Вирусларнинг табиати

Sana01.01.1970
Hajmi
#112147
Bog'liq
Вирусларнинг табиати


Савол:

1.Вирусларни ўзига хослигини Россиянинг йирик вирусологи К.С. Сухов (1965) қандай тавсифлаган?
2.Вирусларнинг табиати тўғрисида бир қанча гипотезалар бор, улар қандай
талқин қилинган?
3.Вирусларнинг “ ўчоқлари” ҳақидаги Павловский назариясини нимадан
иборат?
4.Тамаки мозаикаси вирусининг биринчи марта тоза препаратини олишга
муваффақ бўлган Нобель мукофоти совриндори У. Стенли “Вирусы и
природа жизни” деган китобида вирусларга қандай таъриф берган?
5.Вирусларнинг турли соҳалардаги аҳамияти нимадан иборат?

Жавоб:

1. Вирусларни ўзига хослигини Россиянинг йирик вирусологи К.С. Сухов (1965) эса қуйидагича тавсиф қилади: Танаси ўта майда, нанометрлар билан ўлчанади; Ҳужайра тузилишига эга эмас; Кимёвий тузилиши ўта содда, оддий вирусларда фақат оқсил ва нуклеин кислоталар системаси мавжуд; Сунъий озиқа муҳитларида тўпланиш хусусиятига эга эмас; Сезгир хўжайин организмида ўзига хос бўлган ривожланиш циклига эга ёки бу циклни бир қисми ҳужайрасиз мухитда ривожланадиган (ҳужайрани баъзи органоидлари, нуклеин кислоталари ва оқсилларини синтези учун керакли моддалар ҳамда энергия манбаи бўлиб хизмат қиладиган моддалар) мавжудот.
2. ) .Вирусларнинг табиати тўғрисида бир қанча гипотезалар бор. Биринчи гипотезага мувофиқ, вируслар ҳужайравий тузилишга эга бўлмаган содда формалардан келиб чиққан дейилади. Иккинчи гипотезага мувофиқ, вируслар дегенерацияга учраган микроорганизмлардир дейилади. Учинчи гипотезага мувофиқ, вируслар ҳужайра компонентларининг ҳосиласидир деб тушунтирилади.Вируслар бошқа организмлар сингари бир хил типдаги молекулалардан ташкил топганлиги биохимиявий текширишларда исботланган. Бошқа организмларга қараганда вирусларнинг генетик жиҳатдан мосланиши юқори туради, эҳтимол геноми кичик, репликация даражаси юқори бўлганлиги учун шундайдир.Ҳайвонлар вируслари ҳам юқори даражадаги генетик мосланиш хусусиятига эга, уларда комплементация, рекомбинация, псевдорекомбинация, сателитизм учрайди.
3.Вируслар тирик организмларнинг барча гуруҳларини - ўсимлик, ҳайвон, замбуруғ ва бактерияларни зарарлайди. Уларнинг ўта кичик ўлчамга (20 - 300 нм) эга бўлишлари уларни узоқ вақтгача ўрганилмаганлигига сабаб бўлди. Фақат электрон микроскопнинг пайдо бўлишигина бу мавжудотларни ўрганишга олиб келди. Вирусларни ўта содда тузилганлигидан узоқ вақтгача уларни тирик мавжудотлар қаторига киритилмади. Вирусни потенциал имкониятларини қуйида полиомиелит вируси мисолида кўриш мумкин. Бу вирусни бир дона заррачаси одам организмини касаллантириши ва бирнеча соатдан сўнг ўта тезлик билан кўпайиб 10 минглаб янги вирус зарраларини яратиши мумкин. Агар Ер юзидаги ҳамма одамлар полиомиелит вируси билан касалланганда эди , битта пробиркадаги вирус ер юзидаги барча аҳолини нобуд қилишга етар экан. Ҳақиқатдан ҳам агар вирус заррасининг ўлчамларини нанометрларда ўлчанишини кўз олдига келтирсак бу жуда ҳам ҳайратланадиган нарса эмас. Битта пинг-понг коптокчасини полиомиелит вируси зарралари билан тўлатиш учун 1 000 000 000 000 000 000 та вирус зарраси керак бўлар экан (Стенли, 1963.Шундай қилиб, вируслар ҳужайрасиз организмлар бўлиб, бошқа организмлардан шакли, хусусиятларининг турли - туманлиги, бу вируснинг ҳар хил организмларда турли касаллик аломатларини намоён қилиши ва улар таркибида фақатгина бир хил нуклеин кислотаси учраши билан фарқ қилади. У ўзида модда ва тирик организм хусусиятларини намоён этадиган ва фақат тирик тўқимадагина кўпаядиган ҳаёт формасидир. Вируслар облигат ҳужайра паразитидир. Вирусларни сирлилиги парадоксал хусусиятлари уни умумбиология масалаларини ечишда бебахо эканлигини кўрсатади.
4.Тамаки мозаикаси вирусининг биринчи марта тоза препаратини олишга муваффақ бўлган Нобель мукофоти совриндори У. Стенли “Вирусы и природа жизни” деган китобида вирус нима деган саволга шундай жавоб беради: «Вирус – бу биологияни буюк сирли муаммоларидан (топишмоқларидан) биридир. У ўта кичик ўлчамга эга, организмга кириш хусусиятига ва деярли ҳамма тирик мавжудотларда касаллик туғдиради ва фақат тирик ҳужайралардагина кўпаяди”. Вирус организмда узоқ вақт тириклик аломатини намоён қилмасдан туриши ва бирданига “қайтатирилиб” унга сезгир (мойил) бўлган тирик ҳужайрани касаллантириши мумкин. Ривожланиш жараёнида бу вирус ўзини янги формасини ҳосил қилиши ва кўплаб одам ёки ҳайвонларни нобуд қилиши мумкин. 1918 йилда грипп вируси оқибатида 20 миллион эркак, аёл ва болаларнинг ҳалок бўлиши бунга мисол бўлаолади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling