Шаҳарларда тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш учун нима қилиш керак?
Download 13.96 Kb.
|
Шаҳарларда тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш учун нима қилиш керак
Шаҳарларда тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш учун нима қилиш керак? Шаҳарларда ҳаво тоза бўлиши учун қандай қадамлар қилиниши керак? Ечимлардан бири ҳавога зарарли тутунларни чиқармайдиган ҳудудларни жорий этишдир. Как сделать воздух городов чище? | Euronews Бу борада Копенгаген, Осло ва Париж ҳаво ифлосланишига қарши кураш бўйича Европанинг энг яхши 42 шаҳарлари қаторига киради. Тегишли рўйхат Clean Cities Campaign ташаббуси билан эълон қилинди. Aммо бу шаҳарлар энг кам ифлосланган ёки энг тоза ҳавога эга дегани эмас. Аслида тоза ҳавога эришиш учун яратилган шарт-шароитлар инобатга олинган. Рўйхатни тузишда 4 мезон ҳисобга олинди: умумий велосипед ва скутерлар учун йўл, ҳавони ифлослантирмайдиган автобуслар, умумий электр транспорт воситалари ва электр транспорт воситаларини зарядлаш ускуналарига қараб бўлинади. Aмстердам ва Гамбург кучли учликдан кейинги ўринда туради, Гранада, Дублин ва Катта Манчестер ҳудуди рўйхатнинг қуйи қисмида жойлашган. Шаҳарларда ҳавони тоза сақлашнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, бунда айнан қатъий мезон ишлаб чиқилмаган. Масалан, транспорт ҳаракати чекланган зоналар яратиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, тирбандлик учун пул тўлашни қўллаш, қулай тўхташ майдонларини жорий қилиш ҳавони тоза сақлашга хизмат қилади. Шаҳар марказида дизел ёки бензинли транспорт воситаларини қисқартириш ёки тақиқлаш ҳаво сифатини яхшилашни яна бир усули ҳисобланади. Лондон август ойидан бошлаб ултра паст ифлослантирувчи ҳудудлар (ULEZ)ни кенгайтиришни режалаштирган. Бу дегани, ULEZ стандартларига жавоб бермайдиган ҳар қандай автомобил ҳайдовчиси пойтахт бўйлаб саёҳат қилиш учун кунига 12,50 фунт стерлинг – тахминан 14,50 евро тўлаши керак бўлади. Aйримлар бундан қониқмай, суд орқали қарорга эътироз билдирмоқда. Бироқ, Clean Air in London ташаббус гуруҳи обод ҳудудни кенгайтириш нафақат атроф-муҳит ва иқлимга, балки инсон саломатлигига ҳам фойда келтиради, деб ҳисоблайди. "Ҳавони ифлосланишини олдини олиш инсон саломатлигига катта таъсир кўрсатиб, юрак хуружи ва инсулт касалликларини камайишига ёрдам беради. Шундай қилиб, агар биз бу йўлда давом этсак, соғлиқни асрашда муҳим қадамни амалга оширган бўламиз ", дейди ташаббус гуруҳи раҳбари Саймон Биркетт. Унинг фикрича, худди шундай ташаббус Европа Иттифоқи даражасида ҳам амалга оширилиши керак: "Европа ҳозирда ҳаво сифати бўйича директиваларини кўриб чиқмоқда. Яқинда Европа Парламентининг Aтроф-муҳит бўйича қўмитаси ҳаво сифати бўйича ушбу янги қонунларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳаво сифати бўйича сўнгги тавсияларига мувофиқлаштиришни хоҳлаётганини айтиб, жуда ижобий овоз берди." 2015 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, паст даражали ҳавони ифлосланиш зоналарининг яратилиши ўта зарарли модда бўлган азот диоксидини камайтиришга ёрдам берди. Download 13.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling