Инновацион иқтисодиёт oraliq

Sana01.01.1970
Hajmi
#117217
Bog'liq
Инновацион иқтисодиёт oraliq


Инновацион иқтисодиёт” фанидан оралиқ назорат саволлари
2-вариант

  1. Бозор тузилмаси ва унинг янги технологиялар ривожланишига таъсири.

Инновацион фаолиятнинг пировард натижаси бўлиб инновация маҳсулоти (технология) ҳисобланади. Инновация маҳсулоти (технологияси) ўзининг ҳажми билан фарқланади, у янги технологияни жорий этилиши эвазига корхона ишлаб чиқариш имкониятларини ўсишини ифодаловчи кўрсаткичларда ўз аксини топади.
Инновацион фаолият ўз ичига маълум босқичли жараёнларни олади. Ушбу босқичли жараёнлар ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин.

Инновацион фаолиятни мазмун ва моҳиятига, пировард олинадиган натижасига кўра корхоналар томонидан олиб бориладиган ички инвестиция фаолиятининг таркибий қисми, яъни унинг бир бўлаги деб ҳисоблаш мумкин. Ички инвестиция фаолияти инновацион фаолиятдан ташқари капитал қурилиш, янги техника ва технологияларни сотиб олиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, кенгайтириш, реконструкция қилиш каби ишларни ҳам бевосита ўз ичига олади. Демак, ички инвестицион фаолият инновацион фаолиятга нисбатан мазмунан кенг тушунча ҳисобланади. Инновацион фаолиятга сарфланган маблағлар жами капитал инвестициянинг янги ғоя, ишланмалар, жараёнлар, маҳсулот, хизмат турларини яратиш, ўзлаштириш ва татбиқ этишга тааллуқли бўлган қисмидир.
Шундай қилиб, инновацион фаолият макон ва замонда юз берган ва бераётган, ўзининг моддий ва номоддий кўринишдаги ҳамда пулда баҳоланадиган мулк шаклидаги пировард маҳсулига эга бўлган, бунга эришиш учун маълум сарф-харажатларни талаб қиладиган хўжалик фаолиятининг бир тури ҳисобланади. Айнан шу мазмунда корхоналарнинг инновацион фаолияти уларда юритилаётган бухгалтерия ҳисоби ҳамда ўтказиладиган аудит предметини ташкил қилувчи объектлардан бири ҳисобланади.
Инновацион фаолият субъектлари қуйидагилардан иборат:

  • инновацион фаолият билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар;

  • инновацияларни амалга оширувчи турли мулкчилик шаклидаги инновацион корхоналар;

  • инновацион фаолият жараёнида амалга ошириладиган интеллектуал мулк эгалари: корхоналар лойиҳалари, қурилмалар, саноат намуналари, технологик жараёнлар, “ноу-хау”, кашфиёт ва ихтиролар муаллифлари, дизайнерлар;

  • инновациялар амалга оширишга капитал киритувчи инвесторлар: банклар, фондлар, корпорациялар, лизинг фирмалари ва ҳ.к.;

  • инновацион жараёнга хизмат кўрсатадиган ва унинг инфратузилмасини таъминлайдиган воситачилар: консалтинг ва инжиниринг фирмалари, технологик инкубаторлар, технопарклар, технополислар, ахборот марказлари ва ҳ.к.;

  • инновацион фаолиятни бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солишда иштирок этадиган давлат органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари.



  1. Download

    Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling