Мева ва сабзавот шарбатлари ва ичимликлари

Sana01.01.1970
Hajmi
#105905
Bog'liq
Мева ва сабзавот шарбатлари ва ичимликлари






Мева ва сабзавот шарбатлари ва ичимликлари

Режа:




  1. Табиий томат шарбати

  2. Шарбатни қадоқлаш

  3. Томат шарбатининг сифати

  4. Қуюлтирилган томат шарбати

Консерваланган сабзавот шарбатлари табиий маҳсулот – ичимликлар-дир. Томат шарбати механизацияланган линияларда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Сабзи, лавлаги, қовоқ ва бошқа сабзавот шарбатлари оз миқдорда консерваланади.
Табиий томат шарбати
Томат шарбати пишган томатдан этли бир жинсли консистенцияда олинади. Шарбат табиий ҳолда консерваланади, баъзан 0,6–1,0% ош тузи солинади. Маҳсулот асосан бевосита истеъмол қилиш учун ишлатилади, баъзан айрим ичимликлар (масалан, “Ароматний” ичимлиги ва ҳ.)нинг таркибий қисмини ташкил этади. Бундан ташқари, қуруқ модда миқдори 40% бўлган концентрланган томат шарбати ҳам ишлаб чиқарилади. Хом ашё сифатида томатнинг томат-паста ва томат-пюре учун қўлланадиган навлари ишлатилади.
Шарбат сараланган пишган томатлардан ишлаб чиқарилиши керак. Қанд-кислота индекси 8 бўлган томат шарбати яхши таъмга эга.
Мавсум сўнгида корхонага сифати паст томатлар келтирилади. Улардан фақат паста ишлаб чиқарса бўлади, аммо шарбат тайёрлаш мумкин эмас.
Витаминларни сақлаб қолиш учун томат шарбати ишлаб чиқариш жараёни герметик берк системада амалга оширилади. Томат билан контактга кирувчи деталлар коррозияланмайдиган материалдан: зангламас пўлат, юқори миқдорда хромли чўяндан тайёрланади.
Томат шарбати ишлаб чиқаришда қуйидаги операциялар амалга оширилади.
Меваларни ювиш. Томатлар вентиляцион ювиш машиналарида, баъзан хом ашёни ишлаб чиқаришга узатувчи гидравлик транспортёрда ювилади.
Инспекция. Томатларнинг инспекцияси, томат-паста линияларига ўхшаб, 0,1 м/с тезликда ҳаракатланувчи роликли конвейерларда амалга оширилади. Дефектли томатлар қўлда ажратиб олинади. Меваларни чайиш учун конвейер устида душлар ўрнатилган, уларга 200–300 кПа босимда сув берилади. Томат юзасидан сув оқиб тушишга улгуриши учун душ нуқталари транспортёр охиридан 2 м масофада ўрнатилади.
Майдалаш. Томатни иситиш осонлашиши ва шарбат сиқиб чиқариш тезлашиши учун у майдаланади. Бунинг учун уроқсимон пичоқли майдалагич, майдалагич-насос, тез ҳаракатланувчи пичоқли майдалагич ёки уруғ ажратувчи майдалагичлар ишлатилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling