Maqola Zafarjon domla 944418493

Sana01.01.1970
Hajmi
#107137
Bog'liq
Maqola Zafarjon domla 944418493




ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ, ЭҲТИЁЖЛАР ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ЎЗАРО АЛОҚАДОРЛИГИ
Аннотация
Халқ фаровонлигига эришиш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсадидир. Фаровонликка эришиш инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари туфайли келиб чиқади. Эҳтиёжларни қондириш учун соҳаларда ўзгаришлар ва янгиланишларни амалга ошириш талаб этилади. Буларнинг барчаси инвестицияларга боғлиқ бўлиб қолади. Ушбу ҳолат халқ фаровонлиги, эҳтиёжлар ва фаол инвестицияларни ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этишни вазифа сифатида қўймоқда. Ўзбекистон Республикасида фаол инвестициялар сиёсатининг олиб борилмоқда. Маҳаллий ва хорижий инвесторларга имтиёз ва преференцияларнинг берилиб, уларга солиқ юки камайтирилмоқда. Инвестицияларни мамлакатимизга жалб қилиш соҳасидаги ташаббусларнинг қўллаб-қувватланилаётганлиги унинг халқ фаровонлиги йўлидаги аҳамиятини оширмоқда. Жараённи илмий таҳлил қилиш ва бунда эътиборга олинадиган омилларни тадқиқ қилиш ушбу мақола олдига қўйилган вазифалардан биридир.
Калит сўзлар: халқ фаровонлиги, эҳтиёжлар, моддий ва маънавий эҳтиёжлар, эҳтиёжларни қондириш, инвестиция сиёсати, хорижий инвесторлар, инвестициявий муҳит.
Кириш (Introduction). Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда халқ фаровонлигини таъминлаш мақсадларида чуқур ўзгаришлар амалга оширилмоқда. “Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати”да “Халқ фаровонлиги – халққа муносиб турмуш шароити яратишни ифодаловчи тушунча”[1], – деган таъриф мавжуд. Халққа муносиб турмуш шароитини яратиш шахс эҳтиёжлари ва фаол инвестицияларнинг билан ўзаро мутаносиб ривожланиши орқали рўёбга чиқади. Бунда фаол инвестицияларнинг ўрни анча каттадир. Фаол инвестицияларнинг аҳамияти тўғрисида Президентимиз Ш.Мирзиёев: “Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан фаол инвестициявий сиёсатга боғлиқ. Шу асосда давлатимизнинг рақобатбардошлиги ва энг асосийси аҳоли фаровонлигини тубдан ошириш, янги корхона ва тармоқлар, янги иш ўринлари яратилишини, ўйлайманки, тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ”, - деб таъкидлаган эди [2].
Фаол инвестициялар жамиятдаги ишсизлик даражасини камайтириш, аҳоли реал даромадларини ошириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш, жумладан, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини юксалтириш, меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган қатламни ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, муҳтож қатламни турар-жой билан таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, туризмни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш соҳасида катта имкониятлар беради. Буларнинг барчаси халқ фаровонлиги, эҳтиёжлар ва инвестициявий сиёсат масалаларини чуқур таҳлил қилишни талаб этмоқда. Шу маънода, уларнинг ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этиш зарур бўлмоқда.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling