11-боб. Аудиторлик танлаш


Download 161.56 Kb.
bet1/22
Sana18.06.2023
Hajmi161.56 Kb.
#1592602
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Audit kurs ishi

11-БОБ. АУДИТОРЛИК ТАНЛАШ




11.1. Аудиторлик далилларини тўплаш воситаси сифатида танлаш ва умумлаштирлган дастурий таъминот шарҳи


Аудитда танлаш ички назоратни ва счетлар қолдиқларини ҳамда уларнинг тасдиқланганлигини текшириш учун фойдаланилади ва текширлаётган ҳисобот даврида амалга оширилган операцияларни барчасини тўлиқ текшириш имкони бўлмаганда қўлланилади. Чунки молиявий ҳисоботи текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳажман катталиги ва уларда содир бўлган муомалаларнинг мураккаблиги ҳамда қўплигидан, мазкур муомалаларни текшириш иқтисодий жиҳатдан имконсиз ҳисобланади. Аудитор ҳужжатларни текшириш, ҳисоб – китобларни такрор бажариш ёки тасдиқларни жўнатиш каби амалларни бажарганда танлаш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофик бўлади. Шунингдек, шуни таъкидлаш лозимки бошқа аудиторлик амалларидан, жумладан сўров, кўзатиш ва кўпчилик таҳлилий амалларидан фойдаланишда танлашдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди.
Тўлиқ аудиторлик текшируви танлашни ўз ичига олади, чунки аудитор ҳисобот даврида амалга оширилган барча операцияларни тўлиқ текшириш имконияти мавжуд емас. Лекин аудитор счетлар қолдиқини ташкил етадиган асосий ҳажимнинг батартиблиги (сарамжонлик) хақида хулосалар қилиши лозим. Ҳар бир аудиторлик текширувида ички назоратни тестлаш ёки счетлар қолдиғини бевосита текшириш учун танлаб олишнинг айрим шакллари мавжуд бўлади, чунки аудитор доимий равишдан мумкин қадар етарлича ишончли далиллар йиғишга харакат қилади. Аудитор бош тўплам тўғрисида ишончли хулоса чиқариш учун рискни пасайтирмоқчи бўлса танлаш бош тўплам учун репрезентатив булмоғи керак. Танлашнинг репрезентатив бўлиш еҳтимолини ошириш учун у етарлича миқдорга ега бўлган ва мувофиқ келадиган бош тўпламдан олиниши лозим.
Аудитнинг умумлаштирилган дастурий таъминоти (АУДТ). Бу дастурий таъминотлар айнан аудиторлар учун ишлаб чиқилган. АУДТдан 100% мувофиқ бош тўпламнини тестлашни соддалаштириш ва автоматлаштириш учун фойдаланиш мумкин, у шунингдек, аудиторни риск юқори бўлган маълум сохаларга ёки операциялар тоифасига еътиборни қаратишга ёрдам беради. АУДТ дастурий таъминоти маълумотларни ўқиш, ишлов бериш ва ёзиш учун яратилган. Аудиторлар АУДТдан мижознинг компютерлаштирилган маълумотларини юклаб олишда фойдаланишлари мумкин: шундан кейин дастурий таъминот маълумотларга нисбатан кўп йўллар орқали уланиши мумкин. Масалан, маълумотлар кўриб чиқилиши, ажратилиши, умумлатирилиши, стратификацияланиши, таҳлил қилиниши ва танлаб олиш учун фойдаланилиши мумкин. Аудиторларни қизиқтирадиган АУДТнинг бошқа функциялари таркибига дубликат елементларни, жумладан дубликат счет –фактуралар, саналар орасида узилишлар ва чек нушалари маълумотларидаги узилишларни аниқлашни ўз ичига олади. Амалиётда сиз АУДТни ҳаммага маълум бўлган Ехcел електрон жадвалига ўҳшатишингиз мумкин, лекин аудиторлар Ехcел жадвалларидан ҳам АУДТга қўшимча равишда фойдаланишади. Бугунги кунда АУДТ, Ехcел електрон жадваллари ва маълумотларни бошқаришнинг бошқа замонавий воситаларидан деярли ҳамма аудиторлик текширувида фойдаланилади.

Download 161.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling