Ўқув режаси 3-дарс

Sana01.01.1970
Hajmi
#115297
Bog'liq
Ўқув режаси 3-дарс






3-mavzu / 4 soat / 2 juftlik


Кичик гуруҳларнинг самарали фаолиятини режалаштириш ва амалга ошириш методикаси



Машғулот мақсади:
Fan bo’yicha o’rganiladigan barcha mavzular bo’yicha malaka va ko’nikmalarga ega bo’ladilar.


Мавзуни ўрганиш натижасида талаба:
Talabalar dengiz sayohati haqida umumiy tasavvurga ega bo’ladilar.


Мустақил ишлаш учун адабиётлар рўйхати:

  1. Ходжаев Б.Х. Умумий педагогика назарияси ва амалиёти. – Т.: 2017.

  2. Подласый И.П. Педагогика. Учебник. Москва.: 2007.

3.Педагогика. М. Тохтаходжаевнинг таҳрири остида. Дарслик.-Т., 2010

Ўқитиш методлари ва воситалари

Баъзи дидактик методистлар таълим методларини ўқувчиларни билмасликдан билишга бориш йўли, айрим олимлар эса, уларни ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ўзаро боғловчи методлар, деб қарашади. Таълим методларини ўқув ишлари мажмуи, шунингдек, таълим мазмуни шаклида қараш ғояси ҳам бор. Бу қарашларнинг қай бири асосида таълим методларининг моҳияти, ўқув-тарбия жараёнидаги функцияларини батафсилроқ тасаввур этиш мумкин? Дидактикада ҳали ҳам энг мунозарали муаммолардан бири таълим методлари таснифи масаласидир.
Уларни таълим манбалари, дидактик вазифалар, мантиқий фикрлаш шаклларига қараб тасниф этиш мойиллиги мавжуд. Таълим методларини тасниф этишда шу йўналишлардан қай бири маъқул? Ёки таълим методларини тасниф этишнинг бошқа мезонлари ҳам мавжудми? Адабиётларда «ўқитиш методлари», «ўқиш методлари» каби терминлар қўлланади. Шундай бўлгач, «таълим методлари» иборасини ишлатишга эҳтиёж борми? Метод термини юнончадан таржима қилинганда маълум бир мақсадга эришиш йўли, фаолият усули маъноларини англатади. Таълим методи деганда таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кутилган мақсадга эришишга қаратилган ҳамкорликдаги фаолият усуллари тушунилади. Уларга кўра таълим мазмунини ўзлаштиришга мос фаолият танланади.
Таълим методлари ўқув-тарбия жараёнининг таркибий қисми бўлиб, уларсиз таълим мақсади, вазифаларини амалга ошириш, ўқув материаллари мазмунини ўзлаштириш мумкин эмас.
Таълим методлари ҳам ўқув материали мазмунига, бинобарин, болаларнинг маълумоти, тараққиёти, тарбиясига, шунингдек, ўқитиш, ўқиш фаолиятларининг бир-бирига киришуви ва шу асосда ўзаро таъсирнинг юзага чиқишига йўналган. Таълим методи воситасида ўқитувчи ва ўқувчининг фаолияти ўзаро мувофиқлашади. Таълим методи-ўқитувчи ва ўқувчиларнинг маълумот мазмунига йўналган фаолиятини тартибга солиш йўлидир. Таълим методлари таркибан ўқитиш методлари ва ўқиш методларидан иборат.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling