Билет №1 “Меҳнатни муҳофаза қилиш” нима дегани?


Электр токидан шикастланиш хавфлилигига нисбатан хоналар қандай ажратилади?


Download 150.06 Kb.
bet3/54
Sana08.11.2023
Hajmi150.06 Kb.
#1758004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
савол ва жавоблар

Электр токидан шикастланиш хавфлилигига нисбатан хоналар қандай ажратилади?

Инсонни электр токидан шикастланиш даражасига қараб барча хоналар уч турга бўлинади:

  • хавфлилиги юқори бўлмаган хоналар;

  • хавфлилиги юқори хоналар,

  • ўта хавфли хоналар.

Хавфлилиги юқори бўлмаган хоналар нормал ҳарорат ва намлик, ток ўтказувчи чангларни йўқлиги, ток ўтказмайдиган поллар орқали иситилиши билан таърифланади.
Хавфлилиги юқори хоналар қуйидаги санаб ўтилган белгилардан бири билан таърифланади:

  • узоқ муддат 75% дан ошадиган ҳаво намлигининг нисбатан юқорилиги;

  • доимий ёки вақти-вақти билан 350 С дан ошадиган ҳаво ҳароратининг юқорилиги;

  • ток ўтказувчи чангнинг мавжудлиги;

  • ер билан боғлиқ бўлган метал қобиқларга тегиниб кетиш эҳтимоллиги мавжудлиги.

Ўта хавфли хоналар қуйидагилар билан таърифланади:

  • 100%га етадиган ва хона ичида доимо конденсатни пайдо бўлишини келтириб чиқарувчи ҳаддан ташқари намлик билан;

  • электр ускунанинг ток ўтказувчи қисмларига ва изоляциясига емирувчан таъсир қиладиган агрессив муҳитни мавжудлиги билан;

  • бир пайтнинг ўзида хавфлилиги юқори бўлган хоналарнинг икки ва ундан ортиқ шароитларини мавжудлиги билан.

  1. Ёнғин хавфсизлиги бўйича асосий талаблар?

Ёнғинни олдини олишнинг асосий чоралари барча ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқилиши ва уларнинг бажарилишини назорати, янги қурилиши лойиҳаларида ёнғин хавфсизлиги талбалрни бажарилиши, махсус белгиланган жойларда оловга бардошли материалларни ишлатиш, объектларни етарли миқдорда ёнғин-техник ускуналар, анжомлар ва бирламчи ўт ўчириш воситалар билан жиҳозлаш, ёнғин хавфи мавжуд моддалар, материаллар, ёнувчан суюқликлар, ёнғин хавфсизлиги деворлари ва эвакуация йўллари ускуналарини сақланиши, кимёвий моддаларнинг ёнғин хавфлилиги бўйича хоссаларини билиш ва бошқалар киради.


  1. Download 150.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling