1- мавзу социология фан сифатида

Sana01.01.1970
Hajmi
#111784
Bog'liq
1- мавзу социология фан сифатида




1-мавзу. Социология фан сифатида.
1.1-Социология фанининг вужудга келишида ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-назарий шарт -шароитлар

Ҳар қандай фан ўз тарихига эга бўлиб, жамиятдаги турли хил тадрижий ва инқилобий жараёнлар асосида вужудга келади. Ҳар қандай фан ўз йўналиши вазифаси, концепцияси ва мактаби асосида шаклланганидай, Социолгия ҳам фан сифатида вужудга келиши борасида олимлар турли фикрларни ўртага ташлаган. Уларнинг аксарият қисми ижтимоий масала нуқтаи- назардан Социология тарихининг бошланғич нуқтаси деб Платон ва Аристотел асарларида кўришган. Қидимги ва ўрта асрлар даври олимларининг қарашлари илк социологик назариялар сифатида қаралган. Бу ҳолатда мутафаккирларнинг ижтимоий қарашлари илк социологик назариялар сифатида қаралган.1


Яна бир гуруҳ олимлар социологиянинг бошланиши француз маърифатпарварлари ғояларидан деб кўрсатишга ҳаракат қилишган. XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ижод қилган Р.Арон “Социологик ғояларнинг бошланиш босқичи” номли монографиясининг биринчи бобида социологиянинг бошланишини француз марифатпарварларидан бўлган Ш.Л.Монтескьега боғлайди2 ундан кейин О.Конт ҳақида ёзилган.
Олимларнинг бир қисми О.Контнинг устози ёки раҳбари сифатида тан олинган К.А. де Сен-Симоннинг “Инсон илми ҳақида очерклар” (“Очерк науки о человеке” (1813)). Бу асарда олим шу вақтгача инсон ҳақида мавҳум тахминлар асососида тузилган, энди уни кузатишга асосланган фан даражасига кўтариш3 ғоясини илгари суради.
Социологиянинг фан сифатида шаклланиши даврини шартли равишда икки босқичга ажратиш мумкин:
Биринчи босқич: XIX аср ва (О.Конт давридан бошлаб) XX аср бошлари (то 1920 йилларгача),
Иккинчи босқич: XX аср ўз ичига олиб у ҳам ўз навбатида икки босқига ажратиш мумкин; биринчиси классик социология деб ном олган бўлиб дастлабки классик назариялар ривожланиши ва тараққиётини ўз ичига олади, иккинчиси замонавий социологик назарияларнинг ривожланиши, яъни назарий ва эмпирик социологиянинг тараққиёти, уларнинг ўзаро алоқадорлигига ажратиш мумкин.
Иккинчи босқичда янги йўналишларнинг пайдо бўлиши билан ҳарактерлидир.
1-1-1-чизма

Социология фанинг вужудга келиши ва тарихан ижтимоиётни англаш шакллари:



  1. Диний- фалсафий талқин (Бунда ижтимоий соҳа ва сиёсатни англаш илоҳийлаштирилган ва у кўпроқ афсоналарда ўз ифодасини топган).

  2. Фалсафий – ахлоқий концепциялар.

  • Конфуций концепциясида оила - давлат- жамиятда ахлоқий марказий ўринда бўлиб, “ҳамма одамлар бир- бирлариданфарқланадилар” “эскини ўрганш керак”, “мулоҳазасиз таълимот, таълимотсиз мулоҳаза бўлмайди” фикрлари мавжуд.

  • Платон (“ғоялар дунёси замон ва маконга боғлиқ бўлмай, у мангу ҳаракатсиз ва ўзгармас”, ҳақиқий дунё “Ғоялар дунёсида энг олий ғоя- яхшилик ва бахт ғояси- худодир. Бошқа ғояларнинг ҳаммаси у билан боғлиқ”.)

  • Аристотел (“Этика” асарида ахлоқий фазилатлар фақат эркин кишиларга, қул эгаларига хос, дейди. У халқни икки йўл билан бошқариш мумкин: қўрқув уруғини сочиб ва меҳр- муҳббат қозониб).

  • Огюст Конт (Истеъмолга “Социология”- “Позитив фан”- ҳақиқий фан атамасини киритди. Фалсафий- ахлоқий ғоялар қадимги ўрта ва янги даврларда мавжудлиги).

1-1-2-чизма


  1. Умумфалсафий, миллий, диний мулоҳазалар. Масалан, Абу Наср Форобий талқинига кўра далат- ижтимоий тизимни бошқарувчи ташкилот, табиий ва диний билимлар ёки метофизика, оқил киши. Ибн Холдун (1332-1406) нинг “Социология” (араб. Илм ал- ижтимоъ) фанига оид дадил умумфалсафий қарашлари, “инсон сиёсий мавжудот” ғоялари талқини. Унинг мўътадил иқлими мамлакатларда яшовчи аҳолига қараганда жисмоний ва маънавий устунликка эга бўлган кўчманчилар тарихининг фаол кучи ҳисобланиши ҳақидаги назарияси.

  2. Ижтимоий- сиёсий жараёнларни табиат ҳодисаларига ўхшатиш ғоявий назарияларда ахлоқий масалаларнинг қўйилиши. Масалан, Суқротнинг “ҳақиқатга баҳс орқали эришиш мумкин”, “ҳақиқатни ўзингдан қидир”, Берунийнинг табиатда чексиз рўй бериб турадиган табиий ҳодисалар ҳақидаги қарашлари, ибн Синонинг маънавий ахлоқ хусусидаги фикрлари, Спенсернинг табиат биологик қонунлар асосида ривожланувчи организм, Зиммелнинг ижтимоий ривожланиш қонуниятлари, М.Вебернинг идеал типлар мантиқий қараши, К.Маркснинг тарихни материалистик асосда тушуниш, қўшимча қиймат каби талқинлари

  3. XIX аср 30 йилларида фанларнинг классификацияланиши билан боғлиқ ижтимоий ҳолат. Илмий муомалага “Социология” атамаси киритилгандан шаклланиш талқини. Жамият ҳақидаги “Позитив” фан (ҳақиқий фан) яратишга уринишнинг юзага келиши. Француз олими О.Конт (1798-1857) нинг “Позитив усул” илмий кузатишлари. О.Контнинг 1839 йилдаги “Позитив фалсафа курси” китобининг чоп этилиши билан боғлиқ. Асарда социологиянинг икки қисмга ажратилиши:

  4. Социал статика;

  5. Социал динамика

  6. О.Конт асослаб берган усуллар.социология позитив билимлар чўққиси эканлиги фанлар. О.Контгача социал тадқиқотлар мавжудлигига қарамай социология мустақил фан сифатида тан олинмай, асосан ижтимоий фалсафанинг жамият тўғрисидаги таълимот сифатидаги талқини. О.Конт томонидан “ҳақиқий фан ” (позитив фан) тўғрисидаги таълимот ва ижтимоий- ҳуқуқий назарияси қарашларида ривожланиб борди. Бу давр ижтимоий фанлар фалсафадан ажралиб чиқа бошлади.

  7. Ижтиоий- сиёсий фанларнинг ривожи Т. Гоббс, Жон Локк, Ш.Л. Монтескье, Жан Жак Руссо, Медисон, Берк, Миль, Токвиль, Карл Маркс, Ф.Энгельс ва бошқа олимлар ижоди билан боғлиқ бўлиб келганлигидаги фикр қарашлар.

  8. Чикаго мактаби- социология фанининг ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатган ва Америка социологиясида 1915-1935 йиллар орасида ҳукумрон мавқега эга бўлган мактаб. Чикаго мактаби А.Смолл (1854-7926) бошқарган дунёда биринчи социология факультетми (1892) асосида шакллана бошлаган. “Америка социология журнали” га (1895) асос солиниши ва Америка социология жамияти (1905) нинг ташкил топиши билан боғлиқ

  9. Россиядаги ижтимоий қарашлар социология фанининг бир қисми сифатида ривожланганлиги. Россияда социологик (ижтиоий) ғоялар ривожланишининг уч босқичи;


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling