Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Download 150.06 Kb.
bet1/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар



406-сонли Ихтисослаштирилган қурилиш монтаж поезди УК ишчи-ходимларининг меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини синаш саволномаси тўплами.

Билет №1

  1. Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?

Меҳнатни муҳофаза қилиш – меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари, ҳамда воситалари тизими.

  1. Меҳнат шароитлари” нима дегани?

Меҳнат шароитлари – ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари йиғиндиси.

  1. Электр токи нимаси билан хавфли? Электр токидан жароҳатланиш даражасига таъсир этувчи омиллар?

Электр токининг хавфлилиги унинг кўринмаслиги, шунинг учун ҳар қандай узилган сим кучланиш остида деб ҳисобланади. Электр токи инсон организмига зарарли ва хавфли таъсир кўрсатади. Юрак ва ўпкани фалажланишига олиб келувчи ток қиймати 100 мА га тенг.
Инсоннинг электр токидан шикастланиши даражаси қуйидагиларга боғлиқ:

  • инсоннинг алоҳида ҳусусиятларига боғлиқ бўлган организмнинг умумий электр қаршилигига;

  • токнинг инсон танасидан ўтиш йўлига;

  • электр токи таъсирининг давомийлигига;

  • ташқи муҳит шароитига (ҳарорат, намлик, ток ўтказувчи чангни мавжудлиги ва бошқалар).

  1. Темир йўл транспорти объектларида ёнғинни олдини олиш бўйича назоратни ким амалга оширади?

“Темир йўл транспорти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддаси, ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг Низомига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларида ёнғинни олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни амалга ошириш ва белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилишини назорат қилиш жамиятнинг харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасига юклатилган.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling