Оргиналь Тохир ва Зухра

Sana01.01.1970
Hajmi
#105467
Bog'liq
Оргиналь Тохир ва Зухра



Ҳайитмат Расул

Тоиҳр ва Зуҳра
(Қўғирчоқ пьеса)

Тошкент – 2019й.
Қатнашувчилар:

  1. Муаллиф

  2. Тоҳир

  3. Зуҳра

  4. Бобохон – Зуҳранинг отаси

  5. Меҳрибон Зуҳранинг онаси

  6. Ҳасан вазир – Тоҳирнинг отаси

  7. Дилбар – Тоҳирнинг онаси

  8. Сардор – юрт қаҳрамони

  9. Қора амир

  10. Қора ботир – Қора амирнинг ўғли

  11. Энага – Тоҳир ва Зуҳранинг энагаси

  12. Сухсур – Зуҳранинг канизаги

  13. Навкарлар

  14. Жарчи

  15. Тўти қуш.

Воқеалар Шарқ мамлакатларининг бирида узоқ ўтмишда содир бўлади.



Пролог
Субҳидам. Мусиқага ҳамоҳанг самода оқ кабутарлар парвози бўлғуси шодиёнадан дарак беради. Оғзига карнай тутган жарчи атрофга жар солади.
Жарчи – Зулмат қочди зиёдан,
Шодликка зор ҳар одам,
Қир-адирлар ошингиз,
Сарой томон шошингиз.
Элтинг қучоқ-қучоқ гул!
Нолага бой шўх булбул,
Нағма тарат пайдар-пай,
Бахтни мадҳ эт чарчамай!
Шошинг сумбул соч қизлар,
Муҳабаттда юлдузлар!
Сизни кутар фароғат,
Фароғату хуш роҳат!
Қир-адирлар ошингиз,
Сарой томон шошингиз!..
(Жарчи кетиши билан, асабий ҳолатда Қора амир ва ўғли Қора ботир билан саҳнада пайдо бўладилар)
Қора амир – Бу қандай кўргулик!.. Эҳ, Бобохон, Бобохон! Мен сенинг бефарзандлик дардида тезроқ ўлиб кетишингни кутаётгандим-ку?!. Энди не бўлади? (ўғли Қора ботирга тикилиб) Не бўлади энди буёғи, а? Не бўлади?
Ёш Қора ботир – Сабр, ота, сабр! “Сабр таги олтин” дейдилар-ку!
Қора амир – Яна қанча сабр қилишим керак, қанча? Султон бўлиш дардида қанча йиллар азобда яшаяпман! Кундан-кунга қарилик ҳам устимга қуюндай бостириб келмоқда! Мана бу қора бошим бир кун бўлса ҳам Султонлик тожини киймоққа муҳтож!

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling