11-мавзу бюджет-солиқ сиёсати


Download 85.8 Kb.
bet1/2
Sana20.12.2022
Hajmi85.8 Kb.
#1035966
  1   2
Bog'liq
Презентация11


Бюджет-солиқ сиёсати деганда ноинфляцион ЯИМ ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандлиликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора тадбирлар тушунилади.
Қисқа муддатли даврда бюджет-солиқ сиёсати давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари самараси таъсири остида бўлади.
ΔG ↑ → ΔE↑ (ΔE=ΔC) → ↑ΔY(ΔY=ΔC × mg)
Давлат харажатларининг ΔG миқдорга ўсиши режалаштирган харажатларининг ΔE миқдорда ўсишига ва умумий харажатларнинг эгри чизиқ бўйича юқорига сурилишига олиб келади. Бу вазиятда ялпи ишлаб чиқариш ҳажми (ΔY) миқдорида ўсади.

11-МАВЗУ

БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИ

Давлат харажатлари ўзгаришининг мультипликатив самараси
1
Y = ---------- (a+I+G);
1-b
Бу ерда: 1/(1-b) – ёпиқ иқтисодиётда солиққа тортиш ҳисобга олинмаган вазиятда харажатлар мультипликатори;
(a+I+G) – автоном харажатлар;
b=MPC – истемолга чегараланган мойиллик бўлиб мультипликатор миқдорини белгиловчи асосий омилдир.
Солиққа тортиш ҳисобга олинганда
1
Y= --------------- (a+I+G)
1-b ( 1-t)
Бу ерда: 1 / (1-b(1-t) – ёпиқ иқтисодиётда харажатлар мультипликатори;
t – чегаравий солиқ ставкаси ( t = ΔT/ ΔY)
Очиқ иқтисодиёт шароитида:
1
Y= ------------------- (a+I+G+g)
1(1-b(1-t)+m’
Бу ерда: 1/(1-b(1-t)+m’ очиқ иқтисодиётда давлат харажатлар мультипликатори.
Солиқ мультипликация самараси давлат харажатлари сингари солиқларнинг бир марта ўзгариши оқибатида истеъмолнинг бир неча бор ўзгаришига боқлиқ.
Солиқ мультипликаторини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
ΔY - b
----------- = -------
ΔT 1- b
Агар давлат бюжетига барча солиқ тушумлари жорий даромад–Y динамикасига боғлиқ деб ҳисобласак солиқ функцияси Т = tY – кўринишни олади. Бу ҳолатда истеъмол функцияси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
С=a+b(Y-tY)= a+b(1-t) Y,
Солиқ мультипликатори эса қуйидаги кўринишни олади:
-b
mt = -----------
1-b(1-t)
Очиқ иқтисодиётда давлат харажатлари мультипликатори ва солиқ мультипликаторини ҳисобга олганда мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми модели қуйидагича бўлади:
1 b
Y= -------------------- (a+I+G+g) - ------------------ Tа
1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’
Агар давлат харажатлари ва автоном солиқлар бир хил миқдорга кўпайса мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми шу миқдорга тенг ёки ундан камроқ суммага кўпаяди. Буни баланслашган бюжет мультипликатори деб юритилади. Баланслашган бюжет мультипликатори бирга тенг ёки ундан кичикроқ бўлади.
Ҳукуматнинг бандлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажми, инфляция суръатлари ва тўлов баланси ҳолатини ўзгартиришга йўналтирилган махсус қарорларни қабул қилиши натижасида давлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини мақсадли ўзгартирилиши дискрет фискал сиёсат дейилади. Дискрет фискаль сиёсат юритилганда иқтисодий пасайиш даврида жами талабни рағбатлантириш учун давлат харажатларини оширилиши ва солиқларни камайтирилиши натижасида давлат бюджети камомади юзага келтирилади. Ўз навбатида даврий кўтарилиш пайтида бюджет ортиқчалиги юзага келтирилади.
Нодискрет фискал сиёсат
давлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини автоматик ўзгартиришни кўзда тутади, у ўрнатилган барқарорлаштиргичларга асосланади. Ўрнатилган барқарорлаштиргич вазифасини прогрессив солиқ тизими ўйнайди
Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги
Давлат бюдждети камомадини молиялаштириш усуллари
Давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш
Давлат заёмларини чиқариш
Пул-кредит эмиссияси
Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг бажарилиш даражаси (ЯИМга нисбатан %да)
5-слайд
Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг бажарилиш даражаси (ЯИМга нисбатан %да)


Download 85.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling