг моддий-техник шароитларини яхшилаш ва судьялар фаолиятининг ижтимоий кафолатларини кучайтириш борасида аниқ вазифларнинг белгиланганидир.
Хусусан, 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Молия вазирлигига 2021 йилдан судьялар ва суд ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган. Бунинг учун:
бюджетда алоҳида сатр ажратиш;
судьялар ва суд ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормаларини қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мослаштириш;
янги қурилиши режалаштирилаётган суд биноларини илғор халқаро тажриба асосида лойиҳалаштириш, суд биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича дастурни тасдиқлаш;
судьяларни қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган хизмат уй-жойи олиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбарлар рўйхатига киритиш;
судлар фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашга қаратилган манзилли чора-тадбирларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.
Давлат дастурида, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқиш ваколатини жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш кўзда тутилган.
Хорижий давлатлар, хусусан, Германия, Япония, Жанубий Корея қонунчилиги ўрганилганда, маъмурий судлар томонидан фақат давлат бошқаруви органлари фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар, яъни фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларга оид ишлар кўрилиши аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра, маъмурий судлар оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлардан ташқари маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни ҳам кўриб чиқади.
Бу эса, маъмурий судларда иш ҳажмининг кескин ошишига олиб келмоқда. Қолаверса, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқиш сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шу сабабли айни соҳада Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши судлардаги иш ҳажмини мақбуллаштиришга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриш сифатини оширишга хизмат қилади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling