Газ билан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби?
Газ билан заҳарланиш уч даражага бўлинади:
енгил даражаси – юзни рангсизланиши, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи;
ўрта даражаси – ҳушдан кетиш;
оғир даражаси – нафас олмаслик, юрак тўхташ эхтимоллиги бор.
Нафас олмаслик жабрланганнинг оғзи олдига келтирилган ойнанинг терламаслигидан аниқланади. Юрак тўхтаганлиги пульс йўқлигидан аниқланади.
Газ билан заҳарланганда жабрланганни тоза ҳавога, қишда эса яхши шамоллатиладиган хонага олиб чиқиш зарур. Биринчи тиббий ёрдамни чақириш зарур.
Заҳарланишнинг енгил даражасида жароҳатланганга ҳаракатланиш учун ёрдам кўрсатиш, илиқ сув ичириш ва зарур ҳолда юрак томчиларини ичириш керак.
Ўрта даражасида жабрланганни ўтказиш ёки ётқизиш, устидаги кийимини ечиш, нашатир спиртига намлатилган пахтани вақти-вақти билан силкитиб туриш (нашатир спиртига намлатилган пахтани бурун олдида қолдирмаслик зарур, чунки бўғилишга олиб келиши мумкин), чаккаларга суртиб туриш ва ҳушига келтириш зарур.Оёқлар иссиқда бўлиши керак.
Оғир даражасида нафас олмаса ва пульси йўқлигида сунъий нафас бериш ва юракни тўғридан-тўғри бўлмаган уқалаш зарур.
Билет №2
“Хавфсизлик техникаси” нима дегани?
Хавфсизлик техникаси бу – ишловчиларга хавфли ишлаб чиқариш омилларини таъсирини олдини олувчи ташкилий тадбирлар, техник воситалар ва усуллар тизими.
Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи томонидан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари?
Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш Меҳнат Кодексига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |